Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах вилоятининг Арнасой тумани ҳокимлиги мансабдор шахслари 7 миллиард сўмдан кўпроқ маблағни ўзлаштириб юборганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўрганиш натижаларига кўра, Арнасой туманида режадаги 8000 гектар майдондан 1068 гектар ерга чигит экилмагани ҳамда зарурий агротехник тадбирлар ўтказилмагани оқибатида 1549 гектар майдонда пахта етиштириш имконияти йўқотилгани аниқланган.

«Бироқ туман ҳокимлиги мансабдор шахслари 8000 гектар майдонда ғўза парваришланаётганини кўрсатишиб, 7 миллиард 16 миллион сўмлик ортиқча имтиёзли кредит маблағлари ажратилишига эришган. Натижада жуда кўп миқдордаги маблағлар ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган», — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан 30 июнь куни Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги «Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисидаги» (121-сон) қарори билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун зарур бўлган маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртмасига кўра, Молия вазирлиги маблағлари ва тижорат банклари кредитлари асосида ажратилади.

Аввалроқ Самарқанддаги давлат муассасаларида 563 миллион сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани, Бухорода «Асакабанк» собиқ мансабдорлари Осиё тараққиёт банки ажратган 2 миллион долларни талон-торож қилгани, Жиззахда 123 млн сўм кредит маблағларни талон-торож қилиб ўзлаштирган раҳбарга жиноий иш қўзғатилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда изғирин совуқ ҳафта охиригача сақланиб қолади
Маданият
«Шогирдлар Бобомурод Ҳамдамовнинг ҳаққини беришмаяпти» — Халқ артисти қўшиғини рухсатсиз ижро этган хонандалар билан судлашмоқда (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди