АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Илғор технологиялар маркази биотехнология лаборатория мудири Дилбар Далимова вакцина бўйича муҳим маълумотларни тақдим этди.
«Кўпчилик вакцина олган бўлса ҳам, коронавирусга чалинаётгани ва вакцина ёрдам бермаётгани ҳақида айтмоқда.
Аслида, бу нотўғри. Вакцина, албатта, ёрдам беради. Қачонки вакцинани тўлиқ, барча дозаси олинса, касалликка қарши иммунитет пайдо бўлади ва касалликни енгиш жуда осон бўлади.
Албатта, эмланди, дегани бу умуман касал бўлмайди, дегани эмас. Вакцина олган киши коронавирусни енгил ўтказади, касаллик оғир оқибатларга олиб келмайди, реанимацияга тушмайди, ўлим ҳолати кузатилмайди. Энг асосийси шу.
Коронавируснинг янги штаммларига нисбатан самарадорлик даражаси ҳам ўрганилди. Албатта, янги штаммларга унинг таъсири камаяди. Бошқа вакциналар самарадорлиги 10-15 фоизга камайган бўлса, Ўзбекистон—Хитой ҳаммуаллифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг самарадорлиги бор-йўғи 1,2 фоизга камайди. Бу дегани — вакцина бошқа штаммларга нисбатан ҳам ишлайди, дегани», — дея таъкидлади мутахассис.
Мавзуга доир: Нурмат Отабеков: «Ўзбекистонда 6 миллиондан ортиқ киши вакцина қабул қилди, режа — 21 миллион нафар»
Изоҳ (0)