• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Беларусда сайловлардан кейинги норозилик намойишлари бошланганига бир йил тўлди. Лукашенко рақибларига нима бўлди?

    Александр Лукашенконинг 2020 йил 9 августда президентлик сайловларида ғалаба қозонгани, мамлакатда фуқароларнинг ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ўтказишига сабаб бўлганди. Намойишларда иштирок этганларга нисбатан 4 мингтадан зиёд жиноят иши қўзғатилган. «РБК» нашри ҳукуматга қарши чиққан жамоат фаолларининг тақдири қандай кечгани ҳақида мақола тайёрлади.

    Виктор Бабарико

    Виктор Бабарико
    Фото: AP Photo

    Виктор Бабарико

    Виктор Бабарико 2020 йил май ойида президентлик сайловларида иштирок этиши ҳақида эълон қилишидан олдин 20 йил давомида Белгазпромбанкга (Россиянинг «Газпром» ҳамда «Газпромбанк» каби ташкилотларига ўхшаш муассаса) раҳбарлик қилган.

    Сайловолди кампанияси вақтида банкир мухолифат вакили сифатида қарийб 370 мингта имзо йиғди, шундан 165 мингтаси ҳаққоний деб топилди, аммо у сайловларда қатнашиш учун ўз номзодини қўйишга улгурмаган. Марказий сайлов комиссияси Бабариконинг даромадлар ва мулк ҳақидаги деклаларациясини ҳақиқатга мос эмас деб топиб, унинг номзодини рўйхатга олишни рад этган. 2020 йил 18 июнда Бабарико ҳибсга олинди. У ўринбосарлари билан биргаликда жиноий гуруҳ тузиб, бизнес учун доимий равишда пора олгани, банкдаги раҳбарлик ваколатларини суиистеъмол қилгани айтилганди. Жиноят иши мамлакат Олий суди томонидан кўриб чиқилди, оқибатда ҳимоячилар аппеляция бериш имкониятидан ҳам маҳрум бўлди. 2021 йил 6 июлда Бабарико 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. У жиноятларга алоқадорлиги, айбдорлигини тан олмаган.

    Эдуард Бабарико

    Эдуард Бабарико
    Фото: Facebook / eduard.babariko

    Эдуард Бабарико

    30 ёшли Эдуард Бабарико отасининг сайловлардаги иштироки учун имзо тўплаш ташаббускорлар гуруҳига раҳбарлик қилган. Уни ва Бабарико штабининг яна бир нечта аъзосини бир кунда — 2020 йил 18 июнда ҳибсга олишган. Шу куни штаб аъзолари сайловларда иштирок этиш учун тўпланган имзоларни МСКга топширмоқчи бўлган. Ўтган йили 21 июнда кичик Бабарикога сайловлар ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш ҳамда бу орқали давлатга катта миқдорда зиён етказиш айблови қўйилди. Ушбу жиноят иши Виктор Бабарико ишига алоқадор эмас. Кичик Бабарико бир йилдан ортиқ вақтдан буён Миллий хавфсизлик қўмитасининг тергов қамоғида сақланмоқда ва беш йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

    Мария Колесникова

    Мария Колесникова
    Фото: AP Photo

    Мария Колесникова

    2020 йил июль ойи ўрталарида Лукашенконинг сайловлардаги барча рақобатчилари ё Виктор Бабарико ва Сергей Тихановский каби ҳибсга олинган ёки Валерий Сепкалодек таъқибдан яшириниб, хорижга қочиб кетган. 16 июлда юқоридаги уч нафар номзоднинг штаблари мухолифатнинг ягона вакили – Светлана Тихановская атрофида бирлашди. Янги сайлов кампаниясининг диққат марказида уч аёл — Тихановская, Сепкалонинг рафиқаси Вероника ва Виктор Бабарико штаби координатори Мария Колесникова қолди.

    Колесникова — профессионал флейтачи, 2007 йилдан бери Германияда яшаган ва ишлаган. Бироқ 2017 йилда Минскга қайтган ҳамда Виктор Бабарико ташаббуси билан тузилган арт-маконга (маданият муассасаси) раҳбарлик қилган.

    Вероника Сепкало сайловлар бошлангунига қадар мамлакатдан чиқиб кетган. Светлана Тихановская ҳам 2020 йил 11 августда Беларусдан чиқиб кетишга мажбур бўлгани ҳақида гапирган. Бу учликнинг учинчи вакили Колесникова ўтган йили сентябрда ҳибсга олинган ва Украинадан куч билан қайтаришга уринилган. Аммо охирги дақиқаларда аёл ўз паспортини йиртиб ташлашга улгурган. Якунда у ҳам тергов қамоғига олинган. 16 сентябрда Колесниковага Беларусь хавфсизлигига таҳдид уйғотувчи ҳаракатларга даъват этиш айблови қўйилди. 2021 йил 4 августда унга нисбатан қўйилган айбловлар бўйича ёпиқ суд бошланди. Аёл 12 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

    Светлана Тихановская

    Светлана Тихановская
    Фото: Getty Images

    Светлана Тихановская

    Светлана Тихановская дастлаб президентлик сайловларида номзод сифатида иштирок этди, кейинчалик вазият ўзгариб кетиши оқибатида Беларусь мухолифатининг етакчисига айланди. Президентлик учун унинг турмуш ўртоғи – Сергей Тихановксий кураш олиб бормоқчи эди, бироқ у 2020 йил 29 майда ҳибсга олинган. Ўшанда Светлана эрининг ўрнига ўз номзодини илгари сурган. «Бу ишни сен ва сенга ишониб, ортингдан эргашган одамлар учун қиляпман», — деган эди Тихановская номзод сифатида рўйхатдан ўтган вақтида.

    У сайловларда техник номзод сифатида иштирок этаётганини билдирган, унинг дастури қисқа бўлиб, атиги бешта банддан иборат эди. Вазифалар орасида сайловлардан кейин яна қайтадан сайлов ўтказиш, сиёсий маҳбусларга амнистия бериш ҳамда барча номзодларнинг сиёсий тадбирдаги иштирокини таъминлаш масалалари қамраб олинганди.

    2020 йил 11 августда Тихановская Лукашенко ҳукумати таъқибидан қочиб, Беларусни тарк этди ва Литвага кўчиб ўтди. У мухолифат етакчиси ҳисобланади. Охирги бир йил ичида Тихановская 30 дан зиёд дунё мамлакатларининг етакчилари, жумладан, АҚШ президенти Жо Байден ҳамда Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон билан учрашди.

    Сергей Тихановский

    Сергей Тихановский
    Фото: Reuters

    Сергей Тихановский

    Сергей Тихановский сиёсий фаолиятини 2019 йил баҳорида бошлаган. У YouTube’да «Мамлакат ҳаёт учун» деб номланган канал очган (Беларусь ҳукумати 2021 йил июлда ушбу ресурсни экстремистик деб топган). Тихановский видеороликларда мамлакатдаги ижтимоий муаммолар ҳақида ҳикоя қилган ва амалдорлар ишига танқидий муносабат билдирган. 2020 йил май ойида у президентлик сайловларида иштирок этмоқчи эканлигини эълон қилган. Тихановский Александр Лукашенкони кескин танқид қилувчи рақибларидан бири эди ва Корней Чуковский эртагидан илҳомланиб «Тўхта, суварак!» шиорини оммалаштирган.

    У 2020 йил 29 майда Гродно шаҳрида имзо йиғиш вақтида қамоққа олинган. Шу йили 24 июнда Сергей Тихановский иши бўйича суд бошланди. Суд Жиноят кодексининг тўртта моддаси: оммавий тартибсизликларни ташкиллаштириш, жамоат тартибини қўпол равишда бузувчи ҳаракатларни ташкиллаштириш, амалдаги сайлов ҳуқуқига тўсқинлик қилиш ва халқ орасида норозилик кайфиятини шакллантириш ишлари бўйича айбланмоқда. Мазкур айбловлар бўйича Тихановский 15 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

    Павел Латушко

    Павел Латушко
    Фото: Getty Images

    Павел Латушко

    Павел Латушко 2020 йилдаги сайловларгача Беларуснинг собиқ маданият вазири, Франция, Испания ва Португалияда мамлакатнинг собиқ элчиси сифатида танилган эди. 2019 йилда у Янки Купала номидаги миллий академик театрга раҳбарлик қилган. Оммавий намойишлар вақтида 2020 йилда у зўравонликни қоралаган, ички ишлар вазири Юрий Караевни ва МСК раҳбари Лидия Ермошинанинг истеъфосини сўраганди.

    Ўтган йили 19 августда Латушко ҳукуматни қабул қилиб олиш бўйича мухолифат мувофиқлаштирувчи кенгаши ижроия қўмитаси раислигига сайланди. 2020 йил сентябрда мамлакатни тарк этиб, Польшага қочиб кетди. У ерда Латушко Беларусни инқироздан олиб чиқиш стратегиясини ишлаб чиқувчи Миллий инқирозга қарши кураш бошқармасини тузди.

    Мухолифатнинг мувофиқлаштирувчи кенгаши

    Мухолифатнинг мувофиқлаштирувчи кенгаши ижро қўмитасининг аъзоси Ольга Ковалкова, юрист Максим Знак, Минск трактор заводидаги иш ташлаш етакчиси Сергей Дилевский Беларусь мухолифатининг мувофиқлаштирувчи кенгаши матбуот анжуманида

    Мухолифатнинг мувофиқлаштирувчи кенгаши ижро қўмитасининг аъзоси Ольга Ковалкова, юрист Максим Знак, Минск трактор заводидаги иш ташлаш етакчиси Сергей Дилевский Беларусь мухолифатининг мувофиқлаштирувчи кенгаши матбуот анжуманида
    Фото: «ТАСС»

    Беларусда сайловлардан кейин оммавий намойишлар бошланиб кетгач, Светлана Тихановская мамлакатни тарк этди. Беларусь мухолифати эса мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилганини эълон қилди. Лукашенко мухолифатчилари президент билан мулоқот ўрнатишга уринди. Кенгашнинг ижро қўмитасига етти нафар аъзо — Мария Колесникова, Нобель мукофоти совриндори Светлана Алексеевич, ҳуқуқшунослар Ольга Ковалкова, Максим Знак ва Лилия Власова, Минск трактор заводидаги иш ташлаш координатори Сергей Дилевский ҳамда Павел Латушко кирган.

    Еттиликнинг ярми тергов қамоғида (Колесникова, Знак, Власова), қолганлар эса мамлакатдан чиқиб кетган (Алексеевич, Дилевский, Ковалкова, Латушко).

    Александра Герасименя

    Александра Герасименя
    Фото: Reuters

    Александра Герасименя

    Александр Лукашенко сиёсатига қарши бир қанча спортчилар, миллий терма жамоалари аъзолари ва Олимпиада ғолиблари ҳам баёнот берган. 2020 йил августда намойишларни кучишлатар тизимлар вакиллари томонидан шафқатсиз равишда бостирилишга уринилиши оқибатида юзлаб спортчилар ва соҳа вакиллари сайловларни қайта ўтказишни талаб қилиб, хат имзолаган ва уни ижтимоий тармоқларга жойлаган. Имзоловчилар орасида сузувчи Александра Герасименя ҳам бор.

    У 2012 йилда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида иккита кумуш медал, Рио-2016 Олимпиадасида эса 50 ва 100 метрга эркин усулда сузиш бўйича бронза медалларини қўлга киритган. Бундан ташқари, Жаҳон ва Европа чемпионатларида 50 метрга ва қисқа масофага (25 метр) сузиш йўналишларида бир неча марта олтин медалларни ютиб олган.

    Ўтган йили октябрда спортчи мамлакатни тарк этди ва сиёсий мухолифатни ҳимоя қилган атлетларга ёрдам берувчи Беларусь спорт бирдамлиги фондининг расмий вакилига айланди. 2021 йил апрелда унга қарши жиноят иши очилди, спортчи Беларусдаги вазият ҳақида ёлғон ахборотлар тарқатганликда айбланмоқда.

    Фото: «Spring96.org»

    «Весна» ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази

    2021 йил 14 июлда «Весна» ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази раҳбари Алес Белясткий (юқоридаги суратда ўнгда), унинг ўринбосари Валентина Стефанович (чапда) ва марказнинг бошқа ходимлари ҳибсга олинган. Шу куни мамлакатдаги ўнлаб ҳуқуқ ҳимоячилари, фаоллар ва журналистларнинг уйларида тинтувлар ўтказилган. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг вакиллари Беларусь Хелсинки қўмитаси, Беларусь журналистлар ассосиацияси, «Имена» хайрия лойиҳасининг ва бошқа ташкилотларнинг офисига келиб тинтувлар қилган.

    «Весна» — Беларусдаги энг кекса ҳуқуқни ҳимоя қилувчи нодавлат ташкилотлардан бири. Марказ 1996 йилда ташкил қилинган, 2003 йилда давлат рўйхатидан чиқарилган. Марказ раҳбари Алес Беляцкий 2010 йилдаги президентлик сайловларидан кейин ҳибсга олинган. 2011 йилда солиқларни тўлашдан бош тортишда айбланиб 4,5 йилни колонияда ўтказган, 2014 йилда муддатидан аввал озодликка чиқарилган. 2020 йилда Беляцкий ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларига «Фикр эркинлиги» учун Европарламентнинг Сахаров мукофоти берилган.

    2020 йил август воқеаларидан кейин «Весна» маркази мамлакатдаги сиёсий маҳбуслар саноғини юритишни бошлади ва уларнинг сони 600 нафардан ошиб кетди.

    Фото: Reuters

    Мустақил ОАВ ва журналистлар

    2020 йил августдаги воқеалардан сўнг Беларусда 70 дан зиёд мустақил ОАВга тақиқ қўйилди. Россия ОАВ ҳам муаммоларга дуч келган, хусусан, «Комсомольская правда» газетасининг мамлакатдаги филиали норозилик намойишларини ёритгани туфайли Беларусда чоп этилмаяпти, муштарийлар газетани Россиядан олиб ўқишга мажбур бўлган.

    2021 йил 18 майда мамлакатдаги энг оммабоп «Tut.by» интернет-нашрининг раҳбар ва ходимларига солиқларни тўлашдан бўйин товлаш айблови қўйилди. Нашрни Байнетнинг 60 фоиз қисми — тахминан 3 миллионга яқин интернет фойдаланувчиси кузатиб борарди. Жиноят иши бўйича 15 нафар одам, жумладан, нашрни 2004 йилда ташкил қилинганидан буён бошқараётган бош муҳаррир Марина Золотова ҳибсга олинган.

    Шунингдек, шу куни «Tut.by» журналисти Екатерина Борисевич озодликкда чиқарилган. Журналист ўтган йили ноябрда ҳибсга олинган, 2021 йил мартда эса олти ойлик колония қамоғи жазосини олиб, намойишлар вақтида уриб ўлдирилган Роман Бондаренко ҳақидаги қайдлари учун жазога тортилганди. Айни вақтда «Бельсат» журналистлари Даря Чулцова ва Екатерина Андреева ҳам икки йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда, улар февраль ойида Минскда намойишлар ташкил қилганликда айбдор деб топилган, улар митингдан стрим эфир олиб борганди.

    Роман Протасевич

    Роман Протасевич
    Фото: Reuters

    Роман Протасевич

    Сайловлардан кейинги дастлабки бир нечта ҳафта давомида Nexta ва бошқа Telegram-каналлар Беларусдаги норозилик намойишларининг асосий алангалантирувчи манбасига айланди. Сайловлардан бир неча кун ўтгач Nexta канали обуначилари сони 300 мингдан 1 миллионгача кўпайди ва ресурс энг кўп ўқиладиган рус тилидаги Telegram-каналга айланди. Канал 2015 йилда 17 ёшли Степан Путило томонидан яратилган. Путило у вақтда Польшага кўчиб ўтганди. Роман Протасевич ҳам канал бош муҳаррири бўлганидан кейин 2019 йил охирида Польшада яшай бошлаган ва Беларусь ҳукуматининг таъқиби туфайли Варшавага сиёсий бошпана беришни сўраб мурожаат йўллаган.

    Nexta’да иш бошлашидан аввал Протасевич Беларусдаги бир нечта ОАВ — Tut.by, Onliner.by, «Еврорадио», «Комсомольская правда» ва «Радио Свобода»нинг Беларусь таҳририятлари ва бошқа нашрларда ишлаган.

    2021 йил 23 майда Афинадан Вильнюсга учган Ирландиянинг Ryanair авиакомпаниясига қарашли FR4978 самолёти миналаштирилгани ҳақидаги ахборотдан кейин Минск миллий аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Ҳаво кемаси бортида бўлган Протасевич ҳамда унинг севган қизи Софя Сапегу ҳибсга олинди. Протасевич Беларусь мухолифатининг ҳаракатларидан кўнгли қола бошлагани ҳақида гапирганидан кейин унга нисбатан жазо чораси уй қамоғига алмаштирилди.

    Фото: Instagram / dudinski_denis

    Телебошловчилар

    Беларусда норозилик намойишлари бошлангач, мамлакатдаги давлат телеканалларида фаолият олиб борувчи ходимлар — операторлар, режиссёрлар, муҳаррирлар ва яна ўнлаб бошловчилар ишдан бўшаб кетди. «Беларусь-1» телеканалидаги «Арсенал» ҳарбий кўрсатуви бошловчиси Владимир Бурко, кечки ток-шоу бошловчиси Евгений Перлин, бошловчи Денис Дудинский (суратда) ишдан бўшади. Дудинский Беларусь кўнгилочар дастурларида 2005 йилдан бери ишлаб келарди. У 2006 йилда Витебскда «Славянский базар» халқаро санъат фестивалининг доимий бошловчиси бўлган.

    2020 йили сентябрда Дудинский ҳам норозилик намойишларида иштирок этганликда айбланиб ҳибсга олинган. 2021 йили 2 июнда Дудинский ва унинг рафиқаси кучишлатар тизим вакиллари томонидан солиқ ва бошқа тўловлар бўйича текширилган. Ушбу воқеадан кейин оила Украинага кўчиб кетди.

    10.08.2021, 14:56   Изоҳ (0)   35780
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    БМТ Афғонистондаги томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди

    10.08.2021, 14:26

    Билл Гейтс рафиқаси билан ажрашгандан сўнг энг бой одамлар рейтингида бешинчи ўринга тушиб кетди

    10.08.2021, 13:25

    «Толибон» Афғонистонда эгаллаб олган вилоят пойтахтлари сони 6 тага етди

    10.08.2021, 12:10

    Лондондаги Тауэр кўприги техник носозлик туфайли кўтарилган ҳолатда қолиб кетди (видео)

    10.08.2021, 11:39

    Хитой Гонконгдаги мухолифатга узоқ вақт тоқат қилиб келди, аммо энди узил-кесил унинг танобини тортишга қарор қилди. Шаҳар-давлатда демократия қандай уйғониб, қанд...

    10.08.2021, 08:08

    БМТ эрта никоҳ қуриш ҳолатларини қоралади

    10.08.2021, 07:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Роналду қайси клуб футболчилари билан ҳеч қачон либос алмашмаслигини айтди

    Спорт | 18 май, 10:13

    Мутахассис Тошкентда кузатилган чанг бўрони сабабларини маълум қилди

    Ўзбекистон | 18 май, 09:58

    UFC. Нурсултон Рўзибоев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди (вдео)

    Спорт | 18 май, 09:02

    Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши рад этилди

    Ўзбекистон | 18 май, 08:46

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.