• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 34,86 млн кишига етди

    Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра 34,86 миллион кишини ташкил этиб, йил бошидан 301,3 минг кишига ёки 0,9 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасининг мамлакатдаги демографик вазиятга бағишланган ҳисоботида сўз боради.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 17,7 миллион кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,7 фоиз), қишлоқ аҳолиси сони эса 17,2 миллион кишини (49,3 фоиз) ташкил этган.

    Вилоятлар кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ҳудудларнинг республика жами аҳолиси сонидаги улуши бўйича энг кўп кўрсаткич Самарқанд вилоятида — 11,4 фоизни, кейинги ўринларда Фарғона вилояти — 11,1 фоизни, Қашқадарё вилояти — 9,6 фоизни ва Андижон вилояти — 9,2 фоизни ташкил этган.

    Республика доимий аҳолиси сонининг 31,1 фоизи — меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 58 фоизи — меҳнатга лаёқатли ёшдагилар ва 10,9 — фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар ҳиссасига тўғри келмоқда.

    2021 йилнинг январь—июнь ойларида мамлакатда 390,7 мингта бола туғилгани қайд этилган бўлиб, бу 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан қарийб 7 фоизга кўп демак (365,6 минг). Мос равишда 1000 аҳолига нисбатан туғилиш коэффициенти 22,7 промиллени ташкил этган ҳамда 2020 йилга нисбатан 1,1 промиллега ошганлиги кузатилган (2020- йилда 21,6 промиллени ташкил этган).

    Туғилганлар сони ойлар бўйича таҳлил этилганда энг кўп қайд этилган туғилганлар сони 2020 йилда июнь ойида (74 448 киши) кузатилган бўлса, 2021 йилда ҳам июнь ойига (78 888 киши) тўғри келган. Аксинча, энг кам қайд этилган туғилганлар сони 2020 йилда апрель ойида (55 161 киши) кузатилган бўлса, 2021 йилда февраль ойида (53 759 киши) кузатилган.

    2021 йилнинг дастлабки олти ойида 79,7 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, ҳар 1000 аҳолига ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил этган ҳамда 2020 йилга нисбатан 0,2 промиллега ошган (2020 йилнинг январь— июнь ойларида 4,4 промилле бўлган).

    Ойлар бўйича ўлим сони

    Ойлар бўйича ўлим сони
    Фото: Давлат статистика қўмитаси

    2021 йилнинг январь— июнь ойларида вафот этганлар ҳудудлар бўйича таҳлил этилганда ҳар 1000 аҳолига нисбатан энг кўп ўлим ҳолати Тошкент шаҳрида (6 промилле) қайд этилган. Аксинча, ҳар 1000 аҳолига нисбатан энг кам ўлим ҳолати Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида (4 промилле) қайд этилди.

    Дастлабки олти ой давомида қайд этилган ўлим ҳолатининг 61,4 фоизи — қон айланиш тизими касалликларидан, 9,4 фоизи – ўсимталардан, 5,7 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 4,9 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,5 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,9 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан ҳамда 12,2 фоизи — бошқа касалликлардан вафот этган.

    Рўйхатга олинган бир ёшгача вафот этган болаларнинг 59,2 фоизи — перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 18,4 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан, 11,4 фоизи – туғма аномалиялардан, 2,8 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан, 1,8 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан, 0,7 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 5,7 фоизи — бошқа касалликлардан вафот этган.

    Ҳудудлар кесимида гўдаклар ўлими коэффициенти

    Ҳудудлар кесимида гўдаклар ўлими коэффициенти
    Фото: Давлат статистика қўмитаси

    2021 йилнинг ўтган ярим йиллигида 119 мингта никоҳ қайд этилган бўлиб, бу 2020 йилнинг мос даврида нисбатан 1,6 баробарга кўп демак (75,6 минг).

    Энг юқори никоҳ коэффициенти (промилледа) Хоразм вилояти (8,2), Қорақалпоғистон Республикаси (8,2), Бухоро вилояти (7,8) ва Тошкент шаҳрида (7,5) кузатилган. Энг кам никоҳ тузиш коэффициенти эса Андижон (6), Наманган (6), Қашқадарё (6,1) ва Фарғона (6,4) вилоятларида кузатилган.

    2021 йилнинг январь—июль ойларида ажримлар сони 19,4 мингтани ташкил этган, бу 2020 йилнинг биринчи ярим йиллигига нисбатан 1,5 баробарга кўп (12,8 минг). Таъкидлаш керакки, 2018 ва 2019 йилларда ажримлар сони биринчи ярим йилликда нисбатан барқарор бўлган — мос равишда 16,4 ва 16 минг.

    Энг юқори никоҳдан ажрашганлар коэффициенти (промилледа) Тошкент шаҳри (2,1), Сирдарё (1,5), Тошкент (1,4) ва Навоий (1,3) вилоятларида қайд этилган.

    Мавзуга доир: 

    • Тошкент шаҳар аҳолиси сони 2,7 млн кишидан ошди
    • Ўзбекистондаги аёллар ва эркаклар сони маълум қилинди

    27.07.2021, 15:41   Изоҳ (0)   27720
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UzAuto Motors’дан олинган машиналар ЙҲХБда харидор номига расмийлаштирилиши шарт бўлади

    27.07.2021, 15:11

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш имтиҳонлари санаси аниқ бўлди

    27.07.2021, 14:55

    Ўзбекистонда давлат хизматларини кўрсатиш кечиктирилганда 50 фоиз чегирма қўлланилади

    27.07.2021, 14:09

    «Ўзгидромет» 28 июль учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    27.07.2021, 13:52

    Молия вазири Тимур Ишметов фуқароларни «Ташаббусли бюджет»дан фаол фойдаланишга чақирди

    27.07.2021, 13:20

    Қарши аэропортидаги юки оғирлиги сабаб учолмай қолган самолёт муаммосига эътибор қаратилди. Йўловчиларга бепул овқат берилиб, вақтинча меҳмонхонага жойлашиш таклиф...

    27.07.2021, 13:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.