• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ОАВ: «Толибон» Шерхон Бандар савдо-божхона пунктида тожикистонлик ҳайдовчилар учун виза режимини бекор қилди

    «Толибон» ҳаракати Тожикистон фуқаролари учун виза режимини бекор қилди, бу, хусусан, Шерхон Бандар савдо-божхона пунктида юк машиналари ҳайдовчиларига нисбатан татбиқ қилинган, дея хабар берган Asia-Plus.

    Фото: Asia-Plus

    Фото: Asia-Plus

    Хабарга кўра, Тожикистонга ўтган ҳайдовчилардан бири бу ҳақда Asia-Plus нашрига маълум қилган.

    Ҳайдовчининг айтишича, Шерхон Бандардаги чегара очиқ ва «Толибон» ҳаракати вакиллари транспортларнинг ҳаракатланиши учун муаммо туғдирмаяпти.

    «Толибон» биз учун виза режимини бекор қилди. Аввал Афғонистондан қайтишда, тахминан, 200 АҚШ доллари миқдорида пора беришимизга тўғри келганди. Бундан ташқари Шерхон Бадардан ўтишда 1000 сомони харажат қилардик. Энди бундай эмас. Ҳозир юкни ўтказиш учун 60 сомони пул тўлаяпмиз», — деган ҳайдовчи.

    «Толибон» Тожикистондаги Афғонистон элчихонаси тожикистонлик ҳайдовчиларга виза беришни тўхтатганидан кейин мазкур режимни бекор қилди.

    Афғонистоннинг Душанбе шаҳрида жойлашган элчихонасидаги манба Asia-Plus нашрига визаларнинг қанча вақт давомида берилмаслиги бўйича изоҳ бермаган.

    «Толибон» визаларнинг бекор бўлгани бўйича расмий ахборот тарқатмаган, бироқ ҳаракат аъзолари ижтимоий тармоқларда чегарадаги ўтказиш пунктлари ишлаётгани ҳақида видеороликларни улашган ва мамлакатдан чиқишда муаммолар йўқлигини билдирган.

    Тожикистон расмийлари ҳам Шерхон Бандар божхона пунктининг очилганига расмий изоҳ бермаган.

    Аммо Asia-Plus нашрига маълумот берган ҳайдовчи божхона назоратидан у ерни «Толибон» вакиллари эгаллаб олганидан кейин, яъни ўн кунча аввал ўтганлигини айтган. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у Афғонистон ҳудуди орқали мамлакатга шакар олиб кирган.

    Фото: Asia-Plus

    Фото: Asia-Plus

    «Биз одатда у ердан мевалар, сабзавотлар, айниқса, сабзи ва шакар олиб ўтардик. Бироқ ҳозир омборхоналар бўшаб қолган. Шунингдек, аввал Афғонистон ҳукуматига тегишли бўлган ҳудудлар, жумладан, Шерхон Бандар орқали ҳам маҳсулотлар олиб ўтиш тақиқланди. Шунга қарамай, Афғонистонга ўтиш муаммоли масала эмас ва бизга Қундуз, Балх ва Кобул шаҳарларига боришимизда ҳеч қандай тўсиқлар йўқ», — деган нашр манбаси.

    Қундуз вилоятидаги «Пажхвок» агентлиги мухбири Ажмал Кокар ҳам тожикистонликларнинг Афғонистон ҳудудига кириб-чиқишида муаммолар йўқлигини таъкидлаган.

    Эслатиб ўтамиз, 22 июнда «Толибон» аъзолари Шерхон-Бандар блокпостини эгаллаган ва 100 дан ортиқ афғон аскарлари ҳамда фуқаролар Тожикистонга қочиб ўтган. Айни вақтда мазкур ўтиш йўли ҳанузгача «Толибон» назорати остида бўлиб турибди.

    Аввал Тожикистон Афғонистондаги сиёсий вазиятга қарамай, мамлакатга электр энергияси етказиб беришда давом этаётгани, Афғонистондан ғарб қўшинлари олиб чиқилгач, Евроиттифоқ мамлакатни барқарорлаштиришда ёрдам таклиф қилмоқчилиги, Туркманистон «Толибон» билан яширинча музокаралар ўтказгани, «Толибон» Тожикистон билан чегарада ўз байроғини ўрнатгани ҳақида хабарлар берилганди.

    14.07.2021, 07:17   Изоҳ (0)   32399
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда тўй видеосидан кейин кўпхотинлиликда гумонланган эркакка нисбатан жиноят иши тўхтатилди

    13.07.2021, 17:26

    Тожикистон Афғонистонга электр энергиясини экспорт қилишда давом этмоқда

    13.07.2021, 16:55

    Таиландда етти кишида коронавируснинг бирйўла икки хил штамми аниқланди, Шимолий Кореяда COVID-19 ҳамон қайд этилгани йўқ. Коронахабарлар

    13.07.2021, 16:25

    Россияда меҳмонхона портлаб кетди, 2 киши ҳалок бўлди (фото ва видео)

    13.07.2021, 14:55

    Ироқдаги COVID-касалхона ёниб кетди, 77 киши ҳалок бўлди (видео)

    13.07.2021, 14:25

    «Америкаликлар эмас, минтақа давлатлари ҳал қилади». Сергей Лавров Америка базаларининг Марказий Осиёда пайдо бўлиши мумкинлигига изоҳ берди

    13.07.2021, 13:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.