• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда сўровнома ўтказилиб, фуқароларнинг қанчаси коронавирусга қарши вакцина олишни хоҳламаслиги аниқланди

    «Ижтимоий фикр» Республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази COVID-19 га қарши эмланиш борасидаги жамоатчилик фикрининг асосий позицияларини ва фуқароларнинг коронавирусга қарши эмланишга тайёр эмаслиги сабабларини аниқлаш ва уларнинг ечимини топишга қаратилган социологик тадқиқот ўтказди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, сўров телефон орқали ўтказилган бўлиб, унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида, эркаклар ва хотин-қизлар, ёшлар ва ундан катта ёшдаги фуқаролар, шаҳар ва қишлоқ жойларида яшовчи фуқаролар иштирок этди.

    Сўров натижаларига кўра, фуқароларининг 53,2 фоизи коронавирусга қарши эмланишга тайёрлигини тасдиқлаган, учдан бир қисмидан кўпроғи (36,5 фоизи) эмланишдан бош тортишини билдирган. Сўровнинг ҳар ўнинчи иштирокчиси эса жавоб беришга иккиланган, бу уларнинг ҳали COVID-19 га қарши эмланиш тўғрисида якуний қарор қабул қилмаганидан далолат беради.

    Мамлакатда эркакларнинг 60,7 фоизи эмланишга тайёр. Аёллар орасида эса вакцина олишга тайёрлар ва эмланишни хоҳламайдиган фоизи тахминан бир хил: 43,3 фоизи эмланишни хоҳлайди, 45,2 фоизи — йўқ.

    Ёш кесимида коронавирусга қарши эмланишга тайёрликнинг энг юқори кўрсаткичи 45-54 ёшдаги фуқаролар орасида аниқланганини кўрсатган. Эмланиш борасида бир қарорга келмаган фуқароларнинг энг юқори даражаси 18 ёшдан 24 ёшгача бўлган ёшлар орасида аниқланган ва 28,4 фоизни ташкил қилмоқда.

    «Сиз қанча вақт ичида COVID-19 га қарши эмланмоқчисиз?», — деган саволга 37,1 фоиз фуқаро келаётган ҳафтада эмланишга тайёрлигини, 25,7 фоизи бир ой ичида эмланишни бошлашлари мумкинлигини, билдирган. Ҳар ўнинчи респондент (11,3 фоиз), поликлиникага чақирилган тақдирда эмланишга тайёрлигини таъкидлаган. Фуқароларнинг энг ками (1,6 фоизи) вакцина олиш муддатини бундан кечроққа қолдирган. Ҳар бешинчи респондент қачон эмланишга тайёр бўлиши ҳақидаги саволга жавоб беришга қийналган.

    «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг қайд этишича, тадқиқотнинг асосий мақсадларидан бири фуқароларнинг эмланишдан бош тортиши сабабларини аниқлашдан иборат.

    Мавзуга доир: Эмланган ўзбек амалдорлари

    Олинган маълумотларга кўра, 35,9 фоиз фуқаро вакцинанинг эҳтимолий ножўя таъсирларидан хавотирда ва кучли ножўя реакцияларга дуч келмаслик учун эмланишни рад этишга мажбур бўлган тиббий қарши кўрсатмаларни COVID-19 га қарши эмланишни рад этишнинг асосий сабаблари сифатида кўрсатган.

    Фуқароларнинг 34,2 фоизи коронавирус инфекциясига қарши эмланишга зарурат кўрмаяпти ва ушбу инфекцияга чалиниши мумкинлигига ишонмайди. Ушбу тоифадаги фуқароларнинг фикрича, жаҳонда коронавирус инфекцияси атрофида юзага келган вазият кўп жиҳатдан ўйлаб топилган, унинг хавфи жудаям ошириб юборилган, бундан ташқари, ушбу фуқаролар касаллик уларни четлаб ўтишига ишончи комил.

    Сўров давомида COVID-19 га қарши эмланишга нисбатан салбий муносабатда бўлган фуқароларнинг 16 фоизи вакцинанинг коронавирусдан самарали ҳимоя қилишига шубҳа қилмоқда. Чунки бугунги кундаги мавжуд вакциналар уларнинг хавфсизлигини ва самарадорлигини тасдиқлаши мумкин бўлган етарлича тадқиқотлар ва клиник синовлардан ўтмаган.

    Респондентларнинг 8,6 фоизи эмланишни самарасиз, деб ҳисоблайди. Улар коронавирусга қарши мавжуд вакциналар аҳолининг касални юқтириш хавфини камайтириши ва уларнинг ҳаёти ва саломатлигини ҳимоя қилиши мумкинлигига ишонмайди.

    Умуман олганда, телефон орқали ўтказилган ушбу сўровнинг кўрсатишича ҳар иккинчи тадқиқот иштирокчиси вакцинацияга ишонади, уни коронавирус тарқалишига қарши самарали восита деб ҳисоблайди ҳамда ўзини ва ўз яқинларини хавфли вирус билан касалланиш хавфидан сақлаш учун COVID-19 га қарши эмланишга тайёр. Шу билан бирга, аҳоли орасида баъзан мутлақо асоссиз ва уларнинг эмланиш истаги ҳамда эмланишга тайёрлигига салбий таъсир кўрсатувчи турли хил қўрқув ва хавфсирашлар кенг тарқалган. Тадқиқотда телефон орқали сўров ўтказиш вақтида эмланиш керакми—йўқми деган саволга аниқ позицияга эга бўлмаган кишилар ҳам аниқланган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 3 августга келиб эмлаш жараёнига қамраб олинган жами аҳоли сони 5 723 820 нафарни, шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмлаб бўлинганлар сони эса 1 279 069 нафарни ташкил қилмоқда. Ушбу эмлаш жараёйнида 8 666 096 доза вакцинадан фойдаланилган. Жами вакцина захираси эса 4 август ҳолатига кўра 13 миллион 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.

    Мавзуга доир: Вакцинага ишонмаётганлар, эмлангач коронавирусга чалинганлар, бошқа вакцинани кутаётганлар. Ўзбекистонликлар нима учун эмланишни хоҳламаяпти?

    06.08.2021, 09:22   Изоҳ (0)   34170
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон бодринг экспортини 2,5 млн долларга оширди

    06.08.2021, 08:39

    Наманганда «мойка» ходими ювиш учун қолдирилган Malibu’ни олиб қочди

    06.08.2021, 08:08

    Ўзбекистонда бошланган имтиҳонлар, Лувр учун навбат, уйи бузилган фаластинлик. 5 август суратлари

    05.08.2021, 23:55

    Видео: Қарши шаҳридаги марказий кўчада MAN юк машинаси Nexia-3’ни суриб, йўл четига чиқариб юборди

    05.08.2021, 23:41

    Гулистонда 17 ёшли бола тенгдошини пичоқлаб қўйди

    05.08.2021, 23:26

    Фарғона водийсида темир йўл устида ухлаб қолган маст эркак сабаб бир километрлик тирбандлик ҳосил бўлди

    05.08.2021, 23:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12

    Трамп жорий этиши кутилаётган санкциялар Россия нефтига глобал эмбарго келтириб чиқариши мумкин

    Дунё | 13 июл, 16:40

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.