• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитойда давлат ОАВдаги мақолаларда аслида ҳаётда йўқ швейцариялик олимнинг фикрларидан иқтибос олиниб, коронавирус ҳақида маълумотлар берилган

    Хитойдаги давлат оммавий ахборот воситалари COVID-19 коронавирус инфекциясининг пайдо бўлиши ҳақидаги суриштирувларда швейсариялик олим Уилсон Эдвардснинг хулосаларига асосланган, олим АҚШни ЖССТ фаолиятини сиёсийлаштирганликда айблаганди. Швейцария элчихонаси бу каби хабарларнинг фейк экани, мамлакатда бундай исм-шарифли олимнинг умуман йўқлигини маълум қилди. TJournal нашри мазкур ҳолатнинг тафсилотлари ҳақида маълумот берган.

    Фото: Getty Images
    Хитой нашрларида, ижтимоий тармоқларда тез-тез илмий фикрларидан иқтибослар келтирилаётган Уилсон Эдвардсни қидиряпмиз. Агар сиз ҳаётда бўлсангиз, сиз билан танишишни истардик! Аммо бу каби хабарлар аслида фейк эканлигининг эҳтимоли юқори, биз ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларидан бундай ахборотларни ўчириб ташлашни сўраймиз.Швейцариянинг Хитойдаги элчихонаси баёноти

    Скриншот: Twitter

    BBC берган маълумотлар бўйича биолог Уилсон Эдвардснинг сўзларидан CGTN, Shanghai Daily ҳамда Global Times каби нашрлар ҳам иқтибослар келтирган. Масалан, Shanghai Daily биологнинг коронавируснинг Хитойда сунъий равишда яратилгани юзасидан ЖССТ мутахассислари гуруҳининг ҳисоботида тахминийлик ва масалани сиёсийлаштириш борлигидан хавотирда эканлиги ҳақида ёзган.

    «АҚШ Хитойга вируснинг келиб чиқиши масаласида ҳужум қилишга шу қадар берилиб кетдики, реал маълумот ва хулосаларга ҳам кўз юммоқда», — дея Эдвардс сўзларини келтирган Хитой нашрлари.

    Барча нашрлар олимнинг Facebook’даги саҳифасидаги постларга ҳавола берган. Швейцария элчихонаси биологнинг профили икки ҳафта аввал яратилгани ва унга атиги учта фойдаланувчи обуна бўлганига эътибор қаратган. Постларни бошқаларга улашганлар орасида Хитойнинг Shanghai Daily нашри ҳамда Покистондаги хитойлик дипломат бор.

    Хитой давлат ОАВлари, жумладан, Global Times ва People’s Daily ўз мақолаларидан Уилсон Эдвардснинг иқтибосларини ўчириб ташлаган. Веб-архивда сақланиб қолган матнлар.

    Хитой давлат ОАВлари, жумладан, Global Times ва People’s Daily ўз мақолаларидан Уилсон Эдвардснинг иқтибосларини ўчириб ташлаган. Веб-архивда сақланиб қолган матнлар.
    Скриншот: Twitter

    Хитой давлат ОАВлари, жумладан, Global Times ва People’s Daily ўз мақолаларидан Уилсон Эдвардснинг иқтибосларини ўчириб ташлаган. Веб-архивда сақланиб қолган матнлар.

    Хитой давлат ОАВлари, жумладан, Global Times ва People’s Daily ўз мақолаларидан Уилсон Эдвардснинг иқтибосларини ўчириб ташлаган. Веб-архивда сақланиб қолган матнлар.
    Скриншот: Twitter

    Швейцария дипломатик ваколатхонаси мамлакат фуқаролари реестрида Уилсон Эдвардс исм-шарифли шахс йўқлигини билдирган. Шунингдек, Швейцарияда бундай одамнинг ҳеч қандай академик мақоласи ҳам нашр қилинмаган.

    Twitter фойдаланувчилари аслида ҳаётда йўқ биолог воқеаси бўйича ҳажвий матн ва суратлар билан бўлишишни бошлаган.

    «Мен Уилсон кимлигини биламан, мана унинг сурати», — деб ёзган фойдаланувчилардан бири. Суратда эса «Одамлардан йироқда» фильмида Том Ҳэнкс ижросидаги қаҳрамон Уилсон деб исм берган копток акс этган.

    «Мен Уилсон кимлигини биламан, мана унинг сурати», — деб ёзган фойдаланувчилардан бири. Суратда эса «Одамлардан йироқда» фильмида Том Ҳэнкс ижросидаги қаҳрамон Уилсон деб исм берган копток акс этган.
    Скриншот: Twitter

    «Улар швейцариялик олимга «швейцар» тилида исм бера олишмадими? ЛОЛ», — деб ёзган бошқа бир фойдаланувчи.

    Скриншот: Twitter

    «Менинг исмим Уилсон Эдвардс, мени ўғирлаб кетиб Хитойга олиб келишган, мамлакат ҳукумати фуқаролигимни ва исмимни ўзгартирган. Менинг уйга қайтишимга ёрдам берасиз деган умиддаман».

    Скриншот: Twitter

    «Уилсон Эдвардс сурати».

    «Уилсон Эдвардс сурати».
    Скриншот: Twitter

    Хитойдаги Швейцария элчихонасининг хабаридан кейин барча ОАВларда биологнинг изоҳлари ўчириб ташланди. Уилсон Эдвардснинг Facebook’даги профили ҳам йўқолиб қолди.

    Пандемия бошланганидан буён АҚШнинг айрим расмийлари COVID-19 нинг Ухандаги лабораторияда сунъий йўл билан яратилганини тахмин қилиб келади. Мамлакат собиқ президенти Дональд Трамп ҳам шундай фикрда эди. Шунингдек, АҚШ разведкаси коронавируснинг сунъий тарзда яратилиб, тарқатилганлигининг эҳтимоли ўрганилаётганини билдирган.

    2021 йил майда The Wall Street Journal АҚШ мутахассисларининг ахборотларига таяниб, коронавируснинг Ухандаги лабораториядан тарқалиб кетгани ҳақида материал чоп этди. Шу ойнинг ўзида АҚШ президенти Жо Байден мамлакат разведкасига вируснинг келиб чиқиши бўйича маълумотларни тўплаш ишларини кучайтириш тўғрисида кўрсатма берган.

    Шундан кейин ЖССТ COVID-19 нинг лабораториядан ташқарига чиқиб кетганини инкор этмади ва коронавируснинг келиб чиқишини текширишнинг иккинчи босқичига тайёргарлик кўриш ишларини бошлаб юборди. Хитой бунга жавобан ташкилотни сиёсийлашганликда айблади ва у билан ҳамкорлик қилмаслигини билдирди.

    12.08.2021, 23:45   Изоҳ (0)   15676
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия ОАВларида коронавируснинг «ўлим даражаси икки баравар юқори» ва «ўта хавфли» штамми пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

    12.08.2021, 22:34

    Қирғизистон «Қумтор» олтин кони бўйича келишувларни бекор қилади

    12.08.2021, 21:27

    Moderna вакцинаси дельта штаммга қарши Pfizer’дан самаралироқ бўлиб чиқди

    12.08.2021, 19:40

    Россия Тожикистонга Афғонистон билан чегарада пост қуриш учун 1 млн доллар беради

    12.08.2021, 19:10

    Афғонистон молия вазири «Толибон» туфайли давлат даромадлари камайиб кетиши фонида мамлакатни тарк этди

    12.08.2021, 18:09

    Вакцина муаммосини 20 киши ҳал қилиши мумкин, келаси йилгача яна 100 млн киши коронавирусга чалинади. Коронахабарлар

    12.08.2021, 16:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Эрон президенти кортежидаги муаммо сабабли таксида кетишга мажбур бўлди

    18 июл, 09:25

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Актёр Том Ҳолланд “Ўргимчак одам” фильмининг янги қисми ҳақидаги тафсилотларни ошкор қилди

    Кино | 18 июл, 11:35

    Исроил Ғазодаги минглаб фуқаролик объектларини бузишга киришди (фото, видео)

    Дунё | 18 июл, 11:18

    Apple тарихдаги энг қиммат iPhone ишлаб чиқаради

    Дунё | 18 июл, 11:06

    Freestyle Chess Grand Slam. Абдусатторов ва Синдоров мусобақанинг чорак финалида мағлубиятга учради

    Спорт | 18 июл, 10:59

    Кони фойда: қовун ейиш учун 9 та асосли сабаб

    Маслаҳатлар | 18 июл, 10:58

    Тошкент шаҳар прокурори вазифасини бажарувчи тайинланди

    Ўзбекистон | 18 июл, 10:41

    Украина қуролларни синаш учун ўз фронтини таклиф қилди 

    Дунё | 18 июл, 10:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.