Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманида гиёҳванд модда сақлаган шахс ушланди, дея хабар бермоқда шаҳар ИИББ.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Қайд этилишича, 2021 йил 21 июнь куни тахминан соат 13:20 да Янгиҳаёт тумани «А. Турбанов» ЙПХ постида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан пойтахтга кирмоқчи бўлган Spark (давлат рақами 01 N 006439) автомобили тўхтатилган.

Махсус «Қорадори» тадбири доирасида ўтказилган текширув натижасида транспорт воситаси йўловчиси – 1973 йилда туғилган И.Ш.нинг сигарета қутисидан қуритилган ўсимликсимон модда топилди.

Топилган модда холислар гувоҳлигида олиб қўйилгач, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг фуқаро Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга етказилган.

Бундан аввал ДХХ Ўзбекистонга Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилгани, Учтепа аҳолисининг ИИВга мурожаатидан сўнг Тошкент дорихоналарида кучли таъсир қилувчи моддалар савдосига боғлиқ 37 та ҳолат аниқлангани ҳамда Бухорода хонадонини бангихонага айлантирган шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар