• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Кейинги манзили аниқ бўлган Серхио Рамос, судланган УЕФА ва қайсар Мбаппе. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 2 июль тонгининг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Ўзбекистон терма жамоаси ва БААнинг «Шаржа» клуби ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров «Мард ўғлон» давлат мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь, чоршанба куни Ботаника боғида ўтказилган Ўзбекистон ёшлар ва талабалар форумида маълум қилди. Футболчи ўз ҳисобидан 12 миллиард сўм сарфлаб, болалар боғчаси ва ўқув маркази барпо қилган.

    Фото: Чироқчи туман ҳокимлиги матбуот хизмати

    Фото: Чироқчи туман ҳокимлиги матбуот хизмати

    Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) июнь ойи якунлари бўйича Суперлиганинг энг яхшилари номини эълон қилди. Ойнинг энг яхши ўйинчиси номига «Насаф» ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев лойиқ кўрилди. Энг яхши мураббий сифатида Рўзиқул Бердиев («Насаф») эътироф этилди. «Андижон» футболчиси Дониёр Абдуманноповнинг «ОКМК» дарвозасига киритган тўпи ойнинг энг чиройли голи деб топилди.

    Жаҳон

    2 июль куни Евро—2020 мусобақасининг чорак финал учрашувлари старт олади. Жума куни мухлисларни Швейцария — Испания (21:00) ва Бельгия — Италия (00:00) учрашувлари кутиб турибди.

    Фото: «Дарё»/ Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё»/ Ҳусан Собитов

    УЕФА Европа Суперлигаси асосчи клубларини ўз мусобақаларидан чиқариб юбориш ҳуқуқига эга эмас, дея қарор чиқарди Мадрид суди. Судда агар УЕФА бу қарорга риоя қилмаса, унга нисбатан тергов иши қўзғатилиши айтилди. Шунингдек, суд УЕФАдан «Реал», «Ювентус» ва «Барселона» клубларига нисбатан қўлланилган санкцияларни бекор қилишни сўради. Аввалроқ ташкилот клубларга жазо сифатида Еврокубокдаги даромадининг 5 фоизидан воз кечишни ва 15 миллион евро миқдорида хайрия қилишни белгилаб қўйганди.

    Апрель ойида Европанинг 12 клуби янги мусобақага асос солинганини эълон қилганди. Бироқ бу лойиҳа икки кун яшади. Аввалига АПЛ грандлари, кейин эса бошқа клублар лойиҳани тарк этишини эълон қилди. Ҳозирда фақат юқоридаги уч клуб Суперлига аъзолигидан чиқмаган.

    Энг бой MMA вакиллари рейтинги тузилди. South China Morning Post нашри MMA тарихидаги энг бой шахслар рўйхатини тузди. Унга кўра, биринчи ўринда Конор Макгрегор қайд этилган. Ирландиялик спортчининг бойлиги 400 миллион долларга баҳоланган. UFC енгил вазн тоифасининг собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов эса (40 млн доллар) иккинчи ўринда қайд этилган. Кучли бешликдан Жорж Сен-Пьер (30 млн доллар), Брок Леснар (25 млн доллар) ва Би Жей Пенн (22 млн доллар) жой олган.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Криштиану Роналдунинг Instagram саҳифасидаги битта реклама нархи 1,6 миллион долларга тенг, дея хабар қилмоқда BBC. Бу Instagram’даги шахслар ичида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Роналду биринчи марта бу борада етакчига айланди. Ундан кейинги ўринларда актёр Дуэйн Жонсон (1,52 млн доллар) ва қўшиқчи Арина Гранде (1,51 млн доллар) бормоқда. Месси (1,1 млн доллар) бу борада еттинчи ўринда бўлса, Неймар (824 минг доллар) 16-поғонадан жой олган. Аввалроқ Роналду Instagram’да 300 миллион обуначига эга илк шахсга айланганди.

    Трансфер янгиликлари

    Серхио Рамос «ПСЖ» билан 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди. Яқин орада испаниялик футболчи тиббий кўрикдан ўтади, дея хабар қилмоқда Фабрицио Романо. Хабарларга кўра, Рамос «ПСЖ»га ўтиш учун АПЛ клубларидан тушган фойдалироқ таклифларни рад этган. Футболчи 2020/21-мавсум якунида «Реал»ни эркин агент сифатида тарк этганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Килиан Мбаппе Евро—2020 дан кейин таътилга йўл олди. Гап шундаки, «ПСЖ» футболчига катта маошга эга шартнома таклиф қилган ва бу масалани муҳокама қилиш учун футболчини музокараларга чақирган. Бироқ Килиан 2022 йил ёзида тугайдиган келишувни узайтирмаслигини Париж клуби раҳбарларига маълум қилган. Қайд этилишича, «ПСЖ»нинг таклиф қилган янги шартномаси нафақат, Килиан учун, балки унинг оила аъзолари учун ҳам молиявий томондан фойдали. Аввалроқ «ПСЖ» Килианнинг 15 ёшли укаси Итан Мбаппе билан шартнома имзолаганди.

    Жейдон Санчонинг «Манчестер Юнайтед»га ўтиши расман тасдиқланди. «Боруссия Д» футболчи 85 миллион евро эвазига инглиз клуби сафига ўтаётганини маълум қилди. Эслатиб ўтамиз, дортмундликлар ўтган ёзда «Манчестер Юнайтед»нинг Санчо борасида 100 миллион евролик таклифига рад жавобини берганди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    02.07.2021, 07:10   Изоҳ (0)   30997
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бекҳэмнинг сўнгги катта ўйини, Англия учун қўрқинчли тушга айланган пенальтилар серияси ва «қовун туширган» Руни. ЖЧ—2006 1/4 финалидан ўрин олган Англия — Португа...

    01.07.2021, 23:51

    «Ичимдаги болакай ўлдирилди». «Аякс» мухлисининг ўлимига сабабчи бўлган, 18 ёшида ЕЧЛ финалида гол урган Патрик Клюйверт ҳақида

    01.07.2021, 22:37

    Ёзнинг дастлабки шов-шувли трансфери тасдиқланди: Жейдон Санчо «Манчестер Юнайтед»га ўтади

    01.07.2021, 15:43

    Мессининг «Барселона»даги сўнгги куни, «Пахтакор» футболчисига қизиққан Бельгия клуби ва вақтлари аниқ бўлган «Эль-Класико». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    30.06.2021, 23:14

    Рингдаги «қотил», кабутарларга муҳаббат, қамоқ ва совурилган миллионлар. 55 ёшни қаршилаган афсонавий Майк Тайсон ҳақида

    30.06.2021, 17:00

    Евро—2020 чорак финалининг кутилган ва кутилмаган иштирокчилари, де Бур кетди, Дешам эса қолади. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    30.06.2021, 10:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.