• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Маршал Абдурашид Дўстум «Толибон» билан жанг қилиш учун Кобулдан Балхга учиб кетди

    Афғонистон собиқ вице-президенти, Миллий исломий ҳаракат партияси (МИҲА, Афғонистоннинг туркийзабон аҳолисини бирлаштиради) етакчиси маршал Абдурашид Дўстум «Толибон»га қарши курашиш учун Кобулдан Балх вилояти маркази Мозори Шарифга махсус рейс билан учиб кетди.

    Фото: Tolo News

    Фото: Tolo News

    Маршал билан биргаликда МИҲА раиси махсус кучларининг бир неча юз аъзоси Балхга учиб кетган. Туркийзабон афғонларнинг етакчиси Афғонистон шимолида «Толибон» жангариларига қарши курашга раҳбарлик қилиши кутилмоқда. Дўстумнинг Мозори Шарифда ўтказган учрашувидан лавҳа МИҲАнинг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинган.

    Бир неча кун олдин, «Толибон» узоқ давом этган ҳужумлардан сўнг, Дўстумнинг кичик ватани Жузжон вилояти маркази Шибирғон шаҳрининг асосий ҳудудларини эгаллашга муваффақ бўлганди. Ҳозир ҳукуматни қўллаб-қувватловчи кучлар маршалнинг тўнғич ўғли Ёрмуҳаммад Дўстум қўмондонлиги остида шаҳардаги аэродромни, миллий армия полкининг жойлашувини, шунингдек, бошқа бир қанча муҳим стратегик объектларни ушлаб турибди. Маълум бўлишича, бир нечта маҳаллий командирларнинг хиёнати «Толибон»нинг Шибирғонни эгаллаб олишига ёрдам берган.

    Афғонистон Мудофаа вазирлиги матбуот марказининг хабар беришича, 10 август куни махсус ҳарбий тайёргарликдан ўтган миллий армиянинг 450 аскари Мозори Шариф ҳимоячиларига қўшилган. Уларнинг қўшимча қилишича, Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари Балх вилоятининг Диҳдади туманидаги «Толибон» зич жойлашган нуқтага авиазарбалар йўллаган. Натижада 18 жангари йўқ қилинган, яна 13 нафари яраланган.

    Шунингдек, 10 августда «Толибон» Афғонистон шимоли-шарқидаги Бағлон вилоятининг маркази Пули Хумри шаҳрини ўз назоратига олди. Бу ҳақда вилоят маъмурий марказининг баёнотига таяниб, The New York Times газетасининг Кобулдаги мухбири хабар қилди. Таъкидланишича, шаҳар жангсиз таслим бўлган. Мухбирнинг аниқлик киритишича, бу «Толибон» томонидан бир ҳафтадан камроқ вақт ичида қўлга олинган саккизинчи, бир кундан камроқ вақт ичида назорат остига олинган иккинчи шаҳар.

    Бу шаҳар пойтахт билан чегарадош эмас, лекин Кобулдан тахминан 230 километр узоқликда жойлашган. Аввалроқ Tolo News телеканали Афғонистон хавфсизлик кучлари Пули Хумридан эвакуация қилингани, кейин эса Келагай қишлоғи томон чекинаётгани ҳақида хабар берган эди.

    Август ойида Абдурашид Дўстум Туркияда узоқ вақт даволанганидан кейин ватанига қайтиб келди. Таъкидланишича, унда қандли диабет билан боғлиқ жиддий муаммолар бор.

    1990 йилларда Дўстум ўз армиясига раҳбарлик қилган, у «Толибон»га қарши нисбатан муваффақиятли тарзда жанглар олиб борган эди. АҚШ армияси 2001 йилда Афғонистонга бостириб кираётганида айнан Дўстумни қўллаб-қувватлаган эди.

    Ўтган йилнинг сентябрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеяси ялпи мажлисида сўзлаган нутқидан кейин Дўстум «Менинг ўзбек тилим, менинг миллатим, менинг фахрим» сарлавҳали мақола чиқарган эди.

    Маршал Ўзбекистон Президентининг нутқини «тарихий воқеа» деб атаб, Ўзбекистоннинг Афғонистондаги зиддиятни ҳал қилишдаги иштироки «ижобий натижаларга олиб келиши»ни айтганди.

    Маълумот учун, Абдурашид Дўстум асли келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлиб, Афғонистондаги энг машҳур ҳарбий қўмондонлардан бири. 2014 йил сентябридан буён Афғонистон вице-президенти бўлган, 2020 йилда у маршал унвонини олган.

    11.08.2021, 14:55   Изоҳ (0)   50445
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жамоавий иммунитетга эришиш иложсиз, «Спутник V» ўзини тўлиқ оқлади, чекиш антитаналар миқдорини камайтиради. Коронахабарлар

    11.08.2021, 14:10

    «Озодликни севувчи инсонлар охир-оқибат озод бўлади». Бир эмас, бир неча халқлар қаҳрамони — Симон Боливар

    11.08.2021, 14:00

    Қирғизистонда болалар марказининг ходимаси мижозга рус тилида мурожаат қилгани учун ҳужумга учради. Россия Давлат думаси воқеага муносабат билдирди (видео)

    11.08.2021, 13:26

    «Толибон» Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегараларини назорат қилмоқда — Сергей Шойгу

    11.08.2021, 12:24

    Евроиттифоқ: «Толибон» Афғонистон ҳудудининг 65 фоизини эгаллади

    11.08.2021, 11:44

    «Толибон» АҚШнинг Афғонистонда ўтиш даври ҳукуматини тузиш режасига қарши чиқди

    11.08.2021, 10:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.