• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу йил реанимация болаларга тўла, ўтган йили бундай ҳолат бўлмаган» — мутахассис ҳозирги кунда вакцинация нима учун зарурлигига изоҳ берди

    Вакцина ҳақидаги миш-мишлар эмлана олмайдиган аҳоли қатламига зарар етказиши мумкин. Бу ҳақда 23 июль куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази биотехнологиялар лабораторияси мудири Дилбар Далимова айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Дилбар Далимова

    Дилбар Далимова
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Дилбар Далимованинг таъкидлашича, ҳозирги касаллик, оғир ҳолатлар кўпаяётган бир вазиятда врачлар маълумот беришдан аввал мавзуни чуқур ўрганишлари керак.

    «Агар қанақадир маълумотлар бўлмаса, сўранглар, биз очиқмиз, барча маълумотлар бор бизда. Лекин бундай қилмаган ҳолда, ОАВларда чиқиб вакцина ҳақида билмасдан ҳар хил гапириб, бу вакцина ўлимга олиб келаркан, деган ва ҳоказо гапларни тарқатманглар», – деди марказ масъул ходими.

    Далимованинг алоҳида қайд этишича, тиббиёт ходимлари ва олимлар тарқатаётган маълумотлар аҳолига қаттиқ таъсир қилмоқда, натижада касалликлар кўпайиб, ҳатто болалар орасида оғир ҳолатлар кузатилмоқда.

    «Марказ Зангота-1 ва Зангота-2 билан штаммлар ва атипик ҳолатларни аниқлашда доимий ишламоқда. Бу йил реанимация болаларга тўла. Ўтган йили бундай ҳолат бўлмаган, ҳозир гўдаклар, ёш болалар реанимацияда ётибди. Шуни ҳис қилишимиз керакки, сиз кимгадир вакцина олмагин, унинг ножўя таъсирлари кўп ва ҳоказо, десангиз, у эртага бориб қари одамларга ёки болаларга юқтирса, бу билан вакцина қилдира олмайдиган аҳолига зарар етказяпмиз», – деди мутахассис.

    Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков ҳамкасби фикрига қўшилган ҳолда, одамлар иккиланиб турган пайтда айро фикрларнинг тақдим этилиши уларнинг соғлиғига ёмон таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

    Нурмат Отабеков

    Нурмат Отабеков
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Ҳар биримиз билдирган фикримизга асос сифатида кўрсатадиган омилларимиз бўлиши керак. Одамлар иккиланиб, олсаммикан, олмасаммикан, деб турган пайтда айро фикрларнинг тақдим этилиши эмланмасликка сабаб бўлиши мумкин. Оқибатда бу одам касалликка чалинса, ҳаётдан кўз юмса, уларнинг уволини ким бўйнига олади? Мана шу масалани ёддан чиқармаслигимиз керак», — деди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси.

    Аввалроқ Асаб ва руҳият илмий-тиббий маркази директори, профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган оммавий вакцинация жараёнларида қўлланилаётган Ўзбекистон—Хитой ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг яратилиш босқичлари ҳақида маълумотлар йўқлигини айтиб, ушбу вакцина қўлланилишининг мақсадга мувофиқлигини шубҳа остига олган саволлари билан ижтимоий тармоқларда видеомурожаати тарқалган эди.

    Бунга жавобан Инновацион ривожланиш вазирлиги баёнот берган. Унда Ибодуллаевнинг эътирозлари ноўрин ва ҳақиқатга умуман тўғри келмаслиги, у томонидан тарқатилган видеоматериаллар Ўзбекистонда амалга оширилаётган оммавий вакцинация жараёнларида аҳолини чалғитишга хизмат қилаётгани айтилган. «Профессор Ибодуллаев илмий журналлардаги маълумотларни ўрганмай, мазкур вакцина ҳақида ҳеч қаерда маълумотлар берилмаган, деб халқимизнинг кўнглига ғулғула солмоқда», — дейилган вазирлик баёнотида.

    Мавзуга доир: Вакцинага ишонмаётганлар, эмлангач коронавирусга чалинганлар, бошқа вакцинани кутаётганлар. Ўзбекистонликлар нима учун эмланишни хоҳламаяпти?

    Эслатиб ўтамиз, мажбурий эмланишдан асоссиз бош тортган 14 тоифадаги ходимларга қандай жазо қўлланиши кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Ўзбекистонда 6 миллиондан ортиқ киши вакцина қабул қилгани, режа — 21 миллион нафар эканлиги, шунингдек, ходимларини тўлиқ эмлаган кафе-ресторанларнинг соат 20:00 дан кейин ҳам ишлашига рухсат берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган, шунингдек, Ўзбекистон бўйлаб очилган эмлаш пунктлари рўйхати эълон қилинган эди.

    Эслатиб ўтамиз, 23 июль куни Шавкат Мирзиёев аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилишида халққа мурожаат қилиб, коронавирус пандемиясидан огоҳ бўлишга чақирди.

    24.07.2021, 20:14   Изоҳ (0)   29240
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 2021 йил якунига қадар Туркия билан Стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши ўтказилади

    24.07.2021, 19:33

    Фото: Ўзбекистон Президенти шарафига саф тортган фахрий қоровул

    24.07.2021, 19:13

    Қамчиқ довонида эҳтиётсизлиги оқибатида пастликка тушиб кетган Nexia йўловчиси қутқарилди

    24.07.2021, 18:12

    Тольяттидаги хостелда заҳарланган ўзбекистонликларга «номаълум бактериал ичак инфекцияси» ташхиси қўйилди

    24.07.2021, 17:34

    Фото: Одамлар орасидаги Шавкат Мирзиёев

    24.07.2021, 17:08

    Видео: Светофорда тўхтаб турган икки машина орасига суқилиб, ЙТҲ содир этган Lacetti

    24.07.2021, 16:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.