• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада Тожикистондан қарийб 2 кг гашиш олиб ўтган шахс ва унинг шериги ДХХ ходимлари томонидан ушланди

    Тожикистоннинг Сўғд вилояти Конибодом туманида яшовчи 43 ёшли шахс 1,914 килограмм гашиш гиёҳвандлик моддасини контрабанда йўли билан Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтгани аниқланди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизматига таяниб, ЎзА хабар берди.

    Фото: ДХХ матбуот хизмати

    Фото: ДХХ матбуот хизмати

    Ушбу шахс Фарғона вилоятининг Бағдод туманида яшовчи шериги 30 ёшли маҳаллий фуқаронинг автомашинасида Учкўприк тумани ҳудудида ҳаракатланаётган вақтида ДХХнинг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.

    Таъкидланишича, Тожикистон фуқароси муқаддам қотилликда айбланиб судланган бўлса, унинг фарғоналик шериги эса муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган.

    Шунингдек, Тожикистоннинг Сўғд вилояти Спитамен туманида яшовчи 47 ёшли фуқаро номаълум шахслар томонидан Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳудудига ўтказилган ва хуфиёна жойга беркитиб қўйилган 963 грамм гашиш моддасини олгани аниқланган. У Наманган вилояти Норин туманида истиқомат қилувчи 41 ёшли жиноий шериги билан маҳаллий фуқаро бошқарувидаги Cobalt русумли автомашинада водий томон йўлга чиққан.

    Улар Наманган вилоятининг Поп туманида жойлашган «Наманган» ЙПХ масканида ДХХ ва Божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан қўлга олинган.

    Самарқанд вилоятининг Ургут шаҳрида яшовчи 51 ёшли, муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган шахс эса яна бир бор шу каби жиноятга қўл урди.

    У 1983 йилда туғилган маҳаллий фуқародан 787 грамм героин гиёҳванд моддасини 12 минг АҚШ долларига сотиб олиб, унинг автомашинасида туман маркази томон ҳаракатланаётган вақтида ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят ИИБ ва Божхона бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

    Наманган вилоятида кузатилган ҳолатларнинг бирида Заркент—Наманган йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган Damas»русумли автомашина тўхтатилган.

    Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган Янгиқўрғон туманида яшовчи, муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган 29 ёшли шахснинг ёнида 420 грамм гашиш моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.

    Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида у Қирғизистондан олиб ўтган ушбу гиёҳвандлик моддасини Наманган шаҳрида яшовчи 33 ёшли шахсга бериши кераклиги маълум бўлиб, у ҳам тадбир доирасида ушланган.

    Шунингдек, Наманган—Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланаётган Spark русумли автомашина Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Унда йўловчи сифатида кетаётган Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи 30 ёшли фуқаро тегишли юмшоқ ўйинчоқ ичига яширилган 205 грамм гашиш моддаси процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.

    Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида у Қирғизистондан контрабанда йўли билан ўтказилган ушбу наркотик моддани Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида истиқомат қилувчи 34 ёшли фуқародан олгани маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинган.

    Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Аввалроқ Фарғонада олма боғида каннабис етиштирган фуқаро аниқлангани, Тошкентда тиббий ниқобга гиёҳвандлик воситасини яширган фуқаро қўлга олингани, ДХХ Ўзбекистонга Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилгани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • ДХХ Бухоро, Фарғона ва Наманган вилоятларида гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланган бир неча шахсни қўлга олди
    • Жиззахда божхоначилар томонидан тўхтатилган Epica’дан гашиш, Самарқандда автомобиль шинаси ичидан опий топилди

    01.08.2021, 21:17   Изоҳ (0)   20427
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хорижнинг икки компанияси Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида буғ-газ электр станциялари қуради

    01.08.2021, 20:16

    Жиззахдаги Зомин тоғларида юз берган ёнғин ўчирилди

    01.08.2021, 19:15

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 1,2 млн кишидан ошди

    01.08.2021, 18:14

    «Ўзбекнефтгаз»: Табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш мақсадида Устюрт регионидаги 24 та қудуқда бурғилаш ишлари олиб борилди ва ишга туширилди

    01.08.2021, 17:20

    Самарқанд ва Қашқадарёда пул эвазига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди

    01.08.2021, 17:13

    Видео: Жиззахда Зомин тоғларидаги ёнғинни ўчиришга жалб этилган Мудофаа вазирлиги вертолётлари

    01.08.2021, 16:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Аббосбек Файзуллаев — “Башакшеҳир” футболчиси — манба

    Спорт | 21 июл, 14:02

    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

    Реклама | 21 июл, 13:39

    Илҳом Алиев: “Қорабоғни тиклашда илк совғани Ўзбекистон берган” 

    Ўзбекистон | 21 июл, 13:58

    “Супербактериялар миллионлаб одамлар ўлимига сабаб бўлади” — экспертлар

    Дунё | 21 июл, 13:50

    “Дарахт кесишга исён, пиво фестивалига сукунат” — Миллий тикланиш партияси раиси ўринбосари пиво фестивалига кескин муносабат билдирди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 13:39

    Instagram: Турмушга чиқаётган Марям Тиллаева, набирали бўлган Раъно Зокирова, Юлдуз Турдиева оиласида жудолик

    Маданият | 21 июл, 13:38

    Покистон ва Россияда оғир аҳволда қолган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 21 июл, 13:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.