27 июль куни олинган сара суратлар жамланмасини намойиш қиламиз.

АҚШда яшовчи кубаликлар мамлакат элчихонаси ташқарисида Кубадаги намойишчиларни қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказди.

Фото: EPA

Ғузор тумани ҳокими қабулга келган фуқароларнинг фарзандларига ширинлик улашди.

Фото: Ғузор тумани ҳокимлиги

Қочқинлар Олимпия терма жамоасидан Эльдрик Селья Родригес доминиканлик Седено Мартинесга қарши жанг пайтида зарбадан сўнг ерда ётибди.

Фото: Reuters

Германиянинг Сюкселдаги кўлда ўзининг вейкбордида спорт билан шуғулланаётган одам.

Фото: AP Photo

Англиядаги соҳилда қуёш чиқиши вақти балиқ овлаётган балиқчилар.

Фото: PA

Ким Чен Ин Кореяда сулҳ тузилганлигининг 68 йиллиги муносабати билан Ватан уруши қурбонлари қабристонига гул қўйди.

Фото: Reuters

Колумбиянинг Медельин шаҳрида ўтказилган Диего Гарнисо коллекция кўргазмасида қатнашаётган модель.

Фото: EPA

Шимолий Кореянинг Пхеньян шаҳрида Корея урушини тугатган сулҳ битими имзоланганининг 68 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Фото: «ТАСС»

Австралиянинг Виктория штати карантин чекловларини бекор қилди. Мактаблар қайта очилди ва меҳмонхоналарга 28 июлдан бошлаб одамлар сонини чеклаган ҳолда ишлашга рухсат берилади.

Фото: Getty Images

Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган Ганьсу провинциясидаги Дунхуан шаҳрига ёпирилган кучли қум бўрони.

Фото: AFP

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Суррей полиция штаб-квартирасига ташрифи чоғида гиёҳванд моддалар билан курашувчи итлар билан шуғулланувчи сержант Майк Барнс билан суҳбатлашмоқда.

Фото: PA

Қутқарувчилар Хэнань провинциясида кучли ёғингарчиликдан кейин сув остида қолган метро станциясига текширув учун қайиқ билан кирмоқда.

Фото: Reuters

Норвегиялик Елене Нисс ва Мари Роннинген Эношима порти яқинида Олимпиада доирасидаги елканли кемалар пойгаси пайтида сувга ағдарилиб кетди.

Фото: AP Photo

Канадалик доктор Лиз Руелле Table деб номланган янги дастурдан фойдаланяпти. Дастур мушукларнинг юзларидаги ҳисларни «ўқийди» ва Альберта шаҳридаги Wild Rose Cat клиникасида соғлиғини кузатишга ёрдам беради.

Фото: Reuters

Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳрида қишки совуқ кузатилмоқда. Маълумот учун, июнь, июль ва август ойлари жанубий ярим шарда қиш фасли ҳисобланади.

Фото: EPA

Пекинда ёмғирлар мавсуми бошланди.

Фото: EPA

Байрут портидаги портлаш қурбонлари хотирасига ҳайкал ўрнатилмоқда.

Фото: EPA

Кападокияда қуёш чиқиши вақтида осмонда учиб юрган ҳаво шарлари.

Фото: Getty Images

Олимпиада ҳалқалари кўринишида сочини кесиб, бўяб олган Монголия терма жамоаси мураббийлар штаби аъзоси.

Фото: EPA

Германиянинг Леверкузен шаҳридаги Куррента кимё заводида портлаш содир бўлди. Шаҳар осмони қора тутунлар билан қопланди, бутун шаҳар бўйлаб сиреналар орқали аҳолига дераза ва эшикларни ёпиш бўйича огоҳлантириш берилди.

Фото: Getty Images

Ҳиндистонда 440 миллиондан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланди.

Фото: EPA

Афғонистоннинг Кобул шаҳрида қизлар мактаби қарийб икки ойлик танаффусдан сўнг қайта очилди.

Фото: Getty Images

Мехико шаҳрида қадимий Теночтитлан ташкил топганлигининг 696 йиллиги нишонланмоқда.

Фото: Getty Images

Испаниянинг Каталония ўрмонларидаги ёнғин оқибатлари.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: