• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тожикистон президентининг жиянлари онасининг вафотидан кейин соғлиқни сақлаш вазирини дўппослади

    Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг уч нафар жияни шифокорлар ва мансабдорларни қаттиқ дўппослади, деб хабар бермоқда «Радио Озоди» ўз манбаларига таяниб. Ҳодиса 20 июль куни, уларнинг онаси, президентнинг синглиси Қурбонби Раҳмонованинг ўлимидан кейин содир бўлган.

    Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири

    Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири
    Фото: Asia-Plus

    Нашр маълумотларига кўра, 64 ёшли Қурбонби Раҳмонова коронавирусга чалинган ва Тожикистон президенти ижро аппарати қошидаги тиббий марказда даволанган.

    Президентнинг синглиси учун атайлаб Германия, Россия ва Ўзбекистондан тажрибали мутахассислар таклиф қилинган. Унинг ўлимидан икки соат аввал улар тожикистонлик шифокорларнинг беморни даволаш услубини нотўғри деб атаган.

    «Бу хулоса Қурбонби Раҳмонованинг фарзандларида ғазаб ва норозилик уйғотди: Фахриддин, Фаррух ва Зиёдали Сафаровлар онасининг ўлимидан кейин дарҳол ўша ерда бўлган шифокорларга ва тиббиёт соҳаси мансабдорларига ташланган. Уларни фақат президентнинг тўнғич ўғли Рустам Эмомали тинчлантира олган», — дея нашр манбаси маълум қилди.

    Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Жамолиддин Абдуллозода ва давлат раҳбари ижро аппарати қошидаги тиббиёт маркази раҳбари Холмаҳмад Раҳимзода энг кўп жабрланган.

    Нашрнинг Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбалари аниқлик киритишича, вазир жағидан кучли зарба еган, марказ раҳбарининг эса боши шикастланган. Қолган шифокорлар енгил жароҳатлар олган.

    Бундан ташқари ССВ раҳбари 26 июль куни АҚШ томонидан Тожикистонга 1,5 миллион доза Moderna вакцинаси етказиб берилиши муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида қатнашмади. Унинг ўринбосари Шодихон Жамшид журналистларга вазир хизмат сафари билан чет элга кетганини маълум қилди.

    Тожикистон ИИВ воқеа юзасидан суриштирув бошлаган, ҳозирча ҳеч ким қўлга олингани йўқ.

    Маълумотларга қараганда, Эмомали Раҳмоннинг ўндан ортиқ яқинлари коронавирусга чалинган. 5 июль куни президентнинг қайнонаси Ўзбекби Асадуллоева ҳам COVID-19 оқибатида вафот этганди.

    Тожикистон ССВ статистикасига кўра, 27 июль ҳолатига мамлакатда пандемия бошидан буён 14 673 кишида коронавирус аниқланган, шуларнинг 118 нафари вафот этган. Аммо тиббиёт ходимлари ва экспертлар расмий статистикани шубҳа остига қўймоқда.

    Эслатиб ўтамиз, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг синглиси — 64 ёшли Қурбонби Раҳмонова 20 июль куни ҳаётдан кўз юмганди.

    Тожикистонда 2021 йилнинг 11 январидан буён коронавирусга чалиниш бўйича бирор-бир расмий ҳолат қайд этилмаган. 26 январь куни президент Эмомали Раҳмон мамлакат коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилган, шу билан бирга, аҳолини ниқоб режимига риоя қилиш ва масофа сақлашни унутмасликка чақирган.

    Июнь ойи бошида ОАВда Тожикистонда коронавирус қайтадан авж олгани ҳақида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса буни қатъиян рад этди ва хабарларни фақатгина миш-миш деб атади.

    Кейинроқ Тожикистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари ҳақида расман маълум қилинди. Шу муносабат билан, мамлакатнинг ҳар бир фуқаросидан ушбу соҳадаги мутахассисларнинг тавсияларига қатъий амал қилиш, зарурат бўлмаган жойга бормаслик, жамоат жойларида ниқобдан ва бошқа дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиш талаб этилади.

    Июль ойи бошида Тожикистонда вояга етган аҳоли учун COVID-19’га қарши эмланиш мажбурий этиб белгиланди.

    Мавзуга доир: Тожикистон президентининг синглиси коронавирусдан вафот этди

    28.07.2021, 11:40   Изоҳ (0)   55021
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британиялик аёл коронавирусдан қўрқиб 9 ой уйидан чиқмади. Биринчи марта кўчага чиқиши билан уни машина уриб кетди

    28.07.2021, 11:11

    Саудия Арабистони чет элликларга Умра зиёратини амалга оширишга рухсат берди

    28.07.2021, 10:12

    Безос Ой дастурида қатнашиш эвазига NASA’га 2 миллиард доллар таклиф қилди

    28.07.2021, 08:08

    Флоридада қулаб тушган 12 қаватли бино вайроналари остидан сўнгги қурбоннинг жасади топилди. Фожиада ҳалок бўлганлар сони 98 кишига етди

    28.07.2021, 07:38

    Чеченистонда масжид ва дўконларга эмлаш сертификатисиз бориш тақиқланди. Республикада аҳолининг 60 фоизи коронавирусга қарши вакцинация қилинган

    28.07.2021, 07:07

    Италия шимолида теннис коптогидек келадиган дўл ёғди. Ёғингарчилик оқибатида юзлаб автомобилларга шикаст етган, трассаларда катта тирбандликлар юзага келган (фото

    27.07.2021, 23:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Швейцарияда пластик чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунланди

    Дунё | 15 август, 18:05

    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

    Реклама | 15 август, 18:11

    Трансфермаркет жароҳат олган футболчилардан “рамзий терма жамоа” тузди

    Спорт | 15 август, 18:00

    Ишлаб чиқариш соҳасида энг кўп солиқ тўлаган корхоналар маълум қилинди

    Ўзбекистон | 15 август, 17:40

    Жефф Безоснинг рафиқаси “Жеймс Бонд” фильмида суратга тушиши мумкин

    Кино | 15 август, 17:20

    Покистонда отишма ва мушакбозлик оқибатида 100 дан ортиқ одам жароҳатланди

    Дунё | 15 август, 17:05

    Ёвуз қаҳрамонларни маҳорат билан гавдалантирадиган Голливуд актёрлари (фото)

    Кино | 15 август, 16:45

    Украина қурол-яроғ ортилган Россия кемасига ҳужум қилди

    Дунё | 15 август, 16:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.