• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Унинг иш ҳақи тўланадиган лавозими битта». Сардор Умрзоқов ўндан ортиқ лавозимга эгалиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

    Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда ва бир қатор сайтларда бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов бир вақтнинг ўзида 10 дан ортиқ лавозимни эгаллаб тургани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Шу муносабат билан бу масалага аниқлик киритилди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг маълум қилишича, у 2020 йил 10 мартидан бошлаб Президент фармонига мувофиқ тайинланган ва иш ҳақи тўланадиган ягона эгаллаб турган лавозим Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозими ҳисобланади. Бошқа барча тилга олинган лавозимлар алоҳида лавозимлар ҳисобланмайди ҳамда бажариладиган вазифалар доирасида қўшимча мажбурият ва функцияларни назарда тутади.

    «Биринчидан, Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши, ЖСТга аъзо бўлиш бўйича идоралараро комиссия ва Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси каби коллегиал органларга раҳбарлик қилиш вазирлик ваколатига кирадиган, бироқ бошқа вазирликлар, идоралар, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг иштирокини талаб қиладиган масалаларни ҳал қилишга имкон беради.

    Иккинчидан, қонун ҳужжатларига мувофиқ, акциядорлик жамиятлари ва давлат компанияларининг Кузатув кенгашлари кундалик операцион фаолиятни бошқариш ёки унга раҳбарлик қилиш билан шуғулланмайдиган ва одатда акциядорларнинг вакилларидан иборат коллегиал органлардир. Шунинг учун, Сардор Умрзоқовнинг Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, АТБ ‘Ўзагроэкспортбанк’, ‘Ўзбекинвест’ ЭИСК АЖ ва бошқа шу каби ташкилотлар Кузатув кенгашларининг раиси даражасидаги иштироки ушбу идораларнинг энг йирик акциядори бўлган Ҳукумат вакили сифатида йилда бир неча марта ўтказиладиган учрашувлар давомида фаолиятининг натижалари ва стратегик йўналишларини муҳокама қилиш билан чегараланади.

    Учинчидан, маълумки, Ўзбекистон бошқа давлатлар қаторида Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки каби қатор халқаро молия институтлари (ХМИ)нинг асосчиси ҳисобланади. Стратегик қарорлар қабул қилишда акциядор мамлакатларнинг манфаатлари уларнинг ваколатли вакилларининг йилда бир маротаба ўтказиладиган Бошқарувчилар кенгаши мажлисларида иштирок этиши орқали ҳимоя қилинади. Йиғилишлар давомида, одатда, ХМИнинг ўтган йилдаги фаолияти якунлари сарҳисоб қилинади, шунингдек, кейинги фаолият стратегиялари ва режалари муҳокама этилади. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг ХМИ билан барча муносабатларининг кенг кўламини мувофиқлаштириш ИТСВ жавобгарлик соҳаларига киради. Бош вазир ўринбосари Сардор Умрзоқов ИТСВ раҳбари сифатида юқорида қайд этилган ХМИларнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан бошқарувчисидир», — дейилади хабарда.

    Вазирликнинг қўшимча қилишича, кўплаб мамлакатларда шаклланган амалиётга кўра, юклатилган вазифаларни энг самарали тарзда бажариш ҳамда у ёки бу масалаларни ҳал этиш доирасида турли идораларнинг самарали мувофиқлаштирувини таъминлаш мақсадида ҳукумат аъзолари турли коллегиал органлар ва комиссиялар таркибига киради.

    Мавзуга доир:

    • Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бешта лавозимининг қайсиларидан маош олишини айтди
    • «Бу лавозимларни ўзим талаб қилиб олганим йўқ» — Азиз Абдуҳакимов эгаллаб турган лавозимлари ҳақида гапирди

    14.07.2021, 22:56   Изоҳ (0)   28991
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон энергетика соҳасининг фахрий ходими Руслан Мубаракшин 59 ёшида вафот этди

    14.07.2021, 22:48

    Андижонда коронавирусдан даволанаётган беморлар сони маълум қилинди

    14.07.2021, 22:24

    Қашқадарё ҳокимлигининг хизмат автомашиналари ва кўчмас мулклари ҳақида маълумот эълон қилинди

    14.07.2021, 22:13

    Ўзбекистонга яна 5 млн доза вакцина олиб келинади

    14.07.2021, 21:42

    «Қонун маҳаллий блогерга ҳам, хорижий блогерга ҳам баробар бўлиши керак». Комил Алламжонов Амир Темур хиёбонидаги тартибсизлик ҳақида

    14.07.2021, 21:26

    Абдулазиз Комилов Душанбеда ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этди

    14.07.2021, 21:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “ПСЖ” Родригони Бредли Баркольяга ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 7 август, 09:23

    “Ҳизбуллоҳ” Ливан ҳукуматининг қуролсизланиш борасидаги талабини тан олмади

    Дунё | 7 август, 09:12

    Янги “Гарри Поттер” сериалида махсус эффектлар компьютер графикасисиз яратилади

    Кино | 7 август, 08:55

    Ганада авиаҳалокат: қурбонлар орасида вазирлар ҳам бор (фото)

    Дунё | 7 август, 08:40

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.