• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Толибон» Ашраф Ғани ҳукумати истеъфога чиқсагина, ўт очишни тўхтатишга рози бўлишини маълум қилди

    Афғонистонда президент Ашраф Ғани бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси истеъфога чиқса ва музокаралар йўли билан янги ҳукумат тузилса, «Толибон» сулҳ тузишга тайёр. Бу ҳақда «Толибон» матбуот котиби Суҳайл Шоҳин Associated Press (АP)га берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    «Шоҳиннинг таъкидлашича, музокаралар йўли билан танланган ва зиддиятнинг барча томонлари учун мақбул бўлган ҳукумат ўз ўрнини эгаллаб, Ғани ҳукумати кетганида ‘Толибон’ қуролларини ташлайди»— дея хабар беради агентлик.

    «Шуни аниқ айтмоқчиманки, биз ҳокимият учун монополияга ишонмаймиз, чунки илгари Афғонистонда ҳокимиятни монополлаштиришга уриниб кўрган ҳар қандай ҳукуматлар муваффақиятга эриша олмаган. Шунинг учун биз ўша формулани такрорлашни хоҳламаймиз», — дейди Шоҳин.

    Шунингдек, у яқинда Қатарда бўлиб ўтган «Толибон» ва Афғонистон ҳукумати ўртасидаги музокараларни юқори баҳолади. Шу билан бирга, Шоҳин «Толибон» номидан Кобулнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги такрорий чақириқларини рад этди ва токи Ашраф Ғани ҳокимиятда қолар экан, бундай бўлмаслигини таъкидлади.

    Интервью мобайнида «Толибон» вакилининг ваъда қилишича, янги ҳукумат даврида аёлларга ишлашга, таълим олишга, сиёсатда қатнашишга, эркак қариндошисиз уйдан чиқишга рухсат берилади лекин улар ҳижоб ёки рўмол ўраши талаб қилинади. Шунингдек, у ҳудудларни эгаллаб олиш пайтида шафқатсизликка йўл қўймаслик тўғрисида раҳбариятнинг буйруғини эътиборсиз қолдирган ҳаракатнинг айрим командирлари ҳарбий трибуналга олиб келингани ва жазоланганини таъкидлади.

    Шоҳиннинг айтишича, «Толибон» Кобулда ҳарбий ҳужум уюштиришни режалаштирмаяпти ва шу пайтгача вилоят марказларига ҳужум қилишдан тийилган. Унинг сўзларига кўра, «Толибон» мамлакат ҳудудларининг аксариятини жанговар ҳаракатлар билан эмас, балки музокаралар натижасида эгаллашга муваффақ бўлган, акс ҳолда саккиз ҳафта ичида 194 та ҳудудни мустақил равишда қўлга киритиш қийин бўларди.

    «Биласизми, ҳеч ким, шу жумладан, мен ҳам фуқаролар урушини истамайман», — деб таъкидлади Шоҳин.

    Бундан ташқари, Шоҳиннинг айтишича, АҚШ ҳарбийларига ёрдам берган афғонистонлик таржимонлар «Толибон» таъқибидан қўрқмаслиги керак. Унинг сўзларига кўра, Афғонистондаги иқтисодиётнинг ёмон аҳволи туфайли Ғарб мамлакатларидан бошпана сўраган афғонистонликларга қарши «Толибон»нинг ҳеч қандай хусумати йўқ.

    Аввалроқ ҳаракатнинг расмий вакили Забиулла Мужоҳид «Толибон» Афғонистон чегараларининг 90 фоизини ўз назоратига олгани ҳақида баёнот берганди. Афғонистон Мудофаа вазирлиги вакили ўринбосари Фавад Аман Мужоҳиднинг маълумотларини рад этди.

    «Бу асоссиз тарғибот», — деди Аман. У «Толибон»нинг баёнотини «мутлақо ёлғон» деб атаб, мамлакат чегаралари, барча «йирик шаҳар ва автомобиль йўлларини» ҳукумат кучлари назорат қилаётганини таъкидлади.

    Фавад Аманнинг маълум қилишича, Афғонистон ҳукумат кучлари «Толибон» жангариларини Ғарбий Ҳирот вилоятининг Карух туманидан қувиб чиқарган.

    «Террорчилар катта йўқотишларга дуч келди ва ҳудудни тарк этди. Туман энди тўлиқ Афғонистон мудофаа ва хавфсизлик кучлари назоратида», — деб ёзган Аман Twitter’да.

    Афғонистон Мудофаа вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, ўтган 24 соат ичида ҳукумат кучлари билан жанглар давомида 152 жангари ўлдирилди, яна 53 нафари яраланди, кўплаб қурол-яроғ ва ўқ-дорилар йўқ қилинди.

    «Кун давомида Лахор, Кунар, Пактия, Ғазни, Қандаҳор, Балх, Саманган, Жузжон, Ҳелманд, Нимроз, Қундуз ва Каписа вилоятлари ҳудудида жанглар бўлиб ўтди», — дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.

    Мавзуга доир: «Толибон» ва дунё: ким кимга керак?

    23.07.2021, 19:25   Изоҳ (0)   33548
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистон ва Қирғизистон ўзаро муносабатларни ривожлантириш учун янги шартномалар тузади

    23.07.2021, 18:58

    Исроил капсула шаклидаги вакцинани ишлаб чиқди, 1 миллиондан ортиқ бола коронавирус туфайли етим қолди. Коронахабарлар

    23.07.2021, 17:09

    Қирғизистон президенти коронавирусга қарши Хитой вакцинаси билан эмланди (фото ва видео)

    23.07.2021, 15:34

    «Толибон» Афғонистонни халқ вакилларидан иборат кенгаш орқали бошқариш режасини маълум қилди

    23.07.2021, 14:33

    Олимлар COVID-19’га чалинган одамларда антитаналар бир йилдан узоқ сақланиб қолиши мумкинлигини аниқлади

    23.07.2021, 13:56

    Мальдив оролларини тарк этувчилар учун чиқиш солиғи жорий қилинади

    23.07.2021, 12:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    МИБ тарихида энг йирик алимент: Нукусда ота 2,2 млрд сўм тўлади

    Ўзбекистон | 5 август, 18:10

    Бир-бирига эгизакдек ўхшайдиган машҳур она ва қизлар (фото)

    Шоу-бизнес | 5 август, 17:55

    Эрон ядрочи олимлари Россияга махфий тарзда боргани маълум бўлди

    Дунё | 5 август, 17:50

    Аббосбек Файзуллаевнинг Европа Конференциялар Лигасидаги дебюти кечикадиган бўлди

    Спорт | 5 август, 17:45

    Тошкентда сохта ДХХ ходими ушланди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:35

    Хитойда чивин орқали юқадиган касаллик авж олмоқда: беморлар сони 7 мингга етди

    Дунё | 5 август, 17:25

    Героин ва фентанилдан ҳам кучли: дунёда янги наркотик тарқалмоқда

    Дунё | 5 август, 17:15

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Грузия бош вазирини қабул қилди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.