Ўзбекистонга 20−25 июль кунлари ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан қўшимча 4 млн доза олиб келиш кўзда тутилган, дея хабар бермоқда депутат Дониёр Ғаниев Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
Қайд этилишича, август ойида «Спутник V» вакцинасидан 160 минг доза ҳамда август–сентябрь ойларида COVAX дастури доирасида яна 660 минг доза (AstraZeneca ёки Moderna) вакциналари олиб келиниши кутилмоқда.
Маълумот учун, 5 июль ҳолатига кўра жами вакцина захираси 7 миллион 440 минг дозани ташкил қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга август ойида Pfizer, Moderna ёки ЖССТ тасдиқлаган бошқа вакцина келиши кутилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)