Токио—2020 Олимпиадасининг очилиш маросими 23 июль, жума куни бўлиб ўтади.
Маросим Олимпиада учун 2019 йилда қуриб битказилган Токиодаги «Миллий» стадионда ўтказилади. Очилиш маросими томошабинларсиз стадионда бўлиб ўтади ва унда 950 нафарга яқин расмийлар қатнашади. 15 мамлакат раҳбарлари ва халқаро ташкилот президентлари маросимга ташриф буюрган.
Маросим Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади. Очилиш маросимини «Спорт» телеканали жонли эфирда намойиш қилади.
Боксчи Баҳодир Жалолов ва таэквондочи Нигора Турсунқулова Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлари бўлади. Аввалроқ МОҚ Токиодаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистоннинг байроқдорлари бадиий гимнастикачи Оксана Чусовитина ва боксчи Бобоусмон Ботуров бўлиши ҳақида маълум қилганди. Бироқ очилиш маросимига бир кун қолганда байроқдорлар ўзгарган.
Делегациялар парадида ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя қилинади ва ниқоб тақиш мажбурий бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари 8 августга қадар давом этади. Ўзбекистон делегацияси 17 та спорт тури бўйича 65 та йўлланмага эга бўлган. Ўзбекистонлик спортчилар 24 июлдан ўз иштирокини бошлайди.
Изоҳ (0)