Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 64 ёшга тўлди. У 2016 йил сентябридан бери Ўзбекистонга раҳбарлик қилиб келаётган бўлса, шу беш йил давомида халқ билан мулоқот давлат сиёсатининг энг асосий йўналишларидан бири бўлди — ишга тушган илк вақтида фавқулодда самарали бўлган Виртуал қабулхона ҳам (хоҳланг, халқ тилида «Портал» деб атанг), кейинги йилларда ташкил этилган ҳар турли бошқа мулоқот платформалари ҳам, хусусан, яқин вақт ичида тадбиркорлар билан ўтказилиши кутилаётган юзма-юз учрашув ҳам бунга далил бўла олади.
«Дарё» эътиборга молик мазкур сана муносабати билан президент Шавкат Мирзиёевнинг халқ вакиллари билан юзма-юз мулоқотлари акс этган фотосуратларни бир саҳифага жамлади.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига амалга оширган ташрифи давомида Самарқанд шаҳрида темир йўл вокзали – Сартепа йўналиши бўйича трамвай қатнови йўлга қўйилишига бағишланган тадбирда иштирок этган. Суратда давлат раҳбари «Тарих музейи» бекатидан «Темир йўл вокзали» бекатигача вилоят фаоллари билан бирга трамвайда кетмоқда. 2017 йил 15 апрель. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига амалга оширган ташрифи вақтида Шароф Рашидов туманидаги «Янгиобод» маҳалласида қад ростлаган янги кўп қаватли уйларнинг хонадонларидан бирида шу ерда истиқомат қилувчи бола билан саломлашмоқда. 2017 йил 27 апрель. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани аҳолиси билан мулоқот қилмоқда. 2017 йил 6 май. Фото: Президент матбуот хизмати =AZWxsMB8L60W_WzzsI7SugPROdJR9H9WN4ESlzT2Mh_yhSNJlG22mE3Slbo41LEB0kL8JHZGGpow_5jo7Il-SZUL2_PAsqVxA1abMDI3QT-Edi6rSnsmYBguk58SA5swnCxzOenI3oJCqHpqL7UKjf4k&__tn__=%2CO%2CP-R" target="_blank" rel="noopener noreferrer">маҳалласида
аҳоли билан саломлашмоқда. 2017 йил 3 июнь. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига амалга оширган ташрифи чоғида «Нуроний» жамғармасининг вилоят бўлими янги биноси ва «Нуронийлар маскани» билан танишиш вақтида маҳалла фаоллари даврасида. 2017 йил 8 июль. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Юнусобод туманидаги «Исломобод» маҳалласида яшовчи Тоҳир ва Шоҳиста Тўлагановлар хонадонида оиланинг кексаси Шоҳайдар ота Шоисмоилов билан сўрашмоқда. 2017 йил 15 июль. Фото: ЎзА
Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрининг кўчаларида халқ билан мулоқот қилмоқда. 2017 йил 11 август. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга амалга оширган амалий ташрифи давомида Нукус шаҳридаги спорт мажмуасида жажжи спортчи қизалоқлар қуршовида. 2017 йил 16 декабрь. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳридаги «Файзли» маҳалласининг аҳолисидан дуо олмоқда. 2018 йил 5 январь Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Янгийўл шаҳрига уюштирган ташрифи давомида тиббиёт бирлашмасининг кўз касалликлари бўлимида беморлар билан суҳбатлашмоқда. 2018 йил 6 январь. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрининг «Заргарлик» маҳалласида аҳоли билан суҳбатлашмоқда. 2018 йил 30 март. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Чилонзор туманидаги «Тирсакобод» маҳалласида фаоллар билан мулоқот қилмоқда. 2018 йил 1 июнь. Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги «Хирмонтепа» маҳалласида Шавкат Мирзиёевни қучоқлаб олган қизалоқ. 2018 йил, 1 июнь. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳрининг «Қумбуз овул» маҳалласида барпо этилган кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидаги мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси билан. 2018 йил, 16 ноябрь. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг марказида ташкил этилган Янги йил байрами майдонида болаларга байрам совғаларини улашмоқда. 2018 йил 28 декабрь. Фото: Президент матбуот хизмати
Германияда ўқиётган, илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар Берлин шаҳрида мамлакатга расмий ташриф билан борган Шавкат Мирзиёевни катта хурсандчилик билан кутиб олмоқда. 2019 йил 20 январь. Фото: Президент матбуот хизмати
Наманган вилоятига ташриф чоғида Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон тумани деҳқон бозорида халқ ичига кириб бориб, одамлар билан самимий мулоқот қилмоқда. 2019 йил 28 февраль. Фото: Президент матбуот хизмати
Тошкент ботаника боғида Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбирида фахрийларга эҳтиром кўрсатаётган Шавкат Мирзиёев. 2019 йил 9 май. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятига расмий ташрифи вақтида Оқдарё туманидаги «Pure milk Oqdaryo» фермер хўжалиги даласида фермерлар билан кўришмоқда. 2019 йил 26 июль. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев «Шарқ тароналари» халқаро фестивалини ёритиш учун келган маҳаллий ва хорижий блогерлар билан. 2019 йил 26 август. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Японияга қилган расмий ташрифи доирасида Нагоя университетига келганидан сўнг Нагоя шаҳрида яшаб, таълим олаётган ва фан билан шуғулланаётган ўзбекистонликлар билан учрашувда. 2019 йил 18 декабрь.
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловларда Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасида овоз беришда иштирок этган. Маҳаллий аҳоли вакиллари, шу жумладан, болалар билан ҳам мулоқот қилган эди. 2019 йил, 22 декабрь. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида. 2020 йил 7 март. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори тўғонининг ёрилганидан буён ўтган даврда амалга оширилган ишлар билан танишиш учун Сирдарё вилоятига келган пайтида Мирзаобод туманидаги «Ҳақиқат» маҳалласига ташриф буюрди. Суратда давлат раҳбари бу ерда қурилган 40 та беш қаватли уйлардан бирининг хонадонида яшовчи болакай билан суҳбатлашмоқда. 2020 йил 13 октябрь. Фото: Президент матбуот хизмати
Фарғона вилоятига амалга оширган расмий ташрифи вақтида Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари сессиясидан сўнг кутилмаганда Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига бориб, маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашган эди. 2021 йил 5 февраль. Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Шавкат Мирзиёев Намангандаги расмий ташрифи чоғида Даштбоғ кичик саноат зонасидаги корхоналарни кўрганидан кейин, маҳалладаги шароитларни кўздан кечирди. Исмоил Киргизов ва Малика Парпиева хонадонида бўлиб, улар билан суҳбатлашди. Суратда хонадон эгалари дуо қилмоқда. 2021 йил 18 февраль. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари 26-сессиясидан кейин сафар дастурига асосан, яқинда бунёд этилган замонавий кутубхонага бориши керак эди. Аммо давлат раҳбари кортежи кутилмаганда Наманган шаҳрининг чанг ва чуқурга тўла йўллари бўйлаб юриб, «Бунёдкор» маҳалласи аҳолиси билан суҳбатлашди. 2021 йил 19 февраль. Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Шавкат Мирзиёев Наманганга ташрифи давомида шаҳарда жойлашган 26-сонли меҳрибонлик уйига ташриф буюрган. Болалар Президент билан суҳбатлашгандан сўнг у билан бирга суратга тушган лаҳза. 2021 йил 19 февраль. Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги «Саховат» уйида у ердаги кексалар билан суҳбат қурмоқда. 2021 йил 19 февраль. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташрифи чоғида Чиноздаги 3 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган «Эшонобод» маҳалласида бўлиб, МФЙнинг турли миллатга мансуб вакиллари билан суҳбатлашди, уларнинг фикр ва таклифларига қулоқ тутди. 2021 йил 18 март. Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳрига ташрифи чоғида «Ифтихор» маҳалласини кириб кўрди. Кўп қаватли уйларда яшаётган одамлар билан суҳбатлашди, ҳудуддаги муаммоларни, аҳолининг талаб ва истакларини сўради. 2021 йил 18 март.
Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига қилган ташрифи мобайнида Чирчиқ шаҳри «Ифтихор» маҳалласида давлат раҳбарини кўришни орзу қилиб чиққан 7 ёшли Ҳусанжон Адҳамовни бағрига босиб суратга тушган лаҳза. 2021 йил 18 март. Фото: Президент матбуот хизмати
Ғалаба боғидаги амфитеатрда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан ташкил этилган байрам тадбири. Шавкат Мирзиёев тадбирга ва жойлардаги студияларга келган уруш ва меҳнат фахрийлари билан суҳбатлашиб, ҳол-аҳвол сўради. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилади. 2021 йил 9 май. Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказига бориб, оққонга чалинган болалар ҳолидан хабар олди. 2021 йил 14 май. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказида болалар билан суҳбатлашмоқда. 2021 йил 14 май. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги «Тепақўрғон» маҳалласининг болалари билан. 2021 йил 14 май. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига амалга оширган ташрифи давомида Шеробод туманидаги «Каттабоғ» маҳалласида бўлиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган касб—анорчилик билан шуғулланаётган Каримовлар оиласи билан суҳбатлашмоқда. Суратда давлат раҳбари оиланинг фарзанди Мадина исмли қизалоқ билан. 2021 йил 1 июнь. Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида қурилган кўп қаватли уйлардан бирида яшовчи Фаррух Эгамов хонадонида. 2021 йил 2 июнь. Фото: Президент матбуот хизмати
Шавкат Мирзиёев 17–18 июнь кунлари Андижон вилоятида бўлди. Ташрифнинг илк кунида давлат раҳбари Избоскан туманидаги «Урганжи» маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди, Қурбонали Ўринбоев хонадонида бўлиб, яшаш шароитлари, паррандачилигини кўздан кечирди. Суратда Президент Ўринбоевнинг онаси Санобар ая Ўринбоева билан. 2021 йил 17 июнь. Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги «Саховат» маҳалласи ҳаёти билан танишиш вақтида маҳалла аҳли билан суҳбат қурмоқда. 2021 йил 25 июнь. Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги «Тепақўрғон» маҳалласи ҳаёти билан танишаётган пайтида туманнинг 11-мавзесида яшовчи йигит давлат раҳбари билан учрашувда кутилмаган илтимос билан чиққан. Йигит президентдан қучоқлашиб кўришишни илтимос қилган, давлат раҳбари эса унинг илтимосига ижобий жавоб қайтарган. Йигит ҳаяжондан йиғлаб юборган лаҳза. 2021 йил 14 май. Фото: Президент матбуот хизмати
Изоҳ (0)