• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Легионер» мутасадди, ПФЛ раҳбари, ЎФА ходими, етакчи сайтлар мухбирлари. Турли сабаблар туфайли спорт журналистикасини тарк этганлар билан суҳбат

    2 июль Халқаро спорт журналистлари куни муносабати билан «Дарё» фаолиятини спорт журналистикасида бошлаб, бироқ кейинчалик бу соҳадан узоқлашган бир қатор шахслар билан суҳбат уюштирди.

    Суҳбатдошларимиздан нега спорт журналистикасини танлагани, шу соҳадаги фаолияти ва кетишга нима сабаб бўлгани ҳақида сўрадик. Шунингдек, улар давридаги ва ҳозирги спорт журналистикаси ўртасидаги фарқ ҳақида қизиқдик.

    Алишер Никимбаев

    Ҳозирда Қатар футболчи ассоциациясида фаолиятини давом эттираётган Никимбаев ўз вақтида Ўзбекистоннинг қатор нашрларида фаолият юритган. У футбол мухлисларига ЎФФ (ЎФА) ва ОФКдаги фаолияти билан таниш.

    Фото: <span style=Алишер Никимбаев архивидан" data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Фото: Алишер Никимбаев архивидан
    Болалигимдан «Пахтакор» жамоаси мухлиси бўлганман. Футболни яхши кўрардим. Ҳаттоки 1982 йилги Собиқ совет чемпионатидан бошлаб ҳар бир чемпионатнинг натижаларини дафтарчага қайд этиб борардим. Шу тариқа ўзимни фақат спорт журналистикасида кўра олдим. Мактабни битиргач, журналистика факультетига топшириш учун Москвага бормоқчи эдим. Баъзи бир сабабларга кўра Тошкент давлат университетига (ҳозирда Ўзбекистон миллий университети — изоҳ «Дарё») топширганман. Бир вақтнинг ўзида «Спорт» газетасида (1988 йилларда шундай ном билан чиқарди) ҳам иш бошлаганман. Журналистика соҳасида расман ўн йилча фаолият олиб бордим. Норасмий фаолиятни инобатга олсак, яна ўн йил қўшсак бўлади. Газета ва журналларга мунтазам мақола ёзиб турардим.

    Кетишимга асосий сабаблардан бири — Ўзбекистон футбол федерациясига ишга ўтганим. Аслида 1997 йилдан бошлаб у ерда ярим штатда ишлаб келаётгандим. 2000 йилнинг ноябрь ойида мусобақалар ўтказиш бўлимига бошлиқ этиб тайинландим. Шу тариқа журналистикадан деярли кетгандим. 1998 йилдан бошлаб Ўзбекистон матбуотида чиқмай қўйдим. Бироқ ўша вақтда ҳам журналистикани тўхтатмаганман, Қозоғистоннинг «Гол» газетасига озроқ ёзиб турардим. 2011 йилда Малайзияга кетишим муносабати билан у газета билан ҳам ҳамкорликни тўхтатганман. Журналистикага вақт ажрата олмай қолдим. Икки соҳани бир вақтда ушлаш жуда қийин нарса. Манфаатлар тўқнашуви деган нарса бор. Амалга оширса бўлади, лекин жуда қийин масала. Шунинг учун журналистика соҳасидаги фаолиятимни тугатдим. Ҳозир кичик каналим бор, ўша ерда футбол ҳақида ёзиб тураман.

    Аввалги журналистика ва ҳозиргиси ўртасида фарқ жуда катта. Биз 1990 йилларнинг бошида фаолият бошлаганимизда интернет йўқ эди. Ўйин натижаларини фақат телефонлар орқали билса бўларди. Ўйинлар якунланганидан сўнг инспектор федерацияга қўнғироқ қилиб, натижаларни маълум қилгандан кейингина олса бўларди. Натижалар газетада ўйиннинг эртасига ҳам чиқиши қийин эди, улар ўзимизга кеч етиб келарди. Европа чемпионатлари ҳақида эса гап бўлиши мумкин эмас. У пайтлар трансляция бўлмас эди. Топ-5 лигалар натижаларини топиш ҳам жуда катта иш бўлган. «Молодёж Uzbekistanа» газетасининг фақат бир саҳифаси натижалар учун бериларди. Бешта чемпионатнинг жадвалини беришга жой бўлмасди. Шунинг учун доим юқори ўриндаги 5-6 жамоанинг натижаларини бериб борардик. Бугунги кунда интернет ривожланган, натижаларни бемалол кўра оласиз. Бизнинг давримизда имкониятлар чекланган эди. Энг асосий фарқ шу.

    Бир вақтлар газетага ишга кириш жуда қийин эди. Газеталар жуда ҳам кўп эмас, мухбирлар сони чекланганди. Ҳозир эса битта сайтда фаолият олиб бораётган ходимлар 20—30 йил олдинги газеталарда ишлаган бутун бошли ходимлар сонидан кўп. Спорт журналистларининг сони ўн баравар ошди. Интернет ривожланган даврда хоҳлаган одам спорт журналисти бўлиши мумкин.

    Алишер Никимбаев

    Зафар Қосимов

    Фаолиятини «Uff.uz» ва «Чемпион» газетасида бошлаган Зафар Қосимов кейинчалик «Интерфутбол» газетаси, «Спорт ТВ» телеканалида иш юритди. Айни вақтда Қосимов «Xabar.uz» сайти мухбири ҳисобланади.

    Фото: Зафар Қосимов шахсий архиви

    Фото: Зафар Қосимов шахсий архиви
    Мен спорт журналистикасини эмас, спорт журналистикаси мени танлаган. Ўша вақтларда кўпчиликда бўлганидек, оддий мухлисликдан журналистликка ўтиб кетганман. Мухлислик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, ўз фикрларимни қоғозга ёзиб, таҳририятга юборардим. Устозим Хайрулла Ҳамидов ёзганларимни кўриб қолган. «Чемпион» газетасининг бир сонида устозимиз «янгиларни кашф этяпмиз, Зафар Қосимов акамиз…», деб ёзганди ўшанда. Устозим ёшимни билмаган, Хайрулла акадан ёшим анча кичик. Мана шу нарса менга қанот бўлган, руҳланиб яна ёзган нарсаларимни жўнатганман. Кейинчалик таҳририятга чақиришди, у ерга бордим. Шундай қилиб секин-секин ҳаваскорликдан профессионалликка ўтганман. Аслида ўқитувчилик соҳасида фаолият олиб борардим. У касбни ташлаб, профессионал журналистика билан шуғуллана бошладим.

    Журналистикага кириб келган вақтларимда, спортдан бошқа танлаш учун имконият йўқ эди. Ижтимоий-сиёсий журналистика ўша вақтларда анча турғунлашиб қолганди, шунинг учун спортни танладим ва 2018 йилгача спорт журналистикасида фаолият олиб бордим. Ёздим, ўқидим, гапирдим.

    Спорт журналистикасидан кетдим деб айта олмайман, озроқ танаффус олдим десам тўғри бўлса керак. 2018 йилда «Xabar.uz» сайтидан таклиф тушди. Ижтимоий-сиёсий журналистикада ўзимни синаб кўриш учун имконият туғилди. Ўзим кутганимдан ортиқроқ натижаларга эришдим. Бундай бўлади деб ўйламагандим. Спорт журналистикасидан чиққан инсон ижтимоий-сиёсий соҳада фаолият олиб бориши қийин бўлса керак дегандим, лекин ҳаммаси аксинча бўлди. Бу соҳадаги ранг-баранглик, олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган ҳолатлар, ҳиссиётлар, одамларнинг муаммосини кўтариш, буларнинг барчаси мени қизиқтириб қўйди.

    Инсонларнинг турмуш тарзидаги турли муаммоларни кўргандан кейин терма жамоа ҳақида гапириш бироз эриш туюлиб қоларкан. Фақат спорт ҳақида ёзиш одамни анча чеклаб қўяр экан. Шу мавзуда Муҳрим Аъзамхўжаев билан суҳбатлашганимизда, фикримиз бир жойдан чиқди. Спортдан чиққан одам учун ижтимоий-сиёсий соҳада гўёки катта эшиклар очилгандек бўлади. 3 йилдан буён шу соҳада юрибман, лекин спортни ташлаб қўйганим йўқ. Яқин келажакда ижтимоий-сиёсий соҳани ташламаган ҳолда спорт журналистикаси билан шуғулланиш ниятим бор.

    Спорт журналистикаси энг аввало тезкорликни ўргатган. Бирор мусобақани ёритишга борганингизда хабарларни тезкорлик билан етказиш керак бўлади. «Uff.uz» сайтидан, «Чемпион» газетасидан вакил бўлиб борардим. Газета ҳафтада бир марта чиқади, майли уни қўйиб турайлик, лекин сайтда тезкорлик жуда ҳам зарур. Бошқа рақобатчилардан кўра тезроқ ҳаракат қилишга ўргатди. Матбуот анжуманлари, футбол учрашувлари, мусобақалар бўлади, уларнинг натижасини тезроқ бергинг келади. Мақтаниш бўлса ҳам айтаман, ўша вақтларда ҳеч кимдан ортда қолмасдим. Мана шу билим ва кўникма менга ижтимоий-сиёсий соҳада қўл келди. Спорт журналистикаси тезкорликка ўргатади, у билан бирга объективликни ҳам қўшиш лозим. Холислик ва тезкорлик журналист учун керак бўлган нарса.

    Зафар Қосимов

    Шуҳрат Шокиржонов

    «Uff.uz», «Stadion.uz» сайтлари, «Чемпион» ва «Стадион» газеталарида меҳнат қилган Шуҳрат Шокиржонов ҳозирда «Kun.uz» сайти муҳаррири ва махсус мухбири сифатида фаолият олиб бормоқда.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»
    Спорт журналистикасида азалдан очиқлик ва сўз эркинлиги бўлган. Ёшлигимда (16-17 ёшларимда, 1990 йиллар) «Молодёж Uzbekistanа» ва «Ўзбекистон футболи» газеталарини севиб ўқирдим. Алишер Никимбаевнинг мақолаларига жуда ҳавас қилганман. Спорт, футбол журналистикаси статистика (математика) ва география билан ҳамоҳанг. Балки, шу жиҳати мени мафтун этгандир. Чунки мактабда бу икки фанни севиб ўқиганман.

    Кейинчалик, «Uff.uz» сайтидаги йигитлар билан танишдим. Сайтда фаол эдим, турли маслаҳатлар, таклифлар берардим. Улар дарҳол бирга ишлашни таклиф этди. Кейинчалик у йигитлар билан «Чемпион» газетасига асос солдик. Уни бошқа одамлар сотиб олгач, «Стадион» газетаси ва «Stadion.uz» сайтига асос солдик. Бир муддат ишладик ва уни ҳам сотиб юбордим. Газета эса рентабеллиги пасайиб ёпилди. Катта журналистикага спорт журналистикаси орқали қадам қўйдим. Газета чиқардик, сайт юритдик, юртларни кездим, катта ўйинларни стадионлардан мухлисларга узатдик — жуда бой тажриба тўпладим.

    Соҳани бутунлай тарк этдим, дея олмайман, бироз сиртқи режимдаман. Қолаверса, айни пайтда «Kun.uz»да катта журналистика билан шуғулланяпман. Очиғи, сўнгги 3 йилда футболларни синчковлик билан кузатмай қўйдим. Гарчи «Tribuna.uz» сайти фаолиятида бевосита иштирок этсам-да, бу мавзуда кам ёзяпман. Сабаб бугунги кундаги фаолиятим билан боғлиқ. Иш кўп, бўш вақт ажрата олмаяпман. Шу кунларда Евро—2020 ни кузатаётган бўлсам-да, Суперлигамиз ва Про-Лигамизни эса ҳаттоки ТВда ҳам кўрмаяпман. Офисимиз ёнгинасидаги «Динамо» стадионига қачон сўнгги марта тушганимни эслолмайман. Олимпиадада ҳам спортчиларимизнинг чиқишини кузатсам керак.

    Спорт журналистикаси тўлиқ онлайнлашди. Спортга оид нашрларга талаб шунинг учун ҳам пасайиб кетди. Ёшлар футбол бўладими, бошқасими — тўлиқ интернетдан кузатмоқда. Чунки ҳозир ахборот узатишда тезкорлик биринчи планга чиққан. Спорт янгиликларини босма шаклда узатиш тарих қаърига сингди. Фақат силлиқ саҳифали журналлар сақланиб қолиши мумкин. Чунки уларда таҳлил ва сифат бўлади.

    Мана шу ерда авлодлар ўртасидаги фарқ билинмоқда. Кекса авлод вакиллари ҳар бир сўзни вазнига қараб, ўринли ишлатиш, жумлани лўнда тузиб, мухлисга тушунарли тилда баён этишни билишган. Ёшларда эса имкон қадар информацияни тезроқ ўқувчига етказиш устуворлик қилмоқда. Ёши катта устазода журналистларимизнинг барчаси ҳам интернетда ишлашни билмайди. Лекин уларда жуда бой тажриба ва чуқур таҳлил бор. Чиқиб келаётган ёшлар эса газетада ишлаб кўрмаган. Фақат телевидениеда бирмунча устоз-шогирд анъаналари сақланиб тургандек. Аммо ёшларда ҳозир имконият ниҳоятда катта. Чунки интернетда бирваракайига матн, овоз ва тасвир орқали ахборот узатиш имконияти мавжуд. Мутлақо янги номларни кўриб қоляпмиз. Албатта, хато-камчиликлар бўлиши табиий, лекин ўз устида ишлаш билан уларнинг маҳоратлари ошиб бораверади.

    Ҳозир рақобат жуда кучли. Журналистлар ўртасида ҳам, онлайн нашрлар ўртасида ҳам. Янгилик ва ахборот учун пойга вужудга келган. Бу йўлда мен ёшларнинг фаолиятига омад ва муваффақият тилайман. Кўпроқ ўқишсин, ўрганишсин, ўсишсин. Халқ ичида обрў-нуфуз орттиришсин.

    Шуҳрат Шокиржонов

    Диёр Имомхўжаев

    Спорт соҳасидаги катта фаолиятини «Спорт ТВ» телеканалида бошлаган Имомхўжаевлар авлодининг вакили «Дарё»да узоқ йиллар иш олиб борди. Ҳозирда Диёр Имомхўжаев ПФЛ бош директори лавозимида фаолият юритмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Спорт журналистикаси йўналишидан кетишимга иккита таълим муассасасига ўқишга киролмаганим сабаб бўлган. Болалигимдан дипломатия йўналишини орзу қилардим. Аммо биринчи галда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети қошидаги академик лицейга кира олмаганман. Кейинроқ Тошкент давлат авиация институтига кира олмаганман. Шулар сабаб бўлиб, додам ва отамнинг (Ахбор Имомхўжаев ва Аброр Имомхўжаев — изоҳ «Дарё») йўлларидан кетдим.

    Соҳадан кетдим, демаган бўлардим. Жаҳонда машҳур собиқ футболчилар, мураббийлар ёки экспертлар спорт йўналишида ТВ билан мунтазам ҳамкорлик қилиб туради. Шу тенденция бизда ҳам секин амалга ошяпти, улар орасида ўзим ҳам бор эканимдан хурсандман. Асосий фаолиятим ПФЛ билан боғлиқ бўлса-да, ТВ ва умуман ОАВ билан мунтазам яқин алоқада ишлаб келаман, қолаверса, ўз шахсий каналимни юритаман.

    Диёр Имомхўжаев

    Нодирхўжа Йўлдошев

    «Championat.asia» сайти асосчиларидан бўлган Нодирхўжа Йўлдошев ҳозирда болалар футболини ривожлантириш йўлида меҳнат қилмоқда.

    Кадр: YouTube / «Championat.asia»

    Кадр: YouTube / «Championat.asia»
    Спорт журналистикасини танлашимга футболга бўлган қизиқиш сабаб бўлган, 2002 йилга журналист бўлишга аҳд қилганман. Футбол шарҳловчиси бўлиш ниятида эдим, сабаби футболчи бўлишга шароит бўлмаган. Ота-онам оддий ишчи бўлган, оиламда жуда катта қийинчилик бўлган, ҳатто бутса ва тўп олишга имкон йўқ эди. Бу кемтикни тўлдириш учун 2004 йилда ўз танловим билан Миллий университетнинг журналистика факультетига топширганман. Даврон Кабулов билан курсдош бўлганман. Ўзбекистон терма жамоаси ва «Пахтакор»нинг ўйинларига юзларимизни бўяб олган ҳолда борардик, футболга бўлган муҳаббат шу даражада кучли эди. Шарҳловчи бўлиш орзум ушалмаган, сабаби «Спорт ТВ» телеканалига кириш ўша вақтларда фақат «таниш-билиш» орқали эди. Спорт журналистикасидаги фаолиятимдан норози эмасман, бу соҳада кўплаб муваффақиятларга эришдим. 23 ёшимда шеригим — Ғайрат Хасбиулин билан «Championat.asia» сайтига асос солдим. Кўпчилик мени фотограф деб билади, бироқ аслида йўналишим таҳлил ва интервью бўйича. Вадим Абрамов деган мутахассис «Журналистлар ҳамма жойни эгаллаб олди», дея гапириб юрибди. Аслида спорт журналистлари мутахассис сифатида кўпчиликдан яхшироқ шаклланган. Улар изланади, ўқийди, ўрганади. Ҳозирги футболимиздаги айрим мутахассислар ўзининг ўйинидан бошқаларни кузатмайди ҳам. Шунинг учун бўлса керак, ҳозирда жуда кўп журналистлар юқори лавозимларда ишламоқда.

    Менимча, собиқ журналист бўлмайди. Telegram каналим бор, сайтга ёзмасам ҳам, баъзида ўша каналга ёзиб тураман. 2015 йилдан кейин болалар футболига жуда муккасидан кетдим. Бироқ бу тизимдаги муаммоларни ёритишдан наф кўрмадим, ҳеч ким эътибор бермади. Шу сабаб ўзим ҳомийлар топган ҳолда шу соҳага кирдим ва болалар футболини тиклашнинг иложи борлиги исботламоқчиман. Журналистикадан тўлиқ кетдим деб айтмаган бўлардим, «Championat.asia» сайтига қараб тураман. Лекин қизиғи материалларни ўқимайман. Ҳозир видео-журналистика ривожланяпти, ўз лойиҳаларимни амалга ошириш арафасида турибман.

    Спорт журналистикасининг даромади катта бўлмагани учун, кўпчилик мутахассислар оилали бўлгандан кейин бу соҳадан четга чиқиб кетади. Бу соҳада даромад топиш қийин. Нима учун тажрибали журналистлар бу соҳани тарк этганини, ўзимиз ўша ёшга етганда тушуниб етдик. Агар бизнинг журналистикада ҳам ҳомийлар Европа ёки араб давлатларидаги каби бўлгандами... Ишонинг, журналистикамизга тенг келадиган мутахассислар бошқа давлатларда йўқ. Журналистлар шу соҳадан топган даромади орқали ўзини ва оиласини таъминлай оладиган даражага етгандан кейингина мен бу соҳага баҳо бера оламан. Тенгдошларим ҳозир журналистикадан чиқиб кетди, уларни ҳозирги ёшлар билан солиштира олмайман. Ўзимизни эса устозлар билан таққослаб бўлмайди. Бизнинг давримизда ҳар бир воқеа жойидан ёритиларди. Ҳозиргилар эса у ер, бу ердан эшитган хабарини блок кўринишда ёки видео кўринишда бериб юборяпти. Бировнинг меҳнатини ўзининг номидан беряпти. Менимча, бу нотўғри. Журналистлар изланиши керак, спортчиларнинг ичида бўлиши лозим.

    Нодирхўжа Йўлдошев

    Бахтиёр Ширинов

    Ўзбекистондаги турли нашрларда таҳлил ва статистика оид мақолалари билан ном қозонган Бахтиёр Ширинов журналистикадан узоқлашгандан кейин «ОКМК» клубида матбуот котиб бўлиб ишлади, ҳозирда эса ЎФАда фаолият олиб бормоқда.

    Кадр: YouTube / «Championat.asia»

    Кадр: YouTube / «Championat.asia»
    Болалигимдан спортга меҳрим бўлакча эди. 10 ёшимда Мексикада бўлиб ўтган мундиални қолдирмасдан кўргандим. Унгача ҳам футбол томоша қилардим. Масалан, ЖЧ—1982, Евро—1984. Улар хотирамда қолмаган. Асосий қизиқишим 1986 йилги мундиалдан бошланган.

    Футбол, хоккей, фигурали учиш, чанғида учиш, енгил атлетика, ҳар бирига қизиқиш жуда юқори бўлган. Мана шу қизиқиш соҳага кириб келишимизга сабаб бўлган.

    Журналистикадан тўлиқ кетганим йўқ. Ҳозирги ишимнинг журналистикага алоқаси бўлмаса ҳам спорт журналистикасида ҳам қалам тебратиб турибман. Оз бўлса-да ЎФА матбуот хизматига ҳам ёрдам бераман. Ёзиш ёки ишлаш бўладиган бўлса, ҳозирда мени қониқтирадиган ҳамкор йўқ. Шунинг учун ҳеч ким билан ишламаяпман.

    Биз ишлаган давримизда интернет ҳали ривожланмаган эди. Ҳозирда интернетдан исталган маълумотни олиш мумкин. Ҳар бир жамоани Instagram, Telegram каналлари ишлаб турибди. Маълумотлар кўп, лекин ҳозирги спорт журналистикасида дангасалик жуда авж олган. Журналистлар ўзини устида ишламай қўйган. Ҳаттоки суҳбатдошини тўлиқ ўрганмасдан туриб суҳбат ўтказиб юборишларига куюнаман. Аввало, маълумотларни йиғиш керак, чуқурроқ ўрганиш керак. Халқ уни тинглайди, халқ уни гапига ишонади. Халқни қондириш учун инсон озгина меҳнат қилиши лозим. Аввалги журналистларда бу нарса жуда юқори савияда бўлган. Устозларимни эслайман, шарҳ давомида ҳам, газетага мақола беришдан олдин ҳам улар албатта изланган. Шундан сўнг халққа етказган. Ўзим гувоҳи бўлган воқеалардан бири: суҳбатдан сўнг журналист суҳбатдошидан ўзини таништириб юборишини сўради. Бу журналистика учун уят.

    Бахтиёр Ширинов

    Қайд этиш керак, спорт журналистикасида қалам тебратиб, ҳозирда фаолиятини бошқа соҳада давом эттираётганлар талайгина. «Дарё» уларнинг айримларини мисол келтирди, холос.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    02.07.2021, 22:07   Изоҳ (0)   19162
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кейинги манзили аниқ бўлган Серхио Рамос, судланган УЕФА ва қайсар Мбаппе. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    02.07.2021, 07:10

    Бекҳэмнинг сўнгги катта ўйини, Англия учун қўрқинчли тушга айланган пенальтилар серияси ва «қовун туширган» Руни. ЖЧ—2006 1/4 финалидан ўрин олган Англия — Португа...

    01.07.2021, 23:51

    «Ичимдаги болакай ўлдирилди». «Аякс» мухлисининг ўлимига сабабчи бўлган, 18 ёшида ЕЧЛ финалида гол урган Патрик Клюйверт ҳақида

    01.07.2021, 22:37

    Ёзнинг дастлабки шов-шувли трансфери тасдиқланди: Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед»га ўтади

    01.07.2021, 15:43

    Мессининг «Барселона»даги сўнгги куни, «Пахтакор» футболчисига қизиққан Бельгия клуби ва вақтлари аниқ бўлган «Эль-Класико». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    30.06.2021, 23:14

    Рингдаги «қотил», кабутарларга муҳаббат, қамоқ ва совурилган миллионлар. 55 ёшни қаршилаган афсонавий Майк Тайсон ҳақида

    30.06.2021, 17:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.