Наманган вилоятининг Мингбулоқ тумани далаларида пахта очилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Пахта очилган далалар тумандаги «Ҳамиджанов Ҳамидхон» фермер хўжалигига қарашли бўлиб, бу ерда ғўзанинг «Андижон-35» нави экилган. 53 гектар майдондан 48 центнердан ортиқ ҳосил йиғиштириб олиш кўзда тутилган.
Мутахассислар бу йил пахта одатдагидан бир ҳафта чамаси эртароқ етилганини айтмоқда. Бунга ҳаво ҳарорати меъёрдан ошиқ иссиқ келгани сабаб бўлгани билдирилган.
Маълумот учун, Наманган вилоятида 2021 йил 230 минг тоннадан ортиқ пахта етиштирилиши режалаштирилган бўлиб, унинг салмоқли улуши — 45 минг тоннаси Мингбулоқ тумани ҳисобига тўғри келади.
Изоҳ (0)