• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда 17 йил аввал АҚШ элчихонаси олдида террорчи ўзини портлатган эди. Терактга гувоҳ бўлган Чилонзордаги ўша эски бино бузилмоқда, ўрнига БМ ва отел қурилади

    Бундан 17 йил аввал, 2004 йилнинг 30 июль куни Тошкентда — Президент Ислом Каримовни Қримдаги ҳордиқни тўхтатиб, дарҳол Ўзбекистонга қайтишга мажбур қилган — кетма-кет учта теракт юз берганди. Террорчи-камикадзелар томонидан содир этилган қўпорувчилик оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлган.

    Терактлар

    Портлашларнинг бари соат 16:00—17:00 оралиғида юз берган. Дастлабки портлаш АҚШнинг Чилонзорда жойлашган эски (ўша вақтда амалдаги) элчихонаси олдида юз берган. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас иккинчи террорчи-худкуш Исроил элчихонаси олдида ўзини портлатган. Кўп ўтмай Бош прокуратура биноси ларзага келган — элчихоналар билан боғлиқ ҳолатларда террорчилар қўриқлаш чегарасидан нарига ўта олмаган бўлса, Бош прокуратурада қўпорувчи бинога қарийб кирган.

    2004 йил 30 июль куни теракт юз берган жойлар зудлик билан хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинган.

    2004 йил 30 июль куни теракт юз берган жойлар зудлик билан хавфсизлик кучлари томонидан ўраб олинган.
    Кадр: «Вести» / «NewsRu.com»

    Исроил элчихонаси олдидаги портлаш оқибатида элчихона қўриқлаш хизмати ходими Азат Саляхов ва Миллий хавфсизлик хизмати зобити Вячеслав Макаров ҳалок бўлган, бошқа ҳеч ким, хусусан, Исроил элчихонаси ходимлари тан жароҳати олмаган. АҚШ элчихонасидаги теракт оқибатида икки милиционер — катта сержант Иброҳим Норметов ва сафдор Ихтиёр Ҳакимов қурбон бўлган (дастлаб саккиз киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалган, аммо тасдиқланмаган), яна икки киши жароҳатланган, элчихона ходимларига зарар етмаган.

    Исроил элчихонаси биноси олдидаги портлаш оқибатлари, 2004 йил 30 июль.

    Исроил элчихонаси биноси олдидаги портлаш оқибатлари, 2004 йил 30 июль.
    Кадр: «Вести» / «NewsRu.com»

    Бош прокуратурадаги ҳодисадан сўнг Ўзбекистоннинг ўша вақтдаги ички ишлар вазири Зокиржон Алматов ва бош прокурор Рашид Қодиров беш киши тан жароҳати олгани ҳақида, Бош прокуратуранинг ўша вақтдаги матбуот котиби Светлана Ортиқова ва Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Илҳом Зокиров эса етти киши — прокуратура ва милиция ходимлари жабрланганини маълум қилган. Журналистлар дастлаб бу ерда ҳам қурбонлар бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган, бироқ бу гап-сўзлар кейинчалик расман тасдиқланмаган.

    Ўзбекистон Бош прокуратура биноси олдидаги портлаш оқибатлари, 2004 йил 30 июль.

    Ўзбекистон Бош прокуратура биноси олдидаги портлаш оқибатлари, 2004 йил 30 июль.
    Кадр: «Вести» / «NewsRu.com»

    Ушбу терактлар ўзбек судлов тизими «Ал-Қоида» ва «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилотларига алоқадорликда гумон қилинган 15 кишига нисбатан ҳукм чиқарганидан кўп ўтмай содир бўлган — уларнинг бари 2004 йил баҳорида Тошкент шаҳри, Тошкент ва Бухоро вилоятларида амалга оширилган ва салкам 50 кишининг умрига зомин бўлган қўпорувчилик ҳаракатларини ташкиллаштиришда айбланган эди.

    БМТнинг ўша вақтдаги бош котиби Кофи Аннан Тошкентдаги терактларни қоралаб чиққанди. Айни вақтда портлашлар учун жавобгарликни «Ўзбекистон исломий ҳаракати» экстремистик ташкилоти ўз зиммасига олган. «Худкушлар иштирокидаги бундай тадбирлар яна давом этади. Бу тадбирлар муртадлар томонидан бошқарилаётган Ироқ, Фаластин, Афғонистон, Саудия Арабистони ва бошқа мусулмон мамлакатлардаги биродарларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳукуматнинг адолатсизликларига қарши йўналтирилган», — дея баёнот берганди ўшанда ташкилот.

    Мавзуга доир: Қаҳрамонлар. Авиаҳалокатда, Тожикистондаги уруш сабаб, Андижондаги терактлар вақтида ва бошқа ҳодисалар оқибатида ҳалок бўлган ўзбек милиционерлари

    Ушбу воқеалардан сўнг АҚШ ва Исроил элчихоналарида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар хотирасини абадийлаштириш учун ёдгорликлар ўрнатилган. Америка элчихонасига кириш жойида Ихтиёр Ҳакимов ва Иброҳим Норметовнинг фавқулодда қаҳрамонлиги шарафига ўрнатилган ёдгорлик лавҳаси 2006 йил февралида АҚШнинг Юнусободдаги янги элчихонасига кўчирилган. Исроил элчихонасига кириш жойида ҳам Вячеслав Макаров ва Азат Саляхов хотираси учун ёдгорлик тоши ўрнатилган, унга яҳудий ва рус тилида «Сиз ҳар доим биз билан биргасиз» деб ёзилган.

    Ҳар икки элчихонада ҳар йили 30 июль куни хотира тадбирлари ҳам ўтказилади. Хусусан, машъум ҳодиса 10 йиллиги муносабати билан АҚШ элчихонасида ўтказилган тадбирда марҳум Иброҳим Норметовнинг қизи отасига бағишланган шеърни ўқиб эшиттирганди.

    АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар шарафига ўрнатилган хотира лавҳаси.

    АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликлар шарафига ўрнатилган хотира лавҳаси.
    Фото: «Anhor.uz»

    Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида амалга оширилган теракт қурбонлари хотираси учун ўрнатилган ёдгорлик тоши.

    Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида амалга оширилган теракт қурбонлари хотираси учун ўрнатилган ёдгорлик тоши.
    Фото: Исроил Ташқи ишлар вазирлиги

    Эски элчихона ўрнига бизнес-марказ ва меҳмонхона

    Июль ойида АҚШнинг Чилонзордаги эски элчихонасини бузиш ишлари бошлангани маълум бўлди. АҚШ элчихонаси «Дарё» сўровига жавобан ушбу ҳудуд сотилганини маълум қилди, бироқ айнан кимга ва қанчага сотилганини очиқлай олмаслигини билдирди.

    Айни вақтда Қурилиш вазирлиги матбуот хизматидан «Дарё»га маълум қилишларича, Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи ёнидаги (дарвоқе, боғ ҳам таъмирлаш ишлари учун ёпилган) собиқ элчихона ўрни Murad Buildings компанияси томонидан сотиб олинган ва бу ҳудудда меҳмонхона ҳамда кўп тармоқли хизмат кўрсатиш мажмуаси (бир сўз билан айтганда — бизнес-марказ, қисқача — БМ) қурилиши режалаштирилган.

    «Лойиҳа қурилиш бошқармасига тақдим этилган ва у кўриб чиқиш жараёнида», — дейилади Қурилиш вазирлиги ахборотида.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: Кетма-кет беш портлаш, теракт жойидаги Ислом Каримов. Бундан 22 йил аввал Тошкент ларзага келган эди

    01.08.2021, 22:18   Изоҳ (0)   89005
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада Тожикистондан қарийб 2 кг гашиш олиб ўтган шахс ва унинг шериги ДХХ ходимлари томонидан ушланди

    01.08.2021, 21:17

    Хорижнинг икки компанияси Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида буғ-газ электр станциялари қуради

    01.08.2021, 20:16

    Жиззахдаги Зомин тоғларида юз берган ёнғин ўчирилди

    01.08.2021, 19:15

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 1,2 млн кишидан ошди

    01.08.2021, 18:14

    «Ўзбекнефтгаз»: Табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида Устюрт регионидаги 24 та қудуқда бурғилаш ишлари олиб борилди ва ишга туширилди

    01.08.2021, 17:20

    Самарқанд ва Қашқадарёда пул эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди

    01.08.2021, 17:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.