Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 2 хонадонда ёнғин содир бўлди, дея хабар қилмоқда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Маълум қилинишича, 23 июль куни соат 16:18 да Юнусобод туман Сандиққўрғон 4-тор кўчасида жойлашган хонадонлардан бирида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин натижасида иккита хонадонда умумий 150 квадрат метр майдонда уйнинг том қисми зарарланган. Ёнғин-қутқарув техникалари воқеа жойига соат 16:21 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин 16:59 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ, ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Бундан аввал Тошкентда электрон реклама экрани ёниб кетгани, Намангандаги ҳовлида ёнғин чиқиб, учта қўшнининг уйига ҳам зарар етгани ҳамда Бахмалда меъёридан баланд прессланган сомон ортилган юк машинаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)