• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекистон Олимпия делегациясининг маросим либоси ва спорт экипировкаси кимлар томонидан ишлаб чиқарилган?

    Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси вакиллари Токиода бўлиб ўтаётган ёзги Олимпия ўйинлари очилиш маросимида Ideal (Ideal Business Center) бренди костюмларида чиқди. Ўйинлар учун спортчиларнинг экипировкаси ва спорт кийимлари эса 7SABER бренди томонидан тайёрланди, деб ёзмоқда «Gazeta.uz»

    Фото: Getty Images

    Нашр ушбу маълумотнинг Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) томонидан ҳам тасдиқланганини маълум қилди. Ўтган 2020 йилнинг февралида МОҚда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон делегацияси учун спорт экипировкаси ва парад формаси тақдимоти бўлиб ўтганди. Ўшанда қўмита форма эскизини яратиш бўйича халқаро танловда 100 дан ортиқ номзодлар қатнашгани, танланган намуналар Президент ва ҳукуматга тақдим этилгани ҳамда Шавкат Мирзиёевнинг ижобий фикр билдиргани айтилганди. Шунингдек, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти проректори Ҳолида Комилова спортчиларнинг таснифига қараб, ҳар бир комплект индивидуал тарзда яратилишини таъкидлаганди.

    Бироқ спортчилар Токиога бошқа парад формаси ва бошқа экипировакада йўл олди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Ideal Business Center раҳбари Муҳаммаджон Қодиров «Gazeta.uz»га МОҚ Олимпия терма жамоаси учун парад формаси дизайни бўйича тендер 2019 йилнинг охирида эълон қилганини маълум қилган.

    «Тендер эълон қилинган ва дизайнерлар ўз лавҳалари, лойиҳаларини берган. Шундан 10 таси танланган. Ўнтасидан кейин сараланган 5—6 та лойиҳа бош вазирга кўрсатилган ва якуний натижа Президент томонидан танлаган», — дейди Муҳаммаджон Қодиров.

    Қодировнинг сўзларига кўра Ideal компанияси тасдиқланган дизайн асосида фақат формани тикиш ишлари билан шуғулланган.

    Фото: Таэквондо федерацияси

    «Дизайнини танлашда ҳам қатнашганмиз. Танловда икки нафар номзоднинг дизайни тасдиқланган. Яъни битта дизайнернинг моделидан ранг олинган ва қолиплар, фасони эса бизники бўлган», — деди компания раҳбари.

    Муҳаммаджон Қодиров гап дизайнни танлаш бўйича ўтказилган тендер ҳақида кетаётганини қайд этиб ўтди — тикиш билан шуғулланувчи компания эса олдиндан маълум бўлган.

    «2016 йилдаги Олимпиадага ҳам формани биз тикканмиз. Боксчилар Жаҳон чемпионатини ютиб келиб, байрамда оқ костюм шимда чиқди — уни ҳам биз қилдик», — дейди у.

    Президентнинг 25 июндаги қарорига мувофиқ, делегациянинг расмий экипировкаси (форма кийими — костюм, шим, кўйлак, галстук, белбоғ, оёқ кийими) умумий қиймати 430 миллион сўмга (215 нафар иштирокчининг ҳар бирига 2 миллион сўмдан) тушгани қайд этилган.

    Фото: МОҚ

    МОҚнинг 2020 йилги тақдимотида Buka (бренд эгаси Buka Boxing Sportswear) логотипи туширилган формани ҳам кўриш мумкин эди. Бироқ спортчилар Токиога юқорида таъкидланганидек 7SABER экипировкасида йўл олди.

    7SABER маҳаллий брендининг тақдимоти 2021 йилнинг 25 июнь куни ўтказилган эди. Шу билан бирга, айрим спортчиларда (Улуғбек Рашидов, Баҳодир Жалолов) баҳордан бери ушбу бренд формасида эканини кўриш мумкин.

    Отабек Умаров томонидан яратилган график белги

    Отабек Умаров томонидан яратилган график белги
    Фото: «Spot»

    7SABER брендининг яралиш тарихи 2019 йилга бориб тақалади. «Spot» нашрининг ёзишича, ўшанда Триатлон федерациясининг собиқ раҳбари Отабек Умаров бутун дунёга машҳур бўлган иконалар асосида турли спорт турларини тасвирлайдиган график элементни яратган. Таъкидланишича, узоқ вақт мобайнида логотипнинг тижоратга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган. Муаллиф уни спорт ташкилотлари ва ишлаб чиқарувчилари томонидан эркин фойдаланишига эътироз билдирмаган.

    Бу профессионал спортчилар билан бирга ишқибозлар орасида ҳам бирдек бренд машҳурлигининг ошишига таъсир кўрсатди. 7SABER’да буни миллий маркетингнинг намунаси деб аташди.

    Ўзбекистонлик спортчилар Токио сафари олдидан

    Ўзбекистонлик спортчилар Токио сафари олдидан
    Фото: МОҚ

    2020 йилда эса спорт экипировкасини ишлаб чиқаришга сармоя киритмоқчи бўлган Дубайнинг Berkeley Square Investmentс компанияси Ўзбекистонда маркетинг ўрганишларини олиб борган ва 7SABER элементининг мамлакатда машҳурлик ва содиқликка эга эканини аниқлаган.

    Шундан сўнг Berkeley Square Investmentс раҳбарияти Ўзбекистонда ўз манфаатларини ифодаловчи Urban Hayot компанияси орқали муаллиф билан музокараларга киришган ва якунда лицензия битими имзолаган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Шу тариқа эмблемадан фойдаланиш ҳуқуқи 5 йил муддатга Urban Hayot компаниясига ўтади. Компания 2020 йилнинг 2 декабрида Тошкентда рўйхатдан ўтказилган. Компания таъсисчилари сифатида Росс Коннон ва Ўраз Абдураззоқов кўрсатилган. Келишувга эришиш вақтида логотипнинг на фонетик эшитилиши, на аниқ номланиши бўлган — у фақат дизайнга эга эди.

    Бренд яратилишига INSTID Лондон санъат институти ва Тошкент GRANDPR агентлиги жалб этилган, шу тарзда 7SABER пайдо бўлган, деб ёзади «Gazeta.uz» «Spot» нашрига таяниб.

    Отабек Умаров эса ўзининг Instagram саҳифасида ушбу эмблема ҳақида шундай деганди:

    «Қалбга қадрли бўлган лойиҳанинг қайта туғилишини кўриш — жуда ажойиб туйғу. Бир неча йил аввал қалам эскизлари ва болалар спорт мактаблари учун илк кийимлар тўпламида яратилган ғоя кеча янги ёрқин бренд сифатида намойиш этилди. Бир нечта ихлосмандларнинг ташаббусидан катта сармоявий лойиҳага қадар бўлган йўл энг қисқа вақт ичида босиб ўтилди. Энди бошқалар лойиҳани давом эттирсин, мен аввал ихтиро қилган белги яхши қўлларда эканига шубҳам йўқ».

    Президентнинг 2021 йилнинг 25 июндаги қарори билан (ПП-5160) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун спорт анжомлари, жиҳозлар, ускуналар, делегация расмий либослари, спорт кийимлари (экипировкаси), спорт тиббиёти жиҳозлари, тиббий-биологик препаратлар харид қилиш бўйича хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан шартномаларни, шунингдек, ўқув-машғулот йиғинлари бўлиб ўтадиган спорт базалари, ётоқхона, спорт заллари ва спорт жиҳозлари ижаралари тўғрисида ҳамда овқатланишни ташкил қилиш юзасидан шартномаларни тўғридан-тўғри расмийлаштириш ва тўловларни амалга оширишга рухсат берилганди.

    Шунингдек, истисно тариқасида, давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида тегишли эълон жойлаштирмасдан ва электрон савдоларсиз, тендерсиз, тўғридан-тўғри расмийлаштириш ва тўловларни амалга оширишга ҳам рухсат берилган.

    27.07.2021, 20:32   Изоҳ (0)   33752
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Боксда дастлабки чорак финалчи аниқ, Олимпиададаги иштирокни якунлаган таэквондочилар ва дзюдодаги омадсиз серия. Ўзбекистонлик спортчиларнинг Токио—2020 4-кунидаг...

    27.07.2021, 19:47

    Токио—2020. Хуршид Турсунов сузиш мусобақасида саралашдан ўта олмади ва Олимпиададаги иштирокини якунлади

    27.07.2021, 16:43

    Суперлига ўйинлари коронавирус сабаб мухлисларсиз ўтказиладиган бўлди

    27.07.2021, 16:01

    Токио—2020. Шарофиддин Болтабоев ҳам Олимпиадани медалсиз якунлади

    27.07.2021, 14:35

    Токио—2020. Шарофиддин Болтабоев чорак финалда мағлубиятга учради. Эндиликда у бронза медали учун курашади

    27.07.2021, 11:31

    Шарофиддин Болтабоев болгариялик дзюдочини мағлуб этиб, Токио Олимпиадасининг чорак финалига чиқди

    27.07.2021, 10:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.