• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қонун маҳаллий блогерга ҳам, хорижий блогерга ҳам баробар бўлиши керак». Комил Алламжонов Амир Темур хиёбонидаги тартибсизлик ҳақида

    Миллий оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Тошкентдаги Амир Темур майдонида юзлаб одамларнинг йиғилиши билан боғлиқ воқеага муносабат билдирди.

    Маълум қилинишича, 13 июль куни соат 22:30 ларда Тошкент шаҳрига Instagram ва YouTube ижтимоий тармоқларида Субо номи билан танилган блогер – 22 ёшли Россия фуқароси Субҳан Мамедов ташриф буюрган. Бундан олдинроқ у ўзининг саҳифасида тез орада Тошкентда бўлишини ва обуначилари билан учрашиб, уларга пул тарқатишини маълум қилган.

    Шу сабабли пойтахтнинг Амир Темур хиёбонида Субони кутиб олиш учун 150-200 га яқин фуқаро йиғилган.

    Ички ишлар бош бошқармаси хабар беришича, Субҳан Мамедов билан профилактик суҳбат ўтказилган ва воқеада ҳеч қандай қонунбузарлик қайд этилмаган.

    «У билан профилактик суҳбат эмас, балки унга нисбатан ёлғон маълумот тарқатиб, жамоат тартиби ва соғлиғига хавф туғдиргани, йиғилишлар ўтказиш тартибини бузгани нуқтаи назаридан ҳуқуқий баҳо берилиши керак. Қонун маҳаллий блогерга ҳам, хорижий блогерга ҳам баробар бўлиши керак. Тартиббузарларни бундай эҳтиром ила яна кузатиб қўяверсак, эртага ўзимизга қийин бўлади», – деб ёзади Комил Алламжонов.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бир жинсли муносабатларнинг қонунийлаштирилишига қарши бўлган фаоллар 28 март куни ўз норозиликларини билдириш мақсадида Тошкент марказидаги Амир Темур хиёбони олдида тўпланганди. Кейинроқ Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ЛГБТ фаолларига қарши норозилик ҳолатидан сўнг 12 киши ушланганини маълум қилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Шербек Бўронов, Гулбаҳор Сайдғаниева ва Гулруҳ Агзамова сўнгги кунларда Тошкентда юз берган воқеаларга ўз муносабатларини билдирди.

    Депутат Алишер Қодиров ЛГБТ тарғиботига қарши «юмшоқ жазо»ни кучайтиришга, Расул Кушербаев эса провокаторларга чора кўришга чақирди. Кейинроқ ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилган блогер Миразиз Бозоров ўз уйи олдида дўппослаб кетилгани маълум қилинди.

    Ушбу можаролар ҳақида 30 март куни Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ҳам муносабат билдириб, халқаро ташкилотларни Ўзбекистон ёки бошқа ҳар қандай давлатга бирор талаб қўйишдан олдин миллатнинг менталитети, дини, маданияти, урф-одатларини инобатга олишга чақирди. АОКА эса ЛГБТ можаролари ҳамда шу билан боғлиқ воқеалар юзасидан блогер ва ижтимоий тармоқ фаолларига мурожаат қилганди.

    14.07.2021, 21:26   Изоҳ (0)   13973
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Абдулазиз Комилов Душанбеда ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этди

    14.07.2021, 21:11

    Қашқадарёда фуқаролар МИБ ходимларининг устига бензин сепиб, ёқиб юбормоқчи бўлди

    14.07.2021, 20:41

    «Йиғинда иштирок этган ёшлар карантин қоидаларига мутлақо риоя этмаган». ССВ Амир Темур хиёбонида россиялик блогерни кўришга йиғилганларни танқид қилди

    14.07.2021, 20:10

    Косонсойга сел ёпирилиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг барчаси Наманган шаҳридан. Уларнинг энг каттаси 48, энг кичиги эса 6 ёш бўлган (фото ва видео)

    14.07.2021, 19:42

    Ўзбекистон халқ ўқитувчиси, «Қоракўл мактаби» асосчиси Тўхтамурод Жумаев вафот этди

    14.07.2021, 19:13

    Россияда Бухородан помидор ва қалампир импорт қилишга чеклов қўйилди

    14.07.2021, 18:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар органларнинг биологик ёшини ўлчайдиган қон таҳлилини ишлаб чиқди

    Илм-фан | 18 июл, 14:25

    Ўзбекистонда кўчмас мулкни оммавий баҳолаш тартиби белгиланди 

    Ўзбекистон | 18 июл, 14:20

    Буюк Британияда сайловда овоз бериш ёши 16 га туширилади

    Дунё | 18 июл, 14:05

    Ўтирувчи ҳаёт тарзи асрида умуртқа поғонасини қандай асраш мумкин? Нэйрожарроҳ маслаҳатлари

    Маслаҳатлар | 18 июл, 13:45

    Андижонда трансформатор чақнаши оқибатида 4 ёшли қизчанинг юзи куйиб кетди  

    Ўзбекистон | 18 июл, 13:40

    Сибир ўзбекларнинг тарихий ватани эканини айтган депутат мандатидан воз кечди

    Дунё | 18 июл, 13:35

    Депрессияга қарши оддий ва арзон воситалар аниқланди

    Илм-фан | 18 июл, 13:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.