• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Бозор кўрган клуб». Футболчилар сотувидан даромад кўриш бўйича «Реал»ни ҳам, «Барселона»ни ҳам доғда қолдираётган «Бенфика». Улар буни қандай уддаламоқда?

    «Португалия анъанавий равишда футболчиларни тарбиялайди ва кучли ўйинчиларни сотади. Лигамиз узоқ вақт юқори даражада тура олмайди. Бунинг учун топ-лигалар сингари қиммат телеҳуқуқлар, клубларнинг эса каттагина бюджети ва ёш футболчиларни харид қилиш учун молиявий куч керак бўлади. Академиядан истеъдодли ёшлар авлоди етишиб чиқса, клублар нимагадир эриша олади. Бунга кўниб яшаш керак», — дейди «Бенфика» академияси директори Педру Мил-Ҳоменс ESPN’га берган интервьюсида

    «Бенфика» нега Европа ва Жанубий Америка учун ёш истеъдодлар марказига айланганини мана шу иқтибос тушунтириб бера олади, дея ёзади «Le Blog Sportif» блоги.

    Бўлажак юлдузлар тенгдошларига қараганда кучсизроқ бўлади — улар ўз техникаларини такомиллаштириши учун муҳит яратиб берилади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бенфика» академиясида 470 нафар тарбияланувчи бор. Улар 6 ёшдан 13 ёшгача бўлган болаларни қабул қилишади.

    «Бошқалар кўрмайдиган жиҳатларни кўрамиз. Муваффақиятимизнинг сири — ким катта футболда кўнгилдагидек фаолият олиб боришини башорат қила олишимизда», — деганди Goal билан суҳбатда «Бенфика» академияси техник директори Родригу Магалеш.

    Булар баландпарвоз гаплардек туюлиши мумкин, лекин ҳақиқатан ҳам футболчиларнинг кучли жиҳатларини кўра олиш уларнинг маълум бир қолипга солиниши олдини олади.

    Ёш футболчилар гуруҳида эътибор натижаларга қаратилмайди. Болалар ўйиндан роҳатланиши, ўзини эркин тутиши, ўйинга чанқоқ бўлиши ва қийинчиликларни енгиб ўтишни ўрганиши керак.

    Педру Маркеш, «Бенфика» техник директори

    Ҳар бир футболчида индивидуал ривожланиш дастури мавжуд, уларда техникадан то тўғри овқатланишгача (мураббийлар ўсмирлар учун 3 ойлик режа тузади — августдан октябргача, ноябрдан январгача, февралдан апрелгача ва ҳар доим ўтган 12 ҳафтани муҳокама қилади) керакли маълумотлар бор.

    «Бернарду Сильва 9—13 ёш оралиғида ажойиб ўйин кўрсатарди, 14—16 ёшда эса тенгдошларидан ёмонроқ ўйин намойиш этганди, — деди Магалеш. — Сильва, Жоау Феликсларнинг очилиши кутдик. Улар жисмоний жиҳатдан ортда қолса-да, ўйинни яхши ўқирди, тўғри қарорлар чиқарарди ва техник жиҳатларни яхши ўзлаштирганди. Вазифамиз — футболчиларга ривожланишга имкон бериш. Чунки жисмоний томондан тенгдошларини қувиб ўтса, улар парвоз қилади».

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жисмоний жиҳатдан заиф бўлган болалар атрофдагилардан қолиб кетмаслиги ва техникасини ривожлантириши учун ўзидан ёши кичиклар гуруҳига қўйилади. Кучлироқ болалар эса, аксинча, каттароқ гуруҳга юборилади. «Бенфика» ва Португалия терма жамоаси бўлажак юлдузларининг аксарият қисми тенгдошларидан кўра заифроқ бўлади. Ҳозирда «Манчестер Сити»нинг асосий юлдузларидан бири бўлган Рубен Диаш ҳам шу йўлни босиб ўтган.

    Рубен «Бенфика»га келганда ўртача футболчи эди. Меҳнатсеварлиги эвазига муваффақиятга эришди. Унинг «Бенфика»га қарши «Эштрелу» У-11 да қандай ўйнаганини кўрганман. Диаш майдонда етакчи эди. У барча футболчилар билан мулоқотда бўлар ва ҳимояни мустаҳкам ушлаб турарди. Рубенни етакчилик ва мулоқот қила олиш хислатлари бизга ўтишига ёрдам берди

    Родригу Магалеш, «Бенфика» техник директори

    «Бенфика» академиясидагилар 13 ёшдан бошлаб ҳафтасига 7 соатдан майдонда машғулот ўтказади, қўшимчасига 90-120 дақиқа камчиликлари устида ишлайди. Бу машғулотлар дисплай панжаралар билан ўралган, унча катта бўлмаган 360S номли квадрат майдончада ўтказилади.

    Ёш вингерларнинг машғулотлари мана шундай бўлиб ўтади:

    Агарда футболчилар жуда узоқ ўйласа ва эринчоқлик қилса, тизим уларни жазолайди: майдонга иккинчи тўпни ҳам ташлайди. Футболчилар яхши ишласа, уларга қайчи усулида зарба беришга рухсат берилади.

    Машғулотларнинг бир қисми индивидуал ўтказилади. Футболчилар натижаларни дарҳол билиши ва ўтган машғулотдаги натижалар билан билан солиштириши мумкин. Биз қандайдир алоҳида машқларга боғланиб қолмаганмиз ва ўзимиз ҳам уларни ўйлаб топишимиз мумкин. Шу тариқа болаларга ёқадиган интерфаол машғулотлар юзага келади.

    Нуни Маурисиу, Бенфиcа Лаб таҳлилчиси ва 360S мураббийи

    13 ёшгача болалар 4-3-3 схемасида ўйнайди. Кейинчалик эса катта футболга тезроқ мослашиш учун бошқа схемаларда ўйнаб кўради

    Футболчиларнинг энг яхши хислатларини юзага чиқариш учун уларнинг ишончини қозониш лозим. Улар нима қилаётгани ва нима учун бажараётганини тушуниши керак. Улар билан болалигидан бирга шуғулланаман ва қандай қилиб таъсир ўтказишни биламан. Биз кўпроқ индивидуал ишлаймиз, уларни оқилона танқид қилиш учун ўйинлардан қисқа лавҳалар кўрсатамиз. Шундай услублар орқали улар тўлақонли шахс, бошқалар олдида масъулиятли ва жамоа учун жон берадиган бўлиб етишади.

    Луис Насименту, «Бенфика» У-15 мураббийи 

    13 ёшгача болалар 4-3-3 схемасида ўйнайди. Кейинчалик эса катта футболга тезроқ мослашиш учун бошқа схемаларда ўйнаб кўради.
    Уларга ўйинни ўқий олиш ва тўғри қарор қабул қилишни ўргатишимиз лозим. Уларни доимо битта схемада ўйнатиш хато. Мабодо жамоа ёки мураббий алмашса, улар кейин нима қилишни билмай қолади. Шунинг учун академиямиздаги футболчилар Пеп Гвардиолани яхши кўради. Улар техник жиҳатдан кучли ва турли хил услубларни яхши тушунади.

    Луис Араужу, «Бенфика» U-19 мураббийи

    АПЛнинг 2020/21 йилги мавсумида чемпионликка эришган «Манчестер Сити» таркибида «Бенфика» академиясининг 4 футболчиси бор эди: Рубен Диаш, Бернарду Сильва, Жоау Канселу ва Эдерсон. Улардан иккитаси жамоа тарихидаги энг қиммат трансферлар учлигига киради.

    Фото: «Дарё»/ Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё»/ Ҳусан Собитов

    «Benfica Campus академияси 2006 йилда очилди ва шу вақга қадар клубга 500 миллион евро атрофида даромад келтирди, — дейди академия директори Мил-Ҳоменс 2021 йил февраль ойида. — Бизнинг йиллик бюджетимиз 10—12 миллион еврони ташкил қилади, демак, инвестеция самара берган: битта академиянинг қурилганидан буён қилган соф даромади 250 миллион еврони ташкил қилади».

    Футболчиларни тарбиялай олиш қобилияти «Бенфика»ни трансферлар бўйича дунёнинг энг самарали жамоасига айлантирди.

    Трансфер даромадлари (15 йил ичида 1,2 миллиард евро) — Европада энг юқори даражада («Челси» ва «Ювентус»дан сал кўпроқ).

    Трансфер баланси (+604,75 миллион) — биринчи ўринда. Кейинги ўринларда «Порту» (+485, 34 миллион), «Аякс» (+392,33 миллион) ва «Лилль» (+340,18 миллион).

    Фото: Дайро/ Ҳусан Собитов

    Фото: Дайро/ Ҳусан Собитов

    «Бенфика» ўз футболчиларини бошқалардан кўра яхшироқ сота олади, лекин трансферларсиз ҳам даромад қилишни ўрганмоқда

    «Бенфика» тарбияланувчилар стратегиянинг бир қисми эканини яширмайди, трансферларсиз клуб бюджети камтарона кўриниш оларди. Катта бўлмаган Португалия (аҳолиси — 10 миллион) ҳеч қачон Германия ва Буюк Британиядек иқтисодий жиҳатдан кучли бўла олмайди, Португалия чемпионати эса А Серия ёки Ла Лига сингари пул топа олмайди.
    Топ-5 лигалардаги кўп жамоалар телеҳуқуқлардан ҳам яхши даромад топади. АПЛдаги энг охирги ўриндаги жамоа ҳам медиаҳуқуқлар орқали биздан уч баравар кўп пул топади, Ла Лигадаги охирги жамоа ҳам шунча пул ишлаб топади. Бозор шунақа, биз бошқа йўлларни излашимиз лозим. Бизни нотўғри мамлакатдаги тўғри жамоа дейишади. Португалия ҳақида ёмон фикр билдира олмайман, шунчаки мамлакат кичкина. Агарда биз ушбу стратегияни Англия ёки Испанияда қўллаганимизда, натижалар фантастик кўринишда бўларди.Домингуш Соареш де Оливейра, «Бенфика»нинг ижрочи директори 

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Бенфика» Португалия чемпионатидаги бошқа жамоалардан алоҳида яшайди. 2013 йилда улар телеҳуқуқларини умумий пакетда сотишдан бош тортди ва ўз телеканалини ишга туширди. Асосий таркиб ва ёшларнинг ўйини учун энг ашаддий мухлислар обунани сотиб олиши аниқ эди. Шунинг учун биринчи мавсумда (2013/14) канал волейбол, гандбол, баскетбол ва футбол бўйича Греция, Бразилия, MLS ва АПЛ ўйинларини намойиш этди.

    2013/14 йилги мавсум охирида обуначилар сони 300 мингдан ошди ва жамоа 28 миллион евро атрофида даромад кўрди. 2016 йилда даромад икки мартага кўпайди.

    «Авваллари телеҳуқуқлар учун бизга 7,5 миллион евро тўлашарди, ҳозир эса 40 миллион евро даромад қиляпмиз. Демак, аввал ҳам бизга тўлашганидан кўпроқ пул олишимиз керак бўлган», — дейди Домингуш Соареш де Оливейра.

    2020 йил январь ойида «Бенфика» ўйинларни интернет орқали трансляция қиладиган клубнинг шахсий платформаси — Benfica Play’ни ишга туширди. Обуна нархи ойига 2-3 еврони ташкил қилади. Тўловни криптавалюта орқали қилса ҳам бўлади.

    «Келажакда ушбу контент асосий даромад манбайига айланади. Мухлислар ва томошабинлар ноёб нарса кўришни исташади ва бу учун улар пул тўлашга тайёр», — дейди де Оливейра Бенфиcа ТВ ҳақида.

    Албатта, бунинг ортидан мегадаромад қилиш имконсиздир, лекин бу трансферларга боғланиб қолмасликка имкон беради.

    23.07.2021, 15:50   Изоҳ (0)   28371
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туризм ва спорт вазирлиги Олимпиада байроқдорларининг ўзгаришига сабаб қилиб Ботуровнинг 24 июлда жанг қилишини кўрсатди. Аслида боксчи 27 июлда рингга чиқади

    23.07.2021, 15:05

    Элдор Шомуродов Римга йўл олиши мумкин, унга «Рома»дан қизиқиш бор

    23.07.2021, 13:46

    «Иштиёқим сўнди». Оксана Чусовитина Токио Олимпиадасида Ўзбекистон байроқдорларининг ўзгартирилиши ҳақида

    23.07.2021, 13:01

    Токио—2020 Олимпиадаси очилиш маросимига бир кун қолганда Ўзбекистон байроқдорлари ўзгарди

    23.07.2021, 11:07

    Токио—2020. Бугун ёзги Олимпия ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтади

    23.07.2021, 10:01

    «Женоа»да қоладиган Элдор Шомуродов, Олимпиададаги рақибларини билиб олган ўзбекистонликлар, кейинги жанги санаси маълум бўлган Ҳасанбой Дўстматов. Энг сўнгги спор...

    22.07.2021, 22:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.