Жиззахдаги Зомин тоғларида юз берган ёнғин ўчирилди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.
Ёнғин 1 август куни эрталаб соат 10:40 ларда Жиззах вилояти Зомин тумани «Дуоба» МФЙ Ўриклисой аҳоли пункти ҳудудига яқин жойда юз берган. Тахминан, 80 гектар майдонда қуруқ ўт ва дарахтлар ёнган.
Ёнғинни ўчириш учун ФВВ, ИИВ, Миллий гвардия, Мудофаа вазирлиги, Чегара қўшинлари, Давлат ўрмон хўжалиги қўмитаси, 14 та ёнғин ўчириш экипажи ва 1 та ёнғин қутқарув отряди, 4 та вертолёт жалб этилган.
Вазирлик хабарида таъкидланишича, ёнғин соат 18:20 лар атрофида батамом ўчирилган. Тегишли идораларнинг куч воситаларининг ўз вақтидаги ҳаракатлари натижасида ёнғин яқин атрофдаги аҳоли пунктларига ўтмаган. Жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Изоҳ (0)