Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Дунё

    Виктор Бабарико 2020 йилги Беларусь президенти сайловида Александр Лукашенконинг асосий рақиби ҳисобланган. Энди у 14 йиллик колонияга ҳукм қилинди

    07.07.2021, 18:26 12905

    Беларусь Олий суди Виктор Бабарикони 14 йилга озодликдан маҳрум қилди, жазо қаттиқ тартибдаги колонияда ўталади. Виктор Бабарико 2020 йилда Беларусь президентлиги учун номзодини қўйган.

    Виктор Бабарикога 6 июль куни суд ҳукми ўқилди

    Виктор Бабарикога 6 июль куни суд ҳукми ўқилди
    Фото: AP Photo

    Энг йирик Беларусь банкларидан бирининг собиқ раҳбари Бабарико иқтисодий жиноятларда айбланиб, сайловларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Прокуратура Бабарико учун 15 йиллик қамоқ жазосини сўраган, суд бу муддатни бир йилга қисқартирди. Бундан ташқари, суд Бабарикога беш минг базавий бирлик (57 минг доллардан ортиқ) миқдорида жарима солди ва зарарни қоплаш учун ундан 46 миллион Беларусь рубли (18 миллион доллардан ортиқ) ундиришни буюрди.

    Бабарико Беларуснинг энг таниқли банкирларидан бири эди. 20 йил давомида у «Газпром» ва «Газпромбанк»га тегишли бўлган «Белгазпромбанк»ни бошқариб келган. Унинг раҳбарлигида банк йиллик фойдасини 100 минг доллардан 46 миллион долларгача оширди ва Беларуснинг тизим учун аҳамиятли бўлган биринчи даражадаги еттита энг яхши банклари қаторига кирди. Бабарико журналистлар билан мулоқот қилишдан қочмади ва маданий лойиҳаларни қўллаб-қувватлади. «Белгазпромбанк» «Театр» номли театр форумининг ҳамкорига айланди, Минскнинг Октябрская кўчасида Ок16 маданият марказини очди ва Беларусда туғилган рассомларнинг корпоратив тўпламларини яратди. Унда Марк Шагал, Хайм Саутин, Лев Бакстнинг асарлари ҳам бор эди. Тўплам камида 20 миллион долларга баҳоланди.

    2020 йилда Бабарико президентликка номзодини қўйишга қарор қилди. 2020 йил 12 майда Бабарико «Белгазпромбанк» раҳбари лавозимидан кетганини ва президент сайловларида иштирок этишга қарор қилганини эълон қилди. У сайловларда Александр Лукашенко билан рақобатлашишга бел боғлаган Беларусь элитасининг таниқли икки вакилидан бирига айланди; иккинчиси — Юқори технологиялар парки (Беларусь Силикон водийси)нинг собиқ раҳбари Валерий Сепкало.

    Бабарико Лукашенконинг асосий рақиби ҳисобланган. 2020 йил 18 майда собиқ банкир ўзининг имзо йиғиш бўйича ташаббускор гуруҳига 10 минг киши кирганини эълон қилди. Имзо йиғиш 21 майда бошланди ва 1 июнда Бабарико ўз номзодини расман кўрсатиш учун зарур 100 минг кишининг имзоси йиғилганини хабар қилди. Унинг жамоаси маълумотларига кўра, имзо йиғишнинг охирги куни —19 июнга қадар Бабариконинг 435 минг тарафдори унинг номзодига имзо чеккан.

    Имзо йиғиш ҳали тугамасдан, Бабарико ва унинг ўғли ҳибсга олинди. 2020 йил 11 июнь куни Беларусь Давлат назорат қўмитаси «Белгазпромбанк»га тинтув учун келди. Банкнинг собиқ ва амалдаги 15 ходими ҳибсга олинди, Беларусь Миллий банки «Белгазпромбанк»да вақтинчалик бошқарув жорий этди. Иш доирасида «Белгазпромбанк» корпоратив коллекциясига тегишли 150 та сурат галереядан мусодара қилинди (улар бир йилдан кейингина қайтариб берилди). 18 июнь куни Бабариконинг ўзи ва имзо тўплаш бўйича ташаббус гуруҳига раҳбарлик қилган унинг ўғли Эдуард ҳам ҳибсга олинди. Беларусь Давлат хавфсизлик қўмитаси (ДХҚ) раҳбари Иван Тертел Бабарикони қўғирчоқ қилиб ўйнатаётганлар ҳақида гапирди. «Билишимизча, бундай одамлар «Газпром»нинг катта хўжайинлари, эҳтимол ундан ҳам юқоридагилар», — деди Тертел.

    Беларусь Марказий сайлов комиссияси Бабарикони президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтказишни рад этди. Сайлов қўмитаси унга тақдим этилган қарийб 166 минг имзони ҳақиқий деб топди. Аммо шу билан бирга, Марказий сайлов комиссиясининг раҳбари Лидия Ермошина, собиқ банкир «пул ювиш» билан шуғуллангани ва жиноий даромадларни чет элга олиб чиққани ҳақидаги Давлат назорат қўмитасининг хатига таяниб, Бабарикони рўйхатдан ўтказмасликни таклиф қилди. Гарчи ўша пайтда суд Бабарикони айбдор деб топмаган бўлса-да, Марказий сайлов комиссияси аъзолари бир овоздан Ермошинанинг таклифини қўллаб-қувватлади.

    Бабарико иши бўйича 2021 йил февралда суд жараёни бирйўла Олий судда бошланди. Собиқ банкирнинг адвокатлари Жиноят-процессуал кодекси унинг ишини Минскнинг туман ёки шаҳар судида кўриб чиқишга имкон беришини айтди. Ишнинг қуйи инстанцияларни четлаб ўтиб, дарҳол Олий судда кўриб чиқилиши Бабариконинг суд ҳукми устидан шикоят қилиш ҳуқуқини чеклайди, дея тушунтирди адвокатлар. Улар ўз мижозининг ишларини қуйи судга юборишни сўради, аммо Олий суд буни рад этди.

    Собиқ банкир ва унинг ҳамкасблари пора олиш ва «пул ювиш»да айбланди. Прокуратура «Белгазпромбанк» билан қўшма лойиҳада иштирок этган компанияларнинг гўё Бабарикога алоқадор бўлган Латвия ва Эстония фирмаларига тўлаган дивидендларини пора сифатида кўриб чиқди. Прокуратура маълумотларига кўра, ушбу схемада банкнинг топ-менежерлари ҳам қатнашган; 2007 йилдан 2020 йилгача схема менежерлар ва Бабарикога 32 миллион Беларусь рубли (12,5 миллион доллар), хусусан Бабариконинг ўзига 30,5 миллион рубль (12 миллион доллар) олиб келган. Ок16 маданият маркази этиб жиҳозланган собиқ фирма биносини сотиб олиш орқали у олинган пулларни гўёки  қонунийлаштирган.

    Мазкур иш бўйича айбланаётганлар орасидан фақат Бабароко айбдорлигини тан олмади. У айбловни сиёсий мотивга эга деб таърифлади. Шунингдек, у ҳибсга олиш пайтида унга мутлақо бошқа даъволар тақдим этилганини, судда кўриб чиқилаётган айбловлар ДХҚ тергов изоляторида бўлганида ўзларини ва уни айблаган собиқ ҳамкасблари берган кўрсатмаларнинг натижаси эканини айтди. Бабарико, шунингдек, «Белгазпромбанк»ни бошқарган пайтда Миллий банкнинг бирорта текширувида муассасада жиддий қонунбузарликлар аниқланмаганини таъкидлади. Сўзининг якунида Бабарико «ўз ҳаётидан уялмаслигини» айтди.

    «Белгазпромбанк»нинг беш нафар собиқ топ-менежерига беш йиллик «уй кимёси» дан (Беларусда эркинликни чеклаш «кимё» деб аталади) тортиб олти ярим йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазолари белгиланди. Уларнинг барчаси, Бабарикодан фарқли ўлароқ, ўз айбларини тан олди.Уларнинг қариндошлари Лукашенкодан афв этишни сўраган. Бабариконинг собиқ ҳамкасбларидан ташқари, унинг ташаббускор гуруҳига аъзо бир қатор кишилар колонияда ёки «кимё»да жазо ўтайдиган бўлди. Собиқ банкирнинг ўғли Эдуард Бабарико алоҳида суд қилинади. У солиқ тўлашдан бўйин товлашда айбланмоқда, айбловларнинг тафсилотлари ҳали номаълум.

    Белорусларнинг 90 фоиздан кўпроғи Виктор Бабарикога қўйилган айбловлар адолатли эканига ишонмайди. Чатҳам House халқаро муносабатлар соҳасидаги Британия тадқиқот марказининг онлайн-сўров натижалари шундан далолат беради. Сўровнома 2021 йил апрель ойида ўтказилган бўлиб, унда 937 нафар Беларусь фуқароси иштирок этган. Беларусь мухолифатининг етакчиси Светлана Тихановская Бабарико тайинлаган муддатни «тентаклик» деб атади.

    «14 йил — бу ғояга ишонганлик учун: бир кун келиб набираларимизга ҳақиқатан шундай ишлар бўлганини тушунтиришимиз қийин бўлади», — деб ёзган у ўзининг Telegram каналида.

    Бабариконинг ҳимояси суд ҳукми устидан шикоят қилмоқчи, шунингдек БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитасига мурожаат қилмоқчи.

    Мавзуга доир: Минскда Nexta мухолифатчи Telegram-канали собиқ муҳаррири Роман Протасевич қўлга олинди. У учаётган самолёт бомба ҳақидаги хабар туфайли Беларусга фавқулодда қўндирилди. Қўниш ҳақидаги қарорни Лукашенконинг шахсан ўзи «Европани ҳимоя қилиш» учун қабул қилган

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Алиев ва Пашинян учрашади. Музокара санаси ва жойи маълум бўлди

    Бугун, 19:55

    “Путин атрофидагилар босиб олинган ҳудудлардан қўшинларни олиб чиқишни ўйламоқда” — сиёсатчи

    Бугун, 19:06

    Россияда ўзбекистонлик сохта валютафурушлар қўлга олинди

    Бугун, 18:05

    Беларусда қолган “Вагнер” ёлланма ҳарбийлари сони маълум қилинди 

    Бугун, 17:35

    Украина Курскдаги федерал хавфсизлик хизмати қароргоҳига дрон учирди (видео)

    Бугун, 16:42

    Ўзбекистон—Қозоғистон: Юк ташиш соҳасидаги долзарб масалалар ва режалар муҳокама қилинди

    Бугун, 18:00
    Reklama

    Ханчжоу—2022. Диёра Келдиёрова олтин медални қўлга киритди

    Бугун, 15:15

    Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантлар қасамёд қабул қилди (фото)

    Бугун, 15:11

    Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти Жоржо Наполитано вафоти муносабати таъзия йўллади

    Бугун, 14:20

    Ханчжоу—2022. Академик эшкак эшиш бўйича мусобақаларда медаллар, стол теннисида омадсизлик. Ўзбекистон вакилларининг Осиё ўйинларидаги натижалари

    Бугун, 14:19

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг 15-партияси Ўзбекистонга олиб келинди

    Бугун, 13:25

    Тавсия этамиз

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонликлар Германияга 6 та соҳа бўйича ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 2,4 минг евро

    22:00 / 23.09.2023

    Грецияда қўйлар 100 килограмм нашани еб қўйди

    17:00 / 23.09.2023

    Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилди (видео)

    12:00 / 23.09.2023

    “Дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмас” — Элмира Боситхонова Чустдаги воқеа ҳақида

    13:00 / 23.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. “Ан-Насср” 7 та гол урилган ўйинда “Ал-Аҳли” устидан ғалаба қозонди, Роналдудан дубль (видео)

    01:00 / 23.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?