• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Литванинг айни вақтдаги энг асосий муаммоси — Беларусдан келаётган ноқонуний муҳожирлар. Улар 39 бараварга кўпайди

    Литвада баҳордан миграция инқирози бошланди. Мамлакатга Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларидан юзлаб фуқаро — бари Беларусь орқали — кириб келмоқда. Ўтган йил билан таққослаганда, Беларусь—Литва чегараси орқали ўтаётган ноқонуний муҳожирлар оқими 39 баробарга ошган. Литва Беларусни ноқонуний муҳожирларга кўмак беришда аллақачон айблаб бўлди, бундай муҳожирлар учун мамлакатда яшаш тартиб-қоидаларини кучайтирди ва чегарада тикан симли девор ўрната бошлади. Литванинг Литванинг 15min ва LRT, шунингдек, Беларуснинг «Reform.by» ва «Медиазона Беларусь» нашрлари муҳожирлар Литвага қандай кириб келаётгани, бунинг учун қанча ҳақ тўлаётгани ва кимдан ёрдам олаётгани ҳақида материаллар тайёрлади, Meduza эса ушбу суриштирувларни умумлаштирди.

    Литванинг Капчяместис шаҳридаги махсус марказга жойлаштирилган муҳожирлар, 2021 йил 18 июль.

    Литванинг Капчяместис шаҳридаги махсус марказга жойлаштирилган муҳожирлар, 2021 йил 18 июль.
    Фото: Petra Malukas / AFP / Meduza

    Литвадаги миграция билан боғлиқ вазият ҳақида

    Литва 2020 йилнинг ёзида Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари қатори Александр Лукашенко ғолиб деб эълон қилинган Беларусдаги президент сайлови натижаларини тан олмади. Вильнюс Лукашенкога қарши санкциялар жорий этиб, унинг сайловдаги рақиби, Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановскаяга бошпана берди. Сайловдан сўнг сиёсий сабабларга кўра ватанини тарк этишга мажбур бўлган аксарият беларуслар ҳам Литвага кўчиб ўтган.

    Литва 2021 йил баҳорида, Беларусь билан муносабатлар ёмонлашуви ортидан, мамлакатга кириб келаётган ноқонуний муҳожирлар сони ўсиб бораётганини эълон қилди. Бутун 2020 йил давомида Литвада шу каби муҳожирларнинг 81 нафари қўлга олинган эди. 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигининг ўзида 800 нафар ноқонуний муҳожир тутилди. 28 июлга келиб Литвага Беларусь орқали киришга уринган 3145 киши ушланди. Литва чегарачиларига чап бериб, чегарани кесиб ўтишга муваффақ бўлган муҳожирлар сони номаълум.

    Миграцион инқироз туфайли Литвада экстремал ҳолат тартибини эълон қилди, Европа Иттифоқининг ташқи чегараларини ҳимоя қилиш бўйича Frontex агентлигидан ёрдам сўради ва Беларусь билан чегарада қўшимча тўсиқлар ўрнатишга қарор қилди (чегаранинг узунлиги 679 километр). Литваликлар тиканли симдан тўсиқ тортишни аллақачон бошлаб юборган, аммо сим етмай қолди. Бу борада Эстония ва Украина унга ёрдам таклиф қилди.

    Литва ва Беларусь расмийлари юзага келган вазият нима деяпти?

    Вильнюс Минскни ноқонуний муҳожирлар оқимини ташкил этганликда айбламоқда. Литва ташқи ишлар вазири Габриелюс Ландсбергиснинг таъкидлашича, Беларусь расмийлари давлат сайёҳлик агентликлари орқали чет элликларни қасддан Литва билан чегарага юбормоқда. Литва ички ишлар вазири Agne Bilotayte ноқонуний миграциянинг ўсишини «гибрид уруш унсури» деб атади.

    Минск эса ноқонуний муҳожирларга кўмаклашаётгани ҳақидаги айбловларни рад этиб, ва уларни ушлаб қолиш учун — худди аввалгидек — барча чораларни кўраётганини таъкидламоқда. Беларусь парламентининг юқори палатаси (Республика Кенгаши)нинг халқаро ишлар ва миллий хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси раҳбари Сергей Рачковнинг сўзларига кўра, миграциянинг ўсиши пандемия ва Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларида иқтисодий муаммоларнинг кескинлашгани билан боғлиқ.

    Аммо Лукашенконинг нуқтаи назари унинг қўл остидаги амалдорларникидан фарқли. У муҳожирларнинг Литва билан чегарадан ноқонуний ўтишига Беларусь расмийлари халал бермаслигини очиқчасига айтмоқда ва у ҳам буни гибрид уруш деб изоҳламоқда. «Биз наркотиклар ва муҳожирларни тўхтатиб қолаётган эдик — энди уларни ўзингиз еб, тутасиз», — деганди у, май ойида Ryanair самолёти Минскка мажбурий қўндирилганидан сўнг.

    «Бугун улар (Ғарб мамлакатлари) дод соляпти. Эҳ, беларуслар уларни ҳимоя қилмай қўйди. Минг-минглаб ноқонуний муҳожирлар Литва, Латвия ва Польшага ўзини уряпти. Улардан сўрагинг келади: сиз, нима, тамоман ақлдан озганмисиз? Сиз бизга қарши гибрид уруш бошладингиз, энди биздан яна аввалгидек сизни ҳимоя қилишимизни талаб қиласизми?», — деганди Лукашенко июнь ойида, Беларусга қарши Европа Иттифоқининг тармоқ санкциялари жорий этилишидан бироз олдин.

    Санкцияларга жавобан Беларусь Европа Иттифоқи билан редмиссия тўғрисидаги шартномани тўхтатди (шартномага мувофиқ, Беларусь Европа Иттифоқидан депортация қилинган Беларусь фуқаролари ёки Беларусдан виза олган учинчи давлат фуқароларини қайта қабул қилиши лозим эди). Энди Беларусь орқали Литвага кириб келаётган учинчи мамлакат муҳожирларини яна Беларусга қайтариб юбориш имкони йўқ. Уларни энди фақат қайси давлат фуқароси бўлса, ўша ергагина депортация қилиш мумкин. Литвада эса ҳозир Ироқ, Туркия, Сурия ва Африка мамлакатлардан келган муҳожирлар ушланмоқда.

    Муҳожирлар Беларусга қандай етиб келади ва бу уларга қанчага тушади?

    Беларусь—Литва чегарасида қўлга олинаётган муҳожирларнинг аксарияти курд миллатига мансуб Ироқ фуқароларидир. Улар Беларусга одатда самолётда, сайёҳ сифатида етиб келади (юк машина (фура)ларда келадиганлар ҳам бор. Бағдод ва Минск ўртасидаги авиақатновлар 2017 йилда очилган. 2021 йил майида рейслар сони ҳафтасига иккитадан тўрттагача ошди. Беларусга нафақат Iraqi Airways, балки Fly Baghdad ҳам парвоз қила бошлади (ҳар рейсда 200 дан 300 нафаргача одам ташиш мумкин).

    Ироқлик Амин (исми ўзгартирилган) исмли йигитнинг сўзларига кўра, Лукашенконинг Европага кирмоқчи бўлган қочқинларга Беларусь ортиқ тўсқинлик қилмаслиги ҳақидаги гаплари Ироқ телевидениеси орқали бир неча кун кетма-кет кўрсатилган. Ироқнинг миграция мавзусини кузатиб борадиган бошқа ОАВлари ҳам Беларусь ҳақида кўпроқ гапира бошлаган. Бундан ташқари, миграцияга бағишланган ёпиқ гуруҳларда Беларусдан Литвага ўтиб олиш имкони ҳақида хабарлар тарқалган.

    Амин ироқликарнинг Минск олиб бораётган ташқи сиёсатдаги ўзгаришни бунчалик тез қандай пайқаганини изоҳларкан, буни аксарият Ироқ фуқаролари мамлакатни тарк этишни орзу қилиши билан боғлиқлигини таъкидлайди. Шу боис улар имкониятдан фойдаланиб қолишга шошилиб, Беларусга саёҳат йўлланмаларини сотиб олган.

    15min нашрининг ёзишича, ҳозир Ироқда Европа Иттифоқига Беларусь орқали кириш энг тезкор ва хавфсиз деб ҳисобланмоқда. Контрабандачилар Беларусь—Литва чегарасидан ўтказиб қўйиш учун 5 мингдан 15 минг долларгача пул сўрамоқда (шу билан бирга, 85 минг долларлик таклифлар ҳам бор). Таққослаш учун: Эгей денгизи орқали Европага ноқонуний кириш 8—9 минг евро туради, Болқондаги қуруқлик чегаралари орқали кириш 8 минг евро, Ўртаер денгизи орқали ўтиш 3—5 минг еврогача баҳоланади.

    Контрабандачиларнинг сўзларига кўра, бу каби «пакетли саёҳат йўлланмалари» Беларусь сайёҳлик визасини расмийлаштириш, Ироқдан Беларусгача парвоз, Минскдаги меҳмонхонада бир неча кун яшаш ва ҳатто экскурсияларни ўз ичига олади. Шунингдек, Беларусь—Литва чегарасигача етказиш, сўнгра Литвадан Германиягача — муҳожирларнинг кўпчилиги айнан шу давлатга бориб тушишни орзу қилади — бўлган сафар ҳам шу сумма ичида. Журналистларнинг аниқлашича, Беларусда нолегалларни одатда маҳаллий аҳоли, Литва ва бошқа Европа давлатларида эса литваликлар, шунингдек, кўпдан бери Евроиттифоқда яшаб келаётган Украина, Грузия, Тожикистон ва бошқа давлат фуқаролари олиб юради.

    Минскдаги «Юбилейная» меҳмонхонаси олдидаги микроавтобус ва унинг йўловчилари.

    Минскдаги «Юбилейная» меҳмонхонаси олдидаги микроавтобус ва унинг йўловчилари.
    Фото: «Медиазона Беларусь»

    Баъзилар ўзи мустақил Беларусь—Литва чегарасини кесиб ўтиб, Европага кириб олишга қарор қилади. Бу нисбатан машаққатли ва хавфлироқ бўлса-да, арзонга тушади.

    Ироқдан Беларусга оддий саёҳат, «Reform.by» маълумотларига кўра, 500-1500 доллар туради (нашрнинг қайд этишича, бундай саёҳат йўлланмалари сўнгги ойларда сезиларли даражада арзонлашган, уларга бўлган талаб эса ошган).

    «Қизиғи шундаки, Беларусь Ироқ фуқаролари учун 15 кунлик визани автоматик тарзда тақдим этилишини назарда тутувчи виза тартиби енгилликларини жорий этганига бор-йўғи уч-тўрт ой бўлди», — дейди LRT’нинг суриштирув бюроси раҳбари Индре Макарайтите.

    Ушбу саёҳат йўлланмаси авиачипта, виза, суғурта ва меҳмонхонада яшаш харажатларини ўз ичига олади. Минскка етиб келган чет элликлар бир муддат меҳмонхонада яшаб, Литва чегарасигача етиб олиш йўлларини қидиради.

    Кимдир таксида етиб олса (100—300 доллар), бошқалар автобусни танлайди (10—25 доллар). Сўнгра улар — одатда кичик гуруҳларга бўлиниб — сим-тўсиқ устидан ошиб тушиш орқали чегарани кесиб ўтади. Ўтиш жойларини улар ё ўзлари излаб топади, ёки йўл кўрсатувчи ёрдам беради (200—2000 доллар).

    Литвага кириб олгач, муҳожирлар Германияга етиб олиш йўлини қидиради. Ташувчилар уларни чегаранинг ўзидан ҳам олиб кетиши мумкин, лекин бунақаси камдан-кам содир бўлади — муҳожирлар одатда чегара яқинидаги шаҳарларга ёки Вильнюсгача пиёда келиб, сўнг шу ердан йўлга чиқади. Етказиб қўйиш нархи бир киши учун 500—1500 доллар атрофида туради. Аммо баъзилар Вильнюсдан Берлингача чиптаси 60—70 доллар бўлган оддий автобус қатнови билан етиб олишга ҳаракат қилади.

    Telegram ва YouTube’да Беларусдан Литвага қандай ўтиш тўғрисида маслаҳатлар берувчи каналлар бор (улардаги баъзи видеолар 10 минг марталаб кўрилган). Бунда, масалан, йўл бошловчиларнинг алоқа маълумотлари ва чегарани кесиб ўтиш учун қулай бўлган жойлар тўғрисида маълумотлар бериб борилади, қандай кийиниш (озода ва батартиб) ва ўзи билан нималар олиш кераклиги (имкон қадар камроқ нарса) ҳақида тавсиялар берилади. Айрим гуруҳларда қалбаки ҳужжатлар, жумладан, Литва паспортини тайёрлаб бериш таклифи ҳам бор. Бу хизмат ҳақи — 2400 доллар.

    «Reform.by» Европага қандай етиб олиниши ҳақидаги йўриқномани таржима қилган. Нашрнинг қайд этишича, ушбу йўриқнома Facebook’даги гуруҳларнинг бирида эълон қилинган. Унинг тахминий мазмуни қуйидагича:

    • Бағдоддан Беларусга учасан;
    • Минскда биринчи кун дам оласан, иккинчи кун эса Литва билан чегарага энг яқин нуқтага борасан;
    • Ўрмонда чегарани кесиб ўтгач, Вильнюсгача етиб олиш учун пул тўла. У ерда дам оволишинг мумкин, лекин полициядан узоқроқ бўл;
    • Махсус машинада Польшага борасан. Хизмат ҳақини чегарадан ўтказишгандан кейингина тўлагин;
    • Яшаш гувоҳномасини олгинг келаётган мамлакатни танла;
    • Ижтимоий тармоқлардаги арабча гуруҳларга қўшил. Керакли жойга элтиб қўйиши мумкин бўлган узоқ йўлга қатновчи юк машина ҳайдовчиларини қидириб топ;
    • Қайси мамлакатда яшашни хоҳлаётганинг ҳақида кўп гапирма, полициянинг кўзидан узоқроқ бўл, оддий ва тартибли кийин, ўзингни камтарона тут;
    • Керакли мамлакатга етиб олгач, ўша ердаги давлат органларига мурожаат қил. Қочқин эканингни айт. Сени расмийлаштиришади. У ерда яшаб қолишни хоҳласанг, керакли ҳужжатларни тайёрлашга кириш.

    Беларусь ватанига қайтмаган Ироқ фуқаролари учун пул олмоқда

    «Медиазона Беларусь» ва LRT’нинг қўшма суриштирувида таъкидланишича, Ироқдаги саёҳат агентликлари мижозлардан ортга қайтиш кафолати сифатида 3 минг доллардан гаров пули олади. Агар кетган одам қайтмаса, агентлик гаров пулини «жарима» сифатида Беларусга тўлайди.

    «Reform.by» ҳам бу маълумотни қисман тасдиқлаган. Муҳожирлар учун ижтимоий тармоқларда очилган гуруҳлардан бирининг маъмури ҳисобланган ироқлик Замирнинг айтишича, айрим саёҳат агентликлари (лекин ҳаммаси эмас) ҳақиқатан ҳам кафолат пули сўрайди, лекин унинг миқдори бир-биридан фарқ қилиши — 3 минг доллар ҳам, 1400 доллар ҳам бўлиши мумкин. Замирнинг сўзларига кўра, баъзан сайёҳ кафолат пулини саёҳат йўлланмасини сотиб олаётган пайтда ўзи тўлайди, айрим ҳолларда эса, агар сайёҳ ватанга қайтмаса, унинг оиласидан ундириб олинади.

    LRT суриштирув бюроси раҳбари Индре Макарайтитенинг айтишича, Беларусь ортга қайтмаган сайёҳ аталган пулни Бағдоддаги ўз консуллиги орқали қабул қилиб олади. «Ҳисоб-китобларимизга кўра, Литвада ҳозир 900 нафарга яқин ноқонуний муҳожир бўлса, демак, Беларусдаги тузум ушбу схема орқали энг камида 2 миллион евро эгасига айланган», — дейди у.

    Беларусь чегарачилари ноқонуний муҳожирларни кўрмаганликка олмоқда

    «Reform.by» нашри беларуслик икки чегарачи билан яширин тарзда суҳбатлашишга муваффақ бўлган. Уларнинг иккиси ҳам Литвага етиб олиш ниятидаги ноқонуний муҳожирларга эътибор бермаслик ҳақида норасмий буйруқ берилганини маълум қилган.

    Нашр манбаларидан бирининг сўзларига кўра, илгари чегарачилар бундай одамларни ушлагани мукофотланарди, ҳозир эса мукофот йўқ. Бундан ташқари, авваллари ноқонуний муҳожирларга қаттиққўлроқ муносабатда бўлинарди: уларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, депортация қилингунига қадар маъмурий қамоқда сақланарди. Энди бўлса улар шунчаки ўтказиб юбориляпти. «Reform.by» суҳбатдоши бу ҳолат чегарачиларга ёқмаётганини тасдиқлади.

    Яқин вақтдан бери раҳбарият чегарачилардан чегара кўригини маълум бир тарзда режалаштиришни талаб қилмоқда. Яъни, шу тарздаки, ноқонуний муҳожирларнинг чегарадан ўтиб кетишига имкон берадиган ўзига хос очиқ вақтлар бўлсин. Раҳбариятдан тўғридан-тўғри кўрсатма йўқ, аммо бошлиққа, масалан, чегара ҳудудидаги ўнг қанот очиқ қолгани ҳақида айтсанг, у ҳечқиси йўқ, деб жавоб беради ва бирор чора кўрмайди... Контрабанда ва ноқонуний миграция йўлга қўйилгани кўриниб турибди... Бу ишлар оқибатида кўп кадрлар ишдан кетяпти, кўпчилик шартномасини узайтирмаяпти.
    «Reform.by»нинг бошқа манбаси ҳамкасбининг сўзларини тасдиқлаган.
    Раҳбариятдан ноқонуний муҳожирларга эътибор бермаслик, улар ўзини буткул сурбетларча тутиб, нақ назорат-ўтказиш постининг ўзидан ўтишга ҳаракат қилсагина ушлаш ҳақида оғзаки буйруқ бўлган. Оддий чегарачиларга, албатта, бу ҳолат ёқмайди ва улар ҳалигача қоидабузарларни ушлашга ҳаракат қилмоқда... Дарвоқе, ҳозир чегарини қўриқлаш ва патруль қилиш ишларига чегарачилар ўрнига чегара қўшинларининг махсус жангчилари қўйилмоқда ва, катта эҳтимол билан, энди махсус жангчиларнинг ўзи муҳожирларга қаерга бориш кераклигини кўрсатиб бераётган бўлиши мумкин.
    15min нашри муҳожирларнинг сўзларига таяниб ёзишича, Польша билан чегарада вазият буткул бошқача — у ерда Беларусь чегарачилари нолегалларни аввалгидек қўлга олишда давом этмоқда.

    Бундан ташқари, нашрнинг қайд этишича, авваллари КГБ (Давлат хавфсизлик қўмитаси) ироқлик сайёҳларнинг Беларусга келиб-кетишини назорат қилиб турарди. Махсус хизмат уларнинг рўйхатини олиб, ҳаракатларини кузатиб борарди. Нашр манбасининг айтишича, ҳозир бундай амалиёт йўқ.

    Шу билан бирга, Беларусдаги айрим саёҳат агентликлари (хусусан, «ЦентрКурорт» давлат агентлиги) Ироқдан келганларнинг паспортини олиб қўяди. Лекин бу чора қочишга деярли тўсиқ бўлолмайди: баъзи муҳожирлар ҳужжатсиз бошпана олиш имконияти кўпроқ бўлади деб ҳисоблаб, чегарани кесиб ўтишдан аввал паспортини атайин йиртиб ташлайди.

    Беларусь расмийлари ноқонуний муҳожирларнинг Литвага ўтишига энг камида халал бермаётганини тасдиқловчи гувоҳликларга қарамай, «Reform.by» «Беларусдаги бирор бир шахс томонидан ноқонуний миграция оқимларини ташкил этишнинг кўзга кўринарли излари»ни топа олмаганини маълум қилган.

    Нашр ушбу хулосага далил сифатида Литвага мустақил равишда кириш учун дўстлари билан бирга Ироқдан Беларусга келган Амин исмли йигит билан бўлган суҳбатни келтирган. Амин Минскдалиги вақтида «Reform.by» журналистига шаҳар автобусларининг ҳаракат жадвали туширилган табло суратини юбориб: «Булардан қайси бири чегарагача боради?», — деб ёрдам сўраган.

    Литва муҳожирларга нисбатан қоидаларни кучайтирмоқда

    Литва расмийлари июль охирида ноқонуний муҳожирларнинг ҳуқуқларини чекловчи қонун қабул қилди. Қонун бошпана тақдим этиш ҳақидаги сўровларни кўриб чиқиш муддатини қисқартиради ва ариза берувчиларни биринчи инстанция суди қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

    Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълум қилишича, мазкур қонун инсон ҳуқуқларига зид. Литва президенти Гитанас Науседа ҳам бу фикрни тасдиқлаб, унинг фикрича, қонун «илма-тешик» эканини таъкидлади.

    «Аммо ҳозир ноқонуний миграцияга қарши илма-тешик сиёсат олиб бориш янада хавфлироқдир. Айни дамда Литванинг Беларусь билан чегарасидаги фавқулодда вазиятни жиловлашни кўзда тутувчи бирор бир тартибга солиш воситаларига эга бўлмагандан кўра шундай қонунли бўлиш яхшироқ», — деди президент ва Литва Сейми (парламенти)дан қонуннинг камчиликларини яқин вақт ичида тузатиб чиқишни сўради.

    Гап шундаки, Литва ўз ҳудуди орқали Европа Иттифоқига кирган ва бошпана сўраган ноқонуний муҳожирларга ўз ҳудудидан жой беришга мажбур. Бундан ташқари, мамлакат расмийлари муҳожирларни уй-жой ва егулик билан таъминлаши керак.

    Бошпана рад этилган тақдирда, Литва муҳожирларни улар қаердан келган бўлса, ўша мамлакатга депортация қилиши лозим. Яқин Шарқ ва Африка давлатларига депортация қилиш эса узоқ ва мураккаб жараён, дея тушунтиради LRT’нинг суриштирувлар бюроси раҳбари Индре Макарайтите.

    Бунинг оқибатида Литвада Беларусь билан чегарани кесиб ўтгач қўлга олинган муҳожирларга жой етишмаяпти. Улар бўш турган дам олиш уйларига, турбазаларга ва мактабларга жойлаштирилмоқда.

    Шунингдек, ноқонуний муҳожирлар учун чодирли шаҳарчалар тиклана бошлаган. Литва расмийларининг маълум қилишича, Пабраде шаҳридаги чодирлар лагеридан аллақачон муҳожирлар қочиб кетган. Игналина шаҳридаги муҳожирларни жойлаштириш марказида нолегаллар ва маъмурият ўртасида низо келиб чиққан (Игналина мэрининг айтишича, муҳожирлар егуликдан бош тортиб, мобил телефонлари қайтариб берилишини талаб қилган). Девянишкесда эса маҳаллий аҳоли шаҳардаги бинолардан бирига ноқонуний муҳожирларнинг жойлаштирилишига қарши намойиш ўтказган.

    Муҳожирларнинг ўзи эса эркинликлари чеклангани, яшаш шароитининг ёмонлиги ва жойлаштирилган жойларида тиббий ёрдам етарли даражада кўрсатилмаётганидан шикоят қилмоқда. «Бу бинода ушлаб турилганларнинг бари психологик жиҳатдан азият чекмоқда», — дейди ироқлик Риан «Медиазона» мухбири билан суҳбатда.

    Унинг сўзларига кўра, муҳожирлар орасида ўз жонига қасд қилишга уриниш ҳолатлари юз берган («Reform.by» ҳам шундай уринишлар ҳақида ёзган). Яна бир ироқлик — Илёс шундай қўшимча қилади: «Мен қамоқни эслатувчи Ироқда яшамаслик бир марта қочиб бўлгандим, бу ерда эса — яна ўша қамоқнинг ўзи».

    13.08.2021, 12:10   Изоҳ (0)   31673
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Воронежда автобус портлаши оқибатида 18 киши жабрланди, улардан бири вафот этди. Ҳозирча теракт версияси кўриб чиқилмаяпти (фото ва видео)

    13.08.2021, 09:46

    «Толибон» бир кун ичида Афғонистондаги яна бешта шаҳарни эгаллади

    13.08.2021, 07:23

    Шимолий Кореяда Токио Олимпиадаси ўйинлари уч ҳафта кеч эфирга узатилди

    13.08.2021, 06:52

    Афғонистон ИИВ «Толибон» эгаллаб олган вилоят губернаторини ҳибсга олди

    13.08.2021, 06:22

    Хитойда давлат ОАВдаги мақолаларда аслида ҳаётда йўқ швейцариялик олимнинг фикрларидан иқтибос олиниб, коронавирус ҳақида маълумотлар берилган

    12.08.2021, 23:45

    Россия ОАВларида коронавируснинг «ўлим даражаси икки баравар юқори» ва «ўта хавфли» штамми пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

    12.08.2021, 22:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади



    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.