24—26 июль кунлари Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво оқимининг кириб келиши кутилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги шу муносабат билан аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни сўради.
«Кескин иссиқ ҳавода барча инсонлар, айниқса, сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар ўзларини ҳимоялашлари ниҳоятда муҳим», — дейилган хабарда.
Ҳокимлик бундай шароитда аҳолидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни, кўпроқ суюқлик истеъмол қилишни сўраган.
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 24—26 июль кунлари ҳаво ҳарорати иқлим нормаларидан 4-6 даражага юқори бўлади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)