Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича имтиҳон 5 августдан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Унга кўра, Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2021 йил 26 июлдаги 2-сон баёни билан пандемия шароитидаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, 2021/2022-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 5 августдан (қоида тариқасида, кунига икки сменада: 1-смена 07:00 дан, 2-смена 19:00 дан) бошланиши белгиланди.

Тест синовлари очиқ стадион ва хиёбонларда ўтказилади.

Давлат комиссиясининг баёни билан пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида тест топшириқлари сони мақбуллаштирилиб, кириш тест синовларига жами 3 соат вақт ажратиладиган бўлди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 154 кишида коронавирус қайд этилди
Дунё
«Telegram’да криптовалюта савдоси ва уларни сақлаш воситалари бўлади» — Дуров
Спорт
ЖЧ—2022 да нимчорак финалнинг тўртта жуфтлиги аниқланди