• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия ОАВларида коронавируснинг «ўлим даражаси икки баравар юқори» ва «ўта хавфли» штамми пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳақиқатан ҳам шундайми?

    11 август куни Россия оммавий ахборот воситалари — «РИА Новости» ва «ТАСС»дан тортиб мамлакатнинг кўплаб минтақаларидаги ҳудудий ОАВларга қадар АҚШда коронавируснинг янги штамми пайдо бўлгани ҳақида хабар берди. Таъкидланишича, бу штамм аввалгиларига қараганда анча хавфли. Бу хавотирлар қанчалик ўринли экани ҳақида Meduza мақола тайёрлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Нашрларнинг барчаси ўз хабарида Нью-Йорк Соғлиқни сақлаш департаменти ва Колумбия университетининг Мэйлмана номидаги жамоа соғлиғини сақлаш мактаби ходимлари томонидан ёзилган мақоланинг 7 августда нашрдан аввал чиқарилган нусхасига таянган. Мақолада Нью-Йоркда коронавируснинг ёта штамми тарқалишини моделлаштириш натижалари баён қилинган. Моделлаштириш учун маълумотлар Нью-Йоркдаги 50 дан ортиқ касалхоналарда ушбу касаллик билан ётқизилган беморларни кузатиш орқали йиғилган.

    Россия ОАВларида берилган хабарлар:

    Олимлар коронавирус штаммининг ўлим даражаси қарийб икки баробарга кўпайгани ҳақида хабар берди («РИА Новости»);

    Коронавируснинг йота варианти олдинги штаммларга қараганда 25 фоиз тезроқ тарқалиши мумкин («ТАСС»);

    Америкалик олимлар ўлим даражаси 60 фоизга юқори бўлган коронавирус штамми ҳақида огоҳлантирмоқда («Коммерсантъ»);

    Америкада янги, янада хавфли коронавирус штамми аниқланди («Кармаскалинская новь»);

    Америка қитъасида ўлим даражаси жуда юқори бўлган янада хавфли коронавирус тури аниқланди («Кугарчинские вести»).

    Ҳаммаси ҳақиқатан ҳам шунчалик қўрқинчлими?

    Йўқ. Ягона ҳақиқат шуки, 7 август куни MedRxiv архивида америкалик олимларнинг йота варианти ҳақидаги тадқиқотлари ҳақиқатан ҳам чоп этилган. Агар уни диққат билан ўқиб чиқилса, йота ҳақида қуйидагилар маълум бўлади:

    • бу штамм янги эмас;
    • у ҳеч бир мамлакатда кенг тарқалмаган, АҚШда эса деярли йўқ бўлиб кетган;
    • у вируснинг «таҳдид солувчи варианти» ҳисобланмайди;
    • тадқиқот муаллифларига кўра, кексалар орасида бу штаммдан ўлим альфа («британча») штамм оқибатидаги ўлимга қараганда паст.
    Бу ўзи қанақа штамм?

    Бу вируснинг бир-биридан фарқ қиладиган бир нечта вариантлари гуруҳи бўлиб, улар С-оқсилига ўхшаш мутацияларга эга бўлади. Вируснинг бундай вариантларидан бири илк бор 2020 йил ноябрь ойида Нью-Йоркда топилган. Қиш ўрталарида у шаҳарнинг бир қанча жойларига тарқалди ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази (CDC) томонидан «қизиқиш уйғотаётган вариантлар» (Variant of Interest, VOI) рўйхатига киритилди. Бу рўйхат соғлиқни сақлаш тизимига дарҳол таҳдид солмайдиган, лекин қўшимча тадқиқотларни талаб қиладиган вариантларни ўз ичига олади. Тадқиқотлардан сўнг вариант назарий жиҳатдан «юқорига кўтарилиши», яъни «ташвишли вариантлар» рўйхатига киритилиши мумкин (Variant of Vernant, VOC). Йота олти ойлик ўрганишлар давомида ҳам VOC рўйхатига киритилмади.

    2021 йилнинг баҳорида Нью-Йорк ва қўшни штатларда тарқалган йота рақобатни альфа штаммга бой бера бошлади (апрелда альфанинг улуши ўсишни, йотаники эса камайишни бошлади).

    Альфа ва йота вариантлари ўхшаш эпидемиологик хусусиятларга эга: улар 2020 йилги штаммларга қараганда юқумлироқ. Иккала штамм ҳам лабораторияда касаллик юқтириб, эмланган одамларнинг плазмаси билан бироз мушкулроқ нейтраллаштирилади. Бироқ дала тадқиқотларида, яъни касалликни чиндан ҳам юқтирган одамлар орасидаги тадқиқотларда бу вариантлар илгари орттирилган иммунитетдан «қочиш» қобилиятига эга эмаслиги аниқланган (лекин алоҳида ҳолатлар ҳам қайд этилган).

    Иккала кўрсаткич — юқиш тезлиги ва иммунитетдан қочиш қобилияти вируснинг турли вариантларининг мослашиши учун, айниқса, улар бир популяцияда бир-бири билан рақобатлашганда муҳим аҳамиятга эга (айнан мана шундай рақобат Нью-Йорк ва АҚШнинг бошқа шаҳарларида март—апрель ойларида кузатилган). Апрель ойида олимлар шуни аниқладики, альфа ҳеч бўлмаганда тарқалиши тезлиги бўйича йотадан анча устун туради.

    Баҳорнинг ўрталарида АҚШда пайдо бўлган янада юқумлироқ дельта штамми альфани ҳам, йотани ҳам бир четга суриб ташлади. Бу вируслар вариантларининг глобал маълумотлар базаси — GISAID маълумотларидан яққол кўриниб турибди. АҚШда ҳозирда кўриб чиқилган коронавирус геномларининг 0,1 фоизи йотага тўғри келади. GISAID маълумотларига кўра, бу вариант фақат Лотин Америкасида нисбатан юқори улушни эгаллайди (хусусан, Эквадорда, охирги тўрт ҳафта ичида кетма-кет секвенланган геномлар орасида — 14,3 фоиз). Аммо у ерда ҳам йота улуши камайиб бормоқда, қитъага яқинда келган дельтанинг улуши эса тез ўсиб бормоқда.

    Баҳорда Нью-Йорк Соғлиқни сақлаш департаментидаги олимлар касалликнинг оғир кечиши ва ўлим даражаси бўйича йота 2020 йилги вариантлардан фарқ қилмайди, деган хулосага келди. 7 августда чоп этилган мақола, унинг муаллифлари фикрича, ушбу хулосани тўғрилайди: уларнинг моделида кўрсатилишича, йота қариялар орасида ўлимни 60—82 фоизга оширади (ёшига қараб), лекин ёш ва ўрта ёшдагилар орасида эмас. Шу билан бирга, тадқиқотга кўра, йота ўлим даражасини альфага қараганда камроқ оширади. Олимлар ётани бошқа замонавий вариантлар билан таққослай олмади, чунки улар тадқиқот маълумотлари йиғилган ноябрь—апрель ойларида Нью-Йоркда кенг тарқалмаган эди.

    Шундай қилиб йота ўлим хавфини оширадими?

    Бу ҳақда битта хулосага келиш имконсиз: олдинги мақола муаллифларнинг ҳисоб-китоблари нотўғри бўлиши мумкин. Улар иккита ўлим даражасини чалкаштириб юбориши аниқ — барча касалланиш ҳолатларнинг барча ўлимларга пропорцияси (IFR) ва маълум бўлган касалланиш ҳолатларининг барча ўлимларга пропорцияси (CFR).

    Улар IFR’нинг янада объектив кўрсаткичини ўрганиб чиқишганини даъво қилмоқда, аммо уларнинг методологиясидан келиб чиққан ҳолда, фақат аниқланган аломатли ҳолатлар ҳисобга олинган, яъни  2020 йилда эпидемиянинг биринчи тўлқини пайтида (вируснинг «эски» вариантлари учун) ва 2021 йил баҳоридаги иккинчи тўлқини пайтидаги (альфа ва иота учун) CFR моделида ҳисобланган.

    Шу билан бирга, CFR индикатори инфексион агентнинг хоссалари ҳақида янгилиш тасаввур бериши мумкин, чунки у касалликларни аниқлаш даражасига ниҳоятда боғлиқ. Ўлим даражаси эпидемиянинг турли босқичларига қараб ўлчанадиган ҳолларда, CFR турли босқичларда турли ёш гуруҳларида ўтказиладиган тестларнинг интенсивлиги ва стратегиясига, енгил аломатлари бўлган одамларнинг шифокорга боришга қанчалик тайёрлигига ва бошқа омилларга қараб катта фарқ қилиши мумкин.

    Муаллифлар ўз маълумотларини талқин қилишда аллақачон қийинчиликларга дуч келган: масалан, улар нима учун йота ўлимни ёш ва ўрта ёшдагилар орасида эмас, фақат қариялар орасида кўпайтиришини тушунтира олмайди. Олимлар ҳамма нарса ўлим ҳақидаги маълумотларнинг етишмаслигидан келиб чиққан, деган хулосага келди: биринчи ва иккинчи тўлқин штаммлари орасидаги фарқни кўрсатиши учун 45 ёшгача бўлган одамлар орасида ўлимнинг ўзи жуда камлик қилган.

    Мавзуга доир: Коронавирусга қайта чалиниш ҳолатлари ҳақидаги янгиликлар ҳақиқатми? Шундай бўлиши мумкинми? Вакцина бундан қутқарадими?

    12.08.2021, 22:34   Изоҳ (0)   45731
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон «Қумтор» олтин кони бўйича келишувларни бекор қилади

    12.08.2021, 21:27

    Moderna вакцинаси дельта штаммга қарши Pfizer’дан самаралироқ бўлиб чиқди

    12.08.2021, 19:40

    Россия Тожикистонга Афғонистон билан чегарада пост қуриш учун 1 млн доллар беради

    12.08.2021, 19:10

    Афғонистон молия вазири «Толибон» туфайли давлат даромадлари камайиб кетиши фонида мамлакатни тарк этди

    12.08.2021, 18:09

    Вакцина муаммосини 20 киши ҳал қилиши мумкин, келаси йилгача яна 100 млн киши коронавирусга чалинади. Коронахабарлар

    12.08.2021, 16:26

    Қора денгизга нефть оқиб кетди. Унинг майдони дастлаб маълум қилинганидан 400 минг марта каттароқ бўлиши мумкин

    12.08.2021, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00

    Шавкат Мирзиёев хорижий инвесторлар делегациясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:51

    Келгуси ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:35

    Сурхондарёда ЙПХ ходимлари қочишга уринган ҳайдовчига куч ишлатди (видео)

    Ўзбекистон | 7 июн, 17:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.