Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилояти Бувайда туманида олма боғида гиёҳванд модда етиштирган шахс аниқланди, дея хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, 9 июль куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида М.А.нинг фермер хўжалигидаги олма боғи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, олма боғида каннабис гиёҳвандлик ўсимликларни парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми «а» банди (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Бундан аввал Хоразмда 48 килограммдан ошиқроқ каннабис ўсимлигини парваришлаб келган шахс аниқлангани, Тошкентда тиббий ниқобга гиёҳвандлик воситасини яширган фуқаро қўлга олингани ҳамда ДХХ Ўзбекистонга Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?