Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қалбаки «Пандовир 100 (Ремдесивир)» дори воситасини тайёрлаб сотаётган шахсларнинг кирдикорлари фош бўлди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Қайд этилишича, департамент ҳамда ДСҚнинг Юнусобод тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда, фуқаро Д.А. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб «Bactopraz-S» дори воситаси ёрлиғини ўзгартириш орқали тайёрланган қалбаки «Пандовир 100 (Ремдесивир)»дори воситасини ҳар бирини 500 минг сўмдан ҳисоблаб, тўловни АҚШ долларида амалга оширишга келишиб, 100 дона қалбаки «Пандовир 100 (Ремдесивир)» дори воситасини 4 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, тадбир давомида юқоридаги дори воситалари Чилонзор тумани, Муқимий кўчасидаги хонадонлардан бирида тайёрлангани аниқланиб, ушбу хонадондан 23 турдаги қалбаки дори воситалари ҳамда 500 дона ёрлиқлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан аввал Бухорода ҳокимлик захирасидаги 16 сотих ерни 14 минг долларга сотишга уринган шахс ушлангани, Яккасаройда ноқонуний равишда 76,8 млн сўмга «Ремдесивир» дорисини сотаётган шахслар қўлга олингани ҳамда Оҳангаронда пандемия шароитида талаб юқори бўлган дори воситаларини 160 млн сўмга сотаётган шахслар ушлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди