«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
12:59, 24.07.2021 7253

Помидор ва пишлоқдан бир зумда тайёр бўладиган егулик рецепти

Енгил тамадди учун айни муддао бўлган егуликни суюқ таомга қўшимча сифатида ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • пишлоқ — 150 г;
  • саримсоқ пиёз — 2-3 дона;
  • помидор — 3 дона;
  • туз, мурч;
  • майонез;
  • кўкатлар.

Тайёрланиш жараёни:

  • Қирғичдан чиқарилган пишлоққа майдаланган саримсоқ пиёз қўшинг.
  • Майонез, туз ва мурч солиб аралаштиринг.
  • Помидорларни думалоқ шаклда бўлакларга бўлиб чиқинг.
  • Устидан пишлоқли аралашма солиб чиқинг.
  • Кўкатлар билан безашни ёддан чиқарманг.

Ёқимли иштаҳа!