Осон ҳазм бўладиган шўрвани кечки овқатга истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Керакли маҳсулотлар:
- сув — 1,5 литр;
- картошка — 2-3 дона;
- пиёз — 1 дона;
- сабзи — 1 дона;
- қийма — 200-250 г;
- сметана — 1 ош қошиқ;
- туз, мурч;
- ўсимлик ёғи — 1-2 ош қошиқ;
- суюқ пишлоқ — 100 г.
- Қозондаги қайнаган сувга унча катта бўлмаган картошкаларни солиб, 10 дақиқа давомида қайнатиб олинг.
- Пиёзни майда тўғранг, сабзини қирғичдан чиқаринг.
- Тўғралган пиёзнинг бир қисмини қиймага қўшинг, сметана, туз ва мурч қўшиб аралаштиринг.
- Ёнғоқ катталигида шарчалар ясаб олинг.
- Қиймали шарчаларни картошка пишаётган сувга солиб, яна 7-8 дақиқа қайнатинг.
- Пиёзнинг қолган қисмини сабзи билан қўшиб, ўсимлик ёғи солинган товада 4-5 дақиқа пишириб олинг.
- Сабзавотли аралашмага сал ўтиб 2-3 ош қошиқ суюқ пишлоқ қўшинг, яхшилаб аралаштиринг.
- Яна бироз қайнаганидан кейин оловни ўчиринг.
- Дастурхонга тортишдан аввал кўкатлар билан безанг.
Мавзуга доир:
- Окрошкали-смузи, тарвуздан музқаймоқ ва TikTok’да машҳурликка эришган 5 хил рецепт
- Уйда тайёрлаш мумкин бўлган 3 хил музқаймоқ рецепти
- Беш дақиқа сарфлаб уй шароитида табиий музқаймоқ — сорбет тайёрлаб кўринг
- Қулупнайдан тайёрланадиган бир-биридан мазали ширинликлар рецепти
- Атиги уч маҳсулотдан эскимо музқаймоғини тайёрлаб кўринг
Изоҳ (0)