Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Буюк Британия пойтахти Лондон марказида Elephant & Castle темир йўл бекати яқинида ёнғин содир бўлди ва портлаш ҳам юз берди. Шаҳар полицияси ҳодисага террорчилик ташкилотларининг алоқаси йўқлигини билдирган, дея хабар қилди «Коммерсантъ».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

«Ёнғин келиб чиқишига нима сабаб бўлгани ҳанузгача номаълум. Пойтахт полицияси ҳодисага террорчилик ташкилотларининг алоқадорлиги юзасидан маълумот йўқлигини қайд этган», — дейилади Лондон ёнғин хавфсизлиги хизмати баёнотида.

Учта тижорат объекти олов остида қолган, шунингдек, олтита поезд вагони ва телефон будкаси ҳам ёнган, дейилган хабарда. Шифокорлар ҳодиса жойида жароҳат олган эркакка биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатган. Ёнғин орадан маълум вақт ўтганидан кейин бартараф этилган.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Фото: BBC

Фото: BBC

Аввал Туркиядаги машҳур курорт яқинида йирик ўрмон ёнғини содир бўлгани, Москва марказида пиротехника омбори ёниб кетгани ҳақида хабарлар берилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар