• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон иккиламчи бозорида уй-жойлар бир чоракда қарийб 6 фоизга қимматлашди

    Марказий банкнинг Пул-кредит сиёсати департаменти мутахассиси Руслан Яковлев Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозори ҳақида умумий маълумотни тақдим этди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Кўчмас мулк бозори иқтисодиётдаги нархларнинг ҳолати тўғрисида қўшимча маълумот манбаларидан бири иқтисодий фаолият ва ялпи талаб индикатори ҳисобланади. Шу муносабат билан инфляция ва нархлар ўсишидаги асосий омилларни ўрганиш доирасида Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозорини мунтазам равишда тадқиқ этиш зарурати ўсиб бормоқда, дейилади шарҳда.

    Мутахассиснинг таъкидлашича, ишбилармонлик муҳити жонланиши билан кўчмас мулк бозори ҳам ўсишга интилади. Шу билан бирга, уй-жойларга талабнинг ўсиши муайян вақт оралиғидаги олди-сотди операциялари (нотариал идоралар орқали рўйхатдан ўтказилган) сонини қиёсий таҳлил қилиш ёрдамида аниқланади.

    Кузатувлар шуни кўрсатмоқдики, апрелдан июнга қадар Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотди шартномалари бўйича январь—март ойларига қараганда 38 фоиз кўпроқ битимлар тузилган. Уларнинг учдан бир қисми Тошкент ҳиссасига тўғри келади.

    Тузилган кўчмас мулк олди-сотди битимларининг умумий сонида Ўзбекистон ҳудудларининг улуши.

    Тузилган кўчмас мулк олди-сотди битимларининг умумий сонида Ўзбекистон ҳудудларининг улуши.
    Манба: «E-notarius.uz» — Адлия вазирлигининг «Электрон нотариус» расмий сайти.

    Шу билан бирга, иккиламчи бозорда уй-жойлар нархларининг ўсаётгани қайд этилмоқда. 2021 йилнинг II чорагидаги дастлабки натижалар шуни кўрсатмоқдаки, республика бўйича нархлар ўтган чоракка нисбатан ўртача 5,72 фоизга ўсган. Ушбу сезиларли ўсиш Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида кузатилмоқда, деди Руслан Яковлев.

    Ўзбекистон ҳудудларида кўчмас мулк учун ўртача нархлар (ҳар квадрат метр учун минг сўм).

    Ўзбекистон ҳудудларида кўчмас мулк учун ўртача нархлар (ҳар квадрат метр учун минг сўм).
    Манба: «Uybor.uz» ва «Olx.uz» кўчмас мулк платформалари маълумотлари асосида муаллифнинг ҳисоб-китоблари

    Пандемия ва карантин давридаги мажбурий чекловлар режалаштирилган харидларнинг кейинроққа қолдирилишига олиб келди («кечиктирилган талаб эффекти»), бу иқтисодиётдаги истеъмолчилик талабининг пасайишига ва жамғарма фаоллигининг ошишига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблайди мутахассис.

    Бундан ташқари, валюта курсининг нисбий барқарорлашуви шароитида кўчмас мулк бозори даромад олишнинг муқобил манбаси сифатида, тадбиркорлар ва етарлича жамғармага эга аҳоли қисми учун юқори даромадли сармоя манбасига айланди.

    Муаллифнинг фикрига кўра, кўчмас мулк бозори талабгорларнинг фаоллашиши, пойтахтда уй-жой сотиб олишдаги маъмурий тўсиқларнинг бекор қилингани ҳам нархларнинг кўтарилишига таъсир кўрсатди.

    Маълумот учун, пандемия даврида барча тартибга солувчи органлар — ҳам ривожланган, ҳам ривожланаётган мамлакатларда — пул сиёсатини мос равишда юмшата бошлади, бу маблағларни активларга, шу жумладан, кўчмас мулкка йўналтиришга сабаб бўлди. Ўсиб борувчи инфляция бутун дунёда инвесторлар ва аҳолини ташвишга соладиган асосий масалага айланганда, кўчмас мулкка ҳимояланган актив сифатида қаралади. Шу сабабли, марказий банклар кўчмас мулк бозоридаги нархларнинг ўзгаришини диққат билан кузатмоқда.

    Уй-жой бозорининг ҳаддан ташқари юқори баҳоланганини тушуниш муҳим ҳисобланади. Кўчмас мулк ўртача нархларининг мутлақ кўрсаткичи энг паст даражадаги давлатлардан бири бўлса ҳам, ҳаёт даражаси ҳисобга олинса, уй-жойлар нархи МДҲ давлатлари ва Грузияга нисбатан юқорилигича қолмоқда.

    Шундай қилиб, Ўзбекистон пойтахтидаги кўчмас мулк ўртача нархининг аҳоли жон бошига ЯИМга нисбати (сотиб олиш қобилияти паритети (СОҚП)да) 12 фоизни ташкил этади. Бу Москва (Россия) — 15,8 фоиз ва Бишкек (Қирғизистон) — 13,4 фоиздан кейинги учинчи энг юқори кўрсаткичдир.

    Энг паст кўрсаткичлар Нур-Султон ва Тбилисида — мос равишда 3,3 фоиз ва 6,4 фоизни ташкил этади.

    2021 йил май—июнь ойларида дунё шаҳарларида иккиламчи бозордаги уй-жойлар учун ўртача нархлар (АҚШ доллари).

    2021 йил май—июнь ойларида дунё шаҳарларида иккиламчи бозордаги уй-жойлар учун ўртача нархлар (АҚШ доллари).
    Манба: «Worldbank.org» (СОҚП бўйича аҳоли жон бошига ЯИМ), «Numbeo.com» (уйларнинг ўртача нархи). Шунга ўхшаш кўрсаткич — кўчмас мулк нархларининг аҳоли жон бошига ЯИМга нисбати, Globalpropertyguide тадқиқот компанияси мутахассислари томонидан дунёдаги кўчмас мулк бозорини таҳлил қилишда фойдаланилади.
    Юқоридаги омиллар аҳоли жон бошига даромадлари юқори бўлган мамлакатларнинг пойтахт шаҳарларига нисбатан Тошкентдаги нархларнинг нисбатан юқори эканлигига гувоҳлик бериши мумкин.

    Қайд этиш жоизки, пойтахтда кўчмас мулк нархлари сезиларли даражада қиммат бўлишига қарамасдан, мазкур бозордаги нархлар сўнгги 12 ой ичида кескин нарх тебранишларисиз шаклланди.

    Қуйида келтирилган диаграмма ўртача нархлар 1 квадрат метр учун 6,4—6,7 миллион сўм чегарасида эканини кўрсатмоқда, ўртача нархлар 2—3 фоиз атрофида ўсган.

    Тошкент иккиламчи уй-жой бозоридаги нархларнинг блокли диаграммаси (минг сўм).

    Тошкент иккиламчи уй-жой бозоридаги нархларнинг блокли диаграммаси (минг сўм).
    Манба: муаллифнинг «Dom.vsem.uz» кўчмас мулк савдоси сайти маълумотлари асосидаги ҳисоб-китоблари.

    Дунё бўйича кўчмас мулк нархларининг ўсиши

    COVID-19’га қарши курашиш учун мамлакатлар томонидан белгиланган қатъий чоралар дастлаб уй-жой мулкдорлари харидорларини иккилантириб қўйди ва уй-жой бозори бир муддат тўхтаб қолди.

    Бироқ 2020 йилнинг учинчи чорагида шаклланган кечиктирилган талаб туфайли у тиклана бошлади. Шу сабабли бутун дунёда уйлар нархи юқори суръатларда ўсиб бормоқда.

    Бундай маълумотлар 2021 йилнинг биринчи чорагида иккиламчи уй-жой кўчмас мулк нархлари индексини янгилаган Knight Frank халқаро консалтинг компанияси томонидан тақдим этилган.

    Тадқиқот натижаларига кўра, 12 ой давомида уй-жой кўчмас мулк бозорлари ўзларининг барқарорлигини намойиш этишда давом этди ва нархларнинг ўртача ўсиши 2021 йилнинг мартигача келиб 7,3 фоизга етди (2020 йилнинг шу даврида +4,4 фоиз, ўтган чоракда + 5,6 фоиз).

    Дунё бўйича иккиламчи кўчмас мулк бозорларидаги ўртача нархлар (йиллик ўзгариш, фоиз). Манба: Knight Frank Research

    Нархларнинг энг кўп йиллик ўсиши Туркияда қайд этилди — 32 фоиз, бироқ инфляция ҳисобга олинса, мамлакатда нархларнинг реал ўсиши йилига, тахминан, 16 фоизни ташкил этади. Туркиядан ташқари, иккиламчил бозордаги кўчмас мулклар нархи, асосан, ривожланган мамлакатларда, жумладан, Янги Зеландия (22 фоиз), АҚШ (13 фоиз), Швеция (13 фоиз), Австрия (12 фоиз) ва Канадада (11 фоиз) кузатилмоқда.

    2021 йилнинг биринчи чорагида ўрганиш олиб борилган 56 мамлакатдан 12 тасида нархларнинг икки хонали ўсиши кузатилди. Кўчмас мулк бозорида «пуфакчалар» пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун бир неча мамлакат ҳукуматлари нархларни ушлаб туриш чораларини ишлаб чиқмоқда.

    Масалан, 2021 йилнинг январь ойидан бошлаб Хитой, Янги Зеландия ва Ирландия расмийлари вазиятни тартибга солиш учун кредитлаш қоидаларини кучайтириш ва кўп марталик харидлар учун герб йиғими миқдорининг кўтарилиши каби қатор чораларни кўрди. Хитой миллий мулк солиғини жорий этишни ҳам муҳокама қилмоқда. Ҳукуматларнинг аралашуви ва солиқ-бюджет бўйича рағбатлантириш чораларининг кўрилиши натижасида 2021 йил сўнгига бориб бир қатор бозорларда талаб секинлашиши мумкин.

    Бироқ қайд этиш жоизки, бир қанча йирик иқтисодиётга эга давлатларда кўчмас мулк нархларининг ўсиши секинлашмоқда. Масалан, Италия (1,6 фоиз), Ҳиндистон (-1,6 фоиз) ва Испанияда (-1,8 фоиз) 2021 йилнинг биринчи чорагида бир йил аввалгига нисбатан нархлар ўсиши пастроқ бўлган. Бу ушбу мамлакатларда бугунги кунда янада қатъийроқ чекловлар ўрнатилгани ва ортиқча таклиф мавжудлиги билан изоҳланмоқда.

    Шарҳдаги маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри бўлиб, Марказий банкнинг расмий позициясига мос келмаслиги мумкин.

    02.07.2021, 23:26   Изоҳ (0)   37960
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада 29 ёшли эркак қўшни келинни пичоқлаб ўлдирди

    02.07.2021, 23:11

    «Белдирсой» дам олиш маскани дор йўли билан бирга қўшиб сотилиши мумкин

    02.07.2021, 22:56

    «Агар биз ота-оналарини ҳам рўйхатга киритсак, давлат хизматчиси барибир ‘лазейка’ топади». Акмал Бурҳонов мулкни мажбурий декларация қилиш тизими тўғрисида

    02.07.2021, 22:39

    Сурхондарёда 50 сотих ерни ўзига тегишли эканлигига ишонтириб, 150 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    02.07.2021, 22:10

    Бухорода профилактика инспекторини урган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    02.07.2021, 21:42

    Самарқандда Damas ва автобус тўқнашуви оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлди (видео)

    02.07.2021, 21:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.