• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев «Расмий статистика тўғрисида»ги қонунни имзолади

    Президент Шавкат Мирзиёев 11 август куни «Расмий статистика тўғрисида»ги қонунни имзолади. Ҳужжат Миллий қонунчилик маълумотлари базасида эълон қилинган, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Давлат статистика қўмитаси шарҳида қонун билан мазкур соҳага киритилаётган янгиликлар санаб ўтилган. Унда 2002 йилда қабул қилинган «Давлат статистика тўғрисида»ги қонун халқаро стандартларга тўлақонли жавоб бера олмаслиги қайд этилган.

    Янги қонунни ишлаб чиқишда БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси томонидан Шарқий Европа, Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари учун махсус ишлаб чиқилган Расмий статистика тўғрисидаги модель қонунига таянилган.

    Жараёнга ҳукумат, вазирлик ва идоралар масъуллари ҳамда Жаҳон банкининг хорижий экспертлари жалб этилган. МДҲ, Осиё ва Европа мамлакатларининг қонунчилиги ҳамда Россия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа давлатларнинг расмий статистика борасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилган.

    Янги қонун 7 та боб ва 44 та моддадан иборат. Ҳужжатда расмий статистика Ўзбекистондаги иқтисодий, демографик, ижтимоий, молиявий, экологик ҳодисалар ва жараёнларни ҳамда бошқа ҳодисалар ва жараёнларни тавсифловчи, тарқатиладиган статистика маълумотларидан иборатлиги аниқ белгилаб қўйилмоқда.

    Бундан буён ушбу қонун қоидаларига мувофиқ тайёрланмаган ҳар қандай статистика маълумоти расмий деб тан олинмайди.

    Миллий статистика тизими ташкил этилиб, унинг таркибига статистика органлари билан бир қаторда расмий статистика масалалари доирасида бошқа расмий статистикани тайёрловчи ва тарқатувчи давлат бошқаруви органлари ҳам киритилмоқда.

    Хусусан, янги қонунда миллий статистика тизими субъектлари сифатида расмий статистика маълумотларини тайёрлашда бевосита иштирок этувчи 30 дан зиёд давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқ, вазифа ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилмоқда.

    Миллий статистика тизими фаолиятини самарали мувофиқлаштириб бориш мақсадида Давлат статистика қўмитаси ваколатли орган сифатида белгиланмоқда. Давлат статистика қўмитасига бошқа расмий статистикани тайёрловчиларнинг статистика услубиятларини халқаро тавсияларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан аудитдан ўтказиш ваколати қонун билан мустаҳкамланяпти.

    Бундан ташқари, респондентлар, маъмурий маълумотларни етказиб берувчилар ҳамда статистик маълумотлардан фойдаланувчиларнинг ваколатлари, вазифа ва мажбуриятлари ҳам аниқлаштирилмоқда.

    Аввалги қонунда, қўмитанинг қайд этишича, статистика ишлари дастурининг тавсифи, уни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби батафсил ёритилмаган, узоқ йиллик ва йиллик статистик дастурларни ишлаб чиқиш, келишиш, тасдиқлаш ва молиялаштириш тартиби, статистик кузатувлар ҳамда рўйхатга олишларнинг турлари ва уларни амалга оширишга оид қоидалар назарда тутилмаган эди.

    Янги қонун бу бўшлиқларни тўлдириб, тегишли қоидалар мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

    «Шунингдек, янги қонунда расмий статистик маълумотларнинг сифати ва уларни баҳолаш бўйича талаблар белгиланмоқда. Яъни, статистиканинг сифатини таъминлаш мақсадида расмий статистикани тайёрловчилар томонидан маълумотларни баҳолашнинг статистик усулларидан фойдаланиши, фойдаланиладиган манбалар ва усулларни ҳужжатлаштириб бориши, бундан ташқари, респондентларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш, илмий жамоатчилик билан статистик методологияни баҳолаш ва уни такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш каби механизмлар ўз аксини топмоқда», — дейилади шарҳда.

    Бундан ташқари, статистик маълумотлар билан ишлашга оид қоидалар аниқлаштирилмоқда.

    Қўмитанинг қайд этишича, бугунги кунга қадар статистик маълумотларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, эълон қилиш ва тарқатиш, шунингдек, қайта ишлаш ва сақлашда ахборот хавфсизлигини таъминлаш борасида талаблар мавжуд эмас эди. Янги қонунда бу бўшлиқлар бартараф этилиб, маъмурий, индивидуал ва махфий маълумотлардан фойдаланиш қоидалари ва мақсадлари белгиланмоқда.

    Шунингдек, расмий статистикани тайёрловчилар томонидан статистик маълумотларни барчага баравар фойдаланиш имконини яратиш, уларни фойдаланувчиларга тушунарли бўлиши учун изоҳлар билан бирга белгиланган муддатларда нашр қилиниши ҳамда расмий сайтлар ва ОАВларда эълон қилиниши таъминланиши бўйича қоидалар аниқ белгилаб қўйилмоқда.

    «Янги қонун халқаро статистик ҳамжамият томонидан тавсия этилган расмий статистиканинг асосий тамойилларига мамлакатда тўлиқ риоя қилиш учун зарур ва ишончли ҳуқуқий асосни яратиб беради», — дейилади шарҳда.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда халқаро статистика механизмлари жорий қилинади, тармоқлараро статистика мувофиқлаштирилади

    13.08.2021, 20:25   Изоҳ (0)   21282
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда қувиб ўтиш қоидасини бузган Lacetti юк машинаси билан тўқнашди. Оқибатда 2 киши вафот этди

    13.08.2021, 20:10

    «Ўзбекистонда коронавирус бўйича вазият яхшиланмоқда» – Нурмат Отабеков

    13.08.2021, 19:24

    «Жиноят кодексига Келажакка хиёнат бобини қўшиш керак» — Алишер Қодиров

    13.08.2021, 19:09

    Фото: Навоийдаги газ-заправканинг портлашдан кейинги ҳолати

    13.08.2021, 18:23

    Оққўрғондаги боғча тарбияланувчилари заҳарлангани юзасидан жиноий иш қўзғатилди

    13.08.2021, 18:08

    Токио Олимпиадаси совриндорлари давлат мукофотлари билан тақдирланди

    13.08.2021, 17:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.