• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Бекҳэмнинг сўнгги катта ўйини, Англия учун қўрқинчли тушга айланган пенальтилар серияси ва «қовун туширган» Руни. ЖЧ—2006 1/4 финалидан ўрин олган Англия — Португалия учрашувини эслаб

    Сўнгги бир неча ўн йилликда Англия йирик мусобақаларга доим юлдузларга тўла таркиб билан бориб, айтарли натижа қайд эта олмаслиги одатга айланди. Германияда ўтган ЖЧ—2006 га ҳам инглизлар қатор номлар билан борган, бироқ чорак финалда Португалияга имкониятни бой бериб қўйганди.

    Фото: Getty Images

    «Пенальтилар серияси» деган сўзни эшитганда Англия терма жамоаси мухлислари ҳалигача ўзини яхши ҳис қилмайди. ЖЧ—1990 да Германияга ютқазилган серия. Евро—1996 да яна немислар, яна ярим финал ва яна сериядаги омадсизлик. ЖЧ—1998 да Карлос Роа Англияни 1/8 финалда «кўмади», Португалияга қарши Евро—2004 чорак финали: Бекҳэм ва Васселлнинг хатоси. Ушбу мақолада сўз борадиган Португалияга қарши ЖЧ—2006 даги ўйин. Германиядаги мундиалдан кейин Евро—2012 инглизлар Италияга қарши серияда омадсиз ҳаракат қилган. Фақат 2018 йилги чемпионатда Англия Жордан Пикфорднинг муваффақиятли ҳаракатлари эвазига Колумбияни таслим этганди.

    Свен-Йоран Эрикссон асосий таркибга фақат битта марказий ҳужумчини туширади — Уэйн Руни. Гари Невилл ниҳоят жароҳатдан фориғ бўлиб, сафга қайтган ва Оуэн Ҳаргривз ўзи учун қулай бўлган таянч ярим ҳимоясига қайтганди. Луис Фелипе Сколарида эса бош оғриғи кўпроқ эди: Нидерландияга қарши кечган «болта чопқи» ўйиндан кейин Деку ва Коштиня дисквалификация сабаб сафдан чиққан, уларнинг ўрнини асосий таркибда Тиагу ва Пети эгаллаганди. Аввалги ўйинда Холид Булаҳруздан даҳшатли зарба қабул қилиб олган ва майдонни йиғлаб тарк этган Криштиану Роналдунинг ҳолати бўйича ҳам саволлар бор эди, бироқ «Манчестер Юнайтед» форварди қайтишга муваффақ бўлди.

    Биринчи бўлимда Англия яққол устунлик билан ўйнади. Невилл сафга қайтганидан кейин Эрикссон жамоаси қанотларни ақл билан ишлатишни бошлаганди. Шунингдек, Ҳаргривзни ҳам алоҳида таъкидлаш керак: «Бавария» ярим ҳимоячиси майда қоида бузишлар ва тўпни олиб қўйишда муваффақиятли ҳаракат қилиб, португалларнинг кўплаб ҳужумларини тўхтатиб қолади.

    Тўп учун курашаётган Оуэн Ҳаргривз ва Тиагу

    Тўп учун курашаётган Оуэн Ҳаргривз ва Тиагу
    Фото: Getty Images

    Англия терма жамоасининг ушбу чемпионатдаги энг омадсиз ўйинчиси ҳақида гап кетса, у ҳолда бу — Фрэнк Лэмпард. «Челси» етакчиси бу ўйинда сон-саноқсиз узоқдан берилган зарбалардан ташқари узатмаларда ҳам кўплаб хатоларга йўл қўяди. Юқори даражадаги ўйинчининг бундай ҳаракат қилиши ақлга сиғмасди. Айнан Фрэнк инглизларнинг биринчи бўлимдаги энг хавфли вазиятини кўкка совуради, бироқ бу Лэмпард учун омадсизликнинг чўққиси эмасди.

    Танаффусдан кейин ҳам инглизлар тўп билан кўпроқ муомалада бўлди. Бекҳэм бўлим дебютида пенальтида ишлаб олади, бироқ ҳакам Орасио Элисондо Португалия футболчиси Нуну Валенте қўл билан ҳаракат қилганини пайқамай қолади. Сал туриб Бекҳэм кўз ёш тўккан ҳолда майдонни тарк этади — аввалги эпизодларнинг бирида футболчи айнан Валенте билан тўқнашувда жароҳат олганди. Сардор ўрнига Аарон Леннон майдонга тушади. Бу Бекҳэм учун терма жамоа сафида йирик мусобақадаги сўнгги ўйин бўлиб қолди.

    Кадр: SBS

    Орадан кўп ўтмай Лэмпард навбатдаги вазиятни йўққа чиқаради: Жеррарднинг стандарт вазиятдан амалга оширган узатмасидан кейин Фрэнк бир неча метр масофадан дарвозани аниқ нишонга ололмайди. Бироз ўтиб Леннон Рунини юз фоизлик вазиятга олиб чиқади — Уэйн тўпга етиб боролмайди, Жо Коулнинг зарбаси эса дарвоза ёнида ўтиб кетади.

    Англия борган сари Португалия устидан тўлиқ назоратни қўлга оларди. Бироқ Рунининг асаблари дош бера олмади: Рикарду Карвальюнинг кескин ҳаракатидан кейин англиялик футболчи бутсаси билан рақибининг оёқлари орасини атайин босади.

    Вазият содир бўлган жойга Криштиану Роналду югуриб келади ва биринчилардан бўлиб Элисондодан Рунини жазолашни талаб қилади. Руни эса «Нима қиляпсан?», дея клубдошини туртиб юборади. Элисондо қизил карточка беришни тўғри деб топади.

    Рунининг қизил карточкасига сабаб бўлган қўполлик

    Рунининг қизил карточкасига сабаб бўлган қўполлик
    Фото: Getty Images

    Бир неча йил аввал Руни шу ҳолатни ёдга олди: «Бу фаолиятимдаги энг ёмон ҳолат. Жамоага панд бердим ва мағлубиятда мени айбдор деб билишади. Ўйиндан кейин Роналду билан туннелда учрашдим. Дарҳол яккама-якка гаплашиб олиш керак деган фикрда эдим. У менга қаради, худди кечирим сўрашни истаётгандек эди. Унга ўртамизда муаммо йўқлигини айтдим. Мусобақадан завқ олишини ва қолган ўйинда омад тиладим. Унга бир неча ҳафтадан кейин кўришишимизни ва ёнма-ён жанг қилишимизни айтдим».

    Инглиз нашрлари дарҳол Руни Роналдудан ҳисоб сўраш учун ўйиндан кейин Португалия кийиниш хонасига бостириб кирай дегани, Алекс Фергюсон бўлиб ўтган вазиятдан хавотирда экани ҳақида ёза бошлади. Бироқ ҳеч қандай келишмовчилик йўқ эди — Роналду Англияга қайтди, бир ўйинда ҳуштакбозликка учради, Руни билан бирга «Фулҳэм»ни 5:1 ҳисобида таслим этди ва барча Жаҳон Чемпионатидаги воқеани ёдидан чиқарди.

    Фото: Getty Images

    Яна Гелзенкирхенга қайтамиз — Эрикссон Жо Коулни ўйиндан олди ва Рунидан тубдан фарқ қиладиган Краучни майдонга туширди. Қўшимчасига Англия шу вақтга қадар ўйин назоратини ушлаб турган майдон марказидаги футболчисини йўқотганди. Португалия бир киши кам бўлиб ўйнаётган рақибига ортиқча босим уюштирмади. Аксинча, Сколари шогирдлари рақибларини хато қилишини кутди.

    Англияликлар жуда кам хатога йўл қўйишга уринарди. Ҳимоявий ўйин бўйича Англия терма жамоасининг мусобақадаги энг яхши ўйини шу бўлди — жуда кам хатолар, Терри ва Фердинанднинг классик тўп олиб қўйишлари, ҳаводаги тўплар назорати.

    Қўшимча бўлимларда Англиянинг бир нечта чиройли вазиятини эслаб ўтишимиз лозим, аммо «Ливерпуль» ҳужумчиси Питер Крауч улардан унумли фойдалана олмади. Португалия эса Роналдунинг узоқдан берган зарбаси ва Элдер Поштиганинг офсайддан урган голи билан жавоб қайтарди. Англия ҳимояда жуда ажойиб ўйин намойиш этди (айниқса Ҳаргривз жуда яхши ҳаракат қилди).

    Пенальтилар серияси — Англия учун ҳукм эди. Унинг устига рақиб худди Евро—2004 дагидек Португалия. Ҳаттоки зарба берувчи футболчилар ҳам ўша эди. Пенальтини аниқ амалга ошира олмаган Бекҳэм ва Васселлар майдонда эмасди. Лекин бу сафар ҳам қаҳрамонлар топилди.

    Биринчи бўлиб тўпга Симау яқинлашди — Робинсон тўп йўналишини топди, лекин тўпга ета олмади. Кейин Лэмпард Англия терма жамоасининг асосий омадсизига айланди — Рикардунинг унинг зарбасини қайтарди. Угу Виананинг зарбаси устунга тегди ва Эрикссон жамоасида имконият пайдо бўлди. Асосий ва қўшимча бўлимларда яхши ўйин кўрсатган Ҳаргривз пенальтини аниқ амалга оширди.

    Пети зарбани ноаниқ амалга ошириб, Англияликларга олдинга чиқиб олиш учун имконият берди. Лекин яна Рикарду қутқариб қолди. Бу сафар Жеррард гол ура олмади. Поштига ноаниқ пенальтилар сериясига нуқта қўйди ва Робинсон дарвозасини ишғол қилди. Навбат Каррагерга келди. У ҳам имкониятидан фойдалана олмади. Аслида «Ливерпуль» ҳимоячиси гол урганди, лекин Элисондо қайтадан нуқтани кўрсатди — Жейми ҳакам ҳуштаги чалинмасдан туриб зарба берганди. Иккинчи имкониятидан эса фойдалана олмади.

    Нуқтани Криштиану Роналду қўйди — пенальтини аниқ амалга оширди ва Португалияни ярим финалга олиб чиқди.

    Фото: Getty Images

    Англия Португалия ҳужумларига қарши муносиб ҳимояланди, ҳудудларда устунликка эришди ва кўпроқ вазиятлар содир этди. Аслида бу мухлислар аввалги ўйинларда кўрган аҳмоқоналик фонида Эрикссон жамоаси томонидан намойиш этилган яхши ўйин эди. Англияликлар бу ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўришган эди. Лекин имкониятлардан фойдаланмаслик ва Рунининг майдондан четлатилиши муҳим рол ўйнади. Бу ҳодиса Англия ўйинни энди ўзи томонга оғдираётган маҳалда содир бўлди.

    Англияликларга қарши ўйинда пенальтини қайтариш тажрибаси бўлган Рикарду бу сафар ҳам ўша ишни такрорлади.

    ЖЧ—2006

    1/4 финал

    1 июль, 2006 йил

    Англия — Португалия 0:0

    Пенальтилар серияси — 1:3

    Англия: Робинсон, Невилл, Фердинанд, Терри, Энди Коул, Бекҳэм (Леннон, 52; Каррагер, 119), Жеррард, Ҳаргривз, Лэмпард, Жо Коул (Крауч, 65), Руни.

    Португалия: Рикарду, Мигел, Мейра, Карвалью, Нуну Валенте, Пети, Манише, Тягу (Угу Виана, 74), Фигу (Поштига, 86), Роналду, Паулета (Симау, 63).

    Четлатиш: Руни (62).

    Ўйин қаҳрамонлари — Рикарду ва Оуэн Ҳаргривз бўлди. Бири — пенальтилар сериясидаги қойилмақом ўйини учун, иккинчи — шунчаки ажойиб ўйин ўтказгани учун. Ҳаргривз қизил карточкадан кейин ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам икки ҳисса кўпроқ меҳнат қилди. Ҳаргривз ҳамма яккакурашларда ғолиб чиқди. Афсуски, доимий жароҳатлар футболчининг фаолиятига нуқта қўйди.

    Фото: Getty Images

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    01.07.2021, 23:51   Изоҳ (0)   22327
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ичимдаги болакай ўлдирилди». «Аякс» мухлисининг ўлимига сабабчи бўлган, 18 ёшида ЕЧЛ финалида гол урган Патрик Клюйверт ҳақида

    01.07.2021, 22:37

    Ёзнинг дастлабки шов-шувли трансфери тасдиқланди: Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед»га ўтади

    01.07.2021, 15:43

    Мессининг «Барселона»даги сўнгги куни, «Пахтакор» футболчисига қизиққан Бельгия клуби ва вақтлари аниқ бўлган «Эль-Класико». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    30.06.2021, 23:14

    Рингдаги «қотил», кабутарларга муҳаббат, қамоқ ва совурилган миллионлар. 55 ёшни қаршилаган афсонавий Майк Тайсон ҳақида

    30.06.2021, 17:00

    Евро—2020 чорак финалининг кутилган ва кутилмаган иштирокчилари, де Бур кетди, Дешам эса қолади. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    30.06.2021, 10:54

    Евро—2020. Украина қўшимча бўлимларнинг сўнгги дақиқаларида гол уриб, ўз тарихида илк бор чорак финалга йўл олди

    30.06.2021, 02:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.