• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тожик-қирғиз чегарасида отишма содир бўлди. Қирғизистон чегарачилари Чоркух аҳолисининг ҳашар ўтказишига қарши чиққан

    24 июль куни тонгда Исфарадаги Чоркух жамоатидаги «Қуммазор» чегара ҳудудида Тожикистон ҳамда Қирғизистон чегарачилари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар берган.

    Фото: Asia-Plus

    Фото: Asia-Plus

    Агентлик манбаси берган хабарга кўра, Чоркух жамоати аҳолиси «Қуммазор»даги ерда ҳашар ўтказмоқчи бўлган.

    «Аҳоли вакиллари шанбаликка чиққан вақтда қирғиз чегарачилари уларнинг ишлашига қўймади. Улар ўз ватандошларини провокация қилди ва улар тожикистонликларга тошлар отишди, чегарачилар ҳам фуқароларимизга қарата ўқ узди», – дея Asia-Plus’га маълумот берган суҳбатдош.

    Воқеага гувоҳ бўлганини қайд этган фуқаронинг айтишича, «Қуммазор» қадимги шифобахш ер ва ҳар йили ҳашар йўли билан обод қилинади.

    «Нима учун бизга ўзимизга тегишли ‘Қуммазор’ни тозалашимизга халақит қилишади. Бу тарихий жой, бизнинг ҳудуд ва юз йиллар давомида тожик халқи дардига шифо бўлган ер», – деган агентлик манбаси.

    Шунингдек, Asia-Plus суҳбатдоши тожикистонлик чегарачилар ҳам қирғизистонликларнинг ҳужумига жавоб қайтаргани, ўқ узган аскарларга жавоб тариқасида ўқ узганини қайд этган. Отишма 10-15 дақиқа давом этган. Бироқ яраланганлар ёки бошқа жароҳатлар олганлар ҳақида маълумот берилмаган.

    Фото: Asia-Plus

    Фото: Asia-Plus

    Исфара маъмурияти матбуот хизмати чегара ҳудудидаги жамоатда икки мамлакат чегарачилари ва аҳолиси ўртасида низо содир бўлганини тасдиқлаган ва шаҳар ҳокими раҳбарлигидаги делегация воқеа жойига борганлигини хабар қилган.

    Шунингдек, Asia-Plus нашри берган ахборот бўйича маҳаллий шифокорлардан бири бир нафар яраланган аскарнинг шаҳар касалхонасига юборилганини билдирган.

    «Бугун маҳаллий вақт билан тахминан соат 10:30 да ‘Қуммазор’ томондан 2002 йилда туғилган, ўнг оёғи ўқотар қурол билан яраланган аскарни олиб келишди. Биз унга биринчи тез тиббий ёрдамни кўрсатиб, Исфарадаги марказий шифохонанинг травматология бўлимига жўнатдик. Биз унинг қандай қилиб яралангани ҳақида тафсилотларни билмаймиз, аммо уни касалхонага олиб келган шериклари аскарнинг эҳтиётсизлик оқибатида ўзига ўзи жароҳат етказиб қўйганини айтди», – деган Чоркух жамоатидаги шифокор.

    Қирғизистон ОАВ чегарада содир бўлган ҳодиса бўйича аниқ ахборот бермаган. «24.kg» ўз манбаларига таяниб, Боткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида отишма бўлганини хабар қилган.

    «Ҳодиса бугун тахминан 10:30 да Боткен вилоятининг ‘Қуммазор’ қишлоғи яқинида юз берган. Чегарачилар ўқ узган. Дастлабки маълумотларга кўра, яраланганлар, отишма оқибатида жароҳатланганлар йўқ», – дейилади агентлик хабарида.

    Кейинчалик агентлик ҳодиса жойига Қирғизистон чегарачилари, маҳаллий ҳокимлик органлари ва аҳоли вакиллари етиб келганини маълум қилган. Хабарда қайд этилишича, Тожикистон томони Қирғизистон вакилларининг ишларни тўхтатиш бўйича талабини бажармаган. Шунингдек, тожикистонликлар Қирғизистон фуқароларидан бирини дўппосламоқчи бўлган. Икки томоннинг келишувга эриша олмаслиги оқибатида ўртада жанжал чиқиб, одамлар бир-бирига тошлар улоқтиришни бошлаган.

    Низо оқибатида тожикистонлик чегарачилар Қирғизистон томонга ўқ узган, бунга жавобан қирғиз чегарачилари ҳам Тожикистон томонга ўқ отган.

    Қирғизистон чегарачилари ва аҳолиси орасида мазкур отишма оқибатида жароҳатланганлар йўқ.

    «24.kg» Боткен вилоятида Қирғизистоннинг Боткен ҳамда Тожикистоннинг Сўғд йўналиши бўйича чегара вакиллари ўртасида учрашув бўлганини ҳам хабар қилган.

    «Учрашув якунлари бўйича Қирғизистоннинг ‘Қуммазор’ ва Тожикистоннинг ‘Саманён’ (‘Дахман’) ҳудудида ишлар ўтказмаслик юзасидан келишувга эришилган», —дейилади Қирғизистон чегара хизматининг маълумотида.

    Бу каби ҳолатлар яна такрорланишининг олдини олиш мақсадида чегара хизматлари вакилларининг ўз ҳудудларида қатъий тартиб-интизомга риоя этишига келишиб олинган. Шунингдек, икки республика Ички ишлар вазирликларининг бўлинмалари мазкур чегара участкаларида патруль тадбирларини олиб боради.

    Қайд этилишича, учрашувда икки мамлакат туманларининг раҳбарлари ҳамда вилоятларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари қатнашган.

    Аввал 2021 йил 9 июлда қирғиз-тожик чегарасида отишма юз бергани, қирғизистонлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

    24.07.2021, 22:14   Изоҳ (0)   32209
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев мамлакатда оммавий тартибсизликларни ташкил қилганликда айбланмоқда

    24.07.2021, 18:32

    АҚШ Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш учун 3 млрд доллардан кўпроқ маблағ ажратади

    24.07.2021, 14:31

    Озарбайжон Арманистонга тинчлик шартномаси имзолашни яна бир бор таклиф қилди

    23.07.2021, 20:24

    «Толибон» Ашраф Ғани ҳукумати истеъфога чиқсагина, ўт очишни тўхтатишга рози бўлишини маълум қилди

    23.07.2021, 19:25

    Тожикистон ва Қирғизистон ўзаро муносабатларни ривожлантириш учун янги шартномалар тузади

    23.07.2021, 18:58

    Исроил капсула шаклидаги вакцинани ишлаб чиқди, 1 миллиондан ортиқ бола коронавирус туфайли етим қолди. Коронахабарлар

    23.07.2021, 17:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иссиқда қайси егуликларни етказиб бериш хизмати орқали буюртма бериб бўлмайди?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 20:59

    Тошкентда аҳоли банк карталаридан пул ўғирлаган жиноий гуруҳ фош этилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 20:45

    Ёзги суперфуд: помидорнинг иммунитетдан юраккача бўлган саломатликка таъсири

    Саломатлик | 14 июл, 20:25

    Wizz Air лоукостери сентябрдан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади

    Дунё | 14 июл, 20:09

    Узоқ йиллар давом этган турмуши ажрим билан якунланган машҳурлар

    Шоу-бизнес | 14 июл, 20:05

    Халқаро қидирувда бўлган шахс АҚШдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди 

    Ўзбекистон | 14 июл, 19:50

    Овқатланиш билан боғлиқ қайси одатлар ошқозонни бузади?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 19:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.