• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Италияда ниқобсиз юриш мумкин бўлди, Люксембург бош вазири коронавирусга чалинди, Саудияда ўсмирларни эмлашга рухсат берилди. Коронахабарлар

    Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 181 131 203 кишига етди, шуларнинг 3 923 885 нафари вафот этган. Касалланиш ҳолатларининг кўплиги бўйича АҚШ (33,6 миллион киши), Ҳиндистон (30,2 миллион), Бразилия (18,4 миллион), Франция (5,8 миллион) ва Туркия (5,4 миллион) ҳамон етакчилик қилмоқда.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Италияда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинди

    Италияда бугун, 28 июндан очиқ ҳавода ниқоб тақиш шарт эмас. 21 июнь куни мамлакатда комендантлик соати бекор қилинган эди. Ўша куни Пандемияга қарши курашни назорат қилувчи илмий-техник қўмита (CTC) қарорига биноан, Италия соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанза 28 июндан очиқ ҳавода ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинишини, аммо CTC’нинг барча кўрсатмалари сақланиб қолишини эълон қилди.

    CTC вакиллари аниқлик киритишича, 28 июндан мамлакатнинг бутун ҳудуди «оқ» зонага ўтиб, барча асосий чекловлар бекор қилинди, шу жумладан, кўчада ниқоб тақиш ҳам. Агар эпидемиологик вазият ёмонлашса, ниқоб режими яна мажбурий бўлади.

    Май ойида Италия ҳукумати эпидемик вазият яхшилангани сабабли карантин чораларини босқичма-босқич бекор қилишни бошлади. 21 июндан буён италияликларнинг 99 фоиздан кўпроғи «оқ» зонада қолмоқда, ушбу зонада деярли барча чекловлар бекор қилинган эди, ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш ва оломон бўлиб тўпланмаслик мажбурияти бундан мустасно.

    Мавзуга доир: Италия касалхонасидаги шифокор койкаларни бўшатиш учун COVID-19 беморларини ўлдирганликда гумонланмоқда

    Люксембург бош вазирида коронавирус аниқланди

    Люксембург бош вазири Ксаве Беттелнинг коронавирусга топширган тести ижобий чиқди. Вазир икки марта тестдан ўтган ва иккаласида ҳам инфекция аниқланган. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тавсияларига биноан, Беттел ўзини яккалаш тартибига ўтди.

    RTL Today хабарига кўра, Люксембург бош вазирида коронавируснинг баъзи аломатлари, жумладан, иситма ва бош оғриғи кузатилган. Шунга қарамай, сиёсатчи уйдан ишлашда давом этишини маълум қилди.

    Ксаве Беттел 6 май куни коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасининг биринчи компонентини олган. Иккинчи компонент унга келаси ҳафта юборилиши керак эди.

    Сиёсатчи инфекцияга чалингани ҳақида Европа Иттифоқи саммитидаги иштирокидан кўп ўтмай хабардор бўлди. Бироқ, Беттелнинг вакили таъкидлашича, вазир барча эҳтиёт чораларини кўрган ва яқиндан мулоқот қилганлари рўйхатида учрашув иштирокчиларининг бирортаси йўқ.

    Мавзуга доир: Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири Хитой вакцинаси билан эмланганидан кейин коронавирусга чалинди

    Саудия Арабистонида ўсмирларни коронавирусга қарши эмлашга рухсат берилди

    Саудия Арабистони ҳукумати 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган гуруҳдаги аҳолининг бир қисмини эмлашга қарор қилди. Ўсмирлар Германиянинг BioNTech биотехнология компанияси ва Американинг Pfizer компанияси биргаликда ишлаб чиқарган вакцина билан эмланади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ушбу қарор мазкур ёш гуруҳи учун танланган препарат озиқ-овқат ва фармацевтика идораси тасдиғидан ўтганидан сўнг қабул қилинган.

    Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлигининг расмий вакили подполковник Талал аш-Шалхубнинг таъкидлашича, 1 августдан Саудия Арабистони ҳукумати эмланмаганлар учун ишга кириш ва турли тадбирларни ўтказишни тақиқлайди.

    «Тижорий, маданий, кўнгилочар, спорт, иқтисодий, илмий, ижтимоий ва бошқа тадбирларда қатнашадиганлар COVID-19’га қарши эмланиши шарт», — деди расмий. Унинг таъкидлашича, қоидабузарларга 40 минг Саудия риёли (10 минг доллардан ортиқ) миқдорида жарима солинади.

    Мавзуга доир: Саудия Арабистонида COVID-19 ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлар 266 минг доллар жарима тўлайди

    Индонезияда COVID-19’га чалиниш бўйича кунлик рекорд янгиланди

    Индонезияда ўтган бир кеча-кундузда 21 мингдан ортиқ кишида COVID-19 қайд этилди, бу мамлакат учун янги антирекорд. Мамлакатда пандемия бошидан бери жами 2,1 миллиондан ортиқ кишида инфекция аниқланган, 57 138 бемор COVID-19 оқибатида вафот этган. Шу билан бирга, ҳақиқий рақамлар анча юқори деб ҳисобланмоқда, чунки COVID-тестларнинг кичик кўлами туфайли Индонезияда вирус юқтириш бўйича кўплаб ҳолатлар расмий статистикага киритилмаган.

    Индонезия ҳукумати касалланиш ҳолатининг ортиши фонида касалхоналар беморлар оқимига ортиқ дош беролмаслигидан хавотирда. Шу билан бирга, маҳаллий мутахассислар коронавируснинг ушбу тўлқини икки-уч ҳафта ичида чўққисига чиқиши мумкинлигини айтмоқда

    Мавзуга доир: Индонезияда ниқоб тақмасдан юрган эркаклар коронавирусдан вафот этганлар учун қабр қазишга юборилмоқда

    ЖАРда дельта штамм туфайли карантин чекловлари кучайтирилди

    Жанубий Африка Республикаси(ЖАР)да коронавирусининг янги — дельта тури тарқалиши сабабли карантин чоралари кучайтирилди, мамлакат тўртинчи даражали хавф ҳудудига айланмоқда.

    «Барча йиғинлар — хоҳ очиқ, хоҳ ёпиқ жойда бўлмасин, тақиқланади. Бу диний, сиёсий, маданий ва ижтимоий учрашувларни ҳам ўз ичига олади », — деди мамлакат президенти Сирил Рамафоса.

    Мамлакат бўйлаб дафн маросимида қатнашувчилар сони 50 кишигача этиб чекланади. Шу билан бирга, дафн маросимидан кейинги ҳар қандай йиғин тақиқланади. Барча иш берувчилар, агар иш жойида бўлишнинг ҳожати бўлмаса, ўз ходимларига уйдан ишлашга рухсат бериши керак. Ишдан ташқарида фақат оила аъзолари билан учрашиш мумкин бўлади.

    Ресторан ва бошқа овқатланиш корхоналари фақат олиб кетиш ёки етказиб бериш учун ишлаши мумкин. Бундан ташқари, мамлакатда соат 21:00 дан 04:00 гача комендантлик соати жорий этилган. Фақат тегишли рухсатномага эга бўлган ходимлар бу вақтда кўчага чиқиши мумкин. Спиртли ичимликларни сотиш тақиқланади.

    Ушбу тадбирларнинг барчаси 28 июндан 11 июлгача амал қилади. Бундан ташқари, 30 июндан бошлаб мамлакатдаги барча мактаблар ёпилади.

    Мавзуга доир: Африка ривожланган давлатлардан коронавирусга қарши вакциналарнинг ортиқчасини беришни сўради

    28.06.2021, 17:10   Изоҳ (0)   12514
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркия вице-президенти Фуат Октай шу ҳафта Ўзбекистонга келади

    28.06.2021, 15:10

    Шимолий Корея Ким Чен Ин озиб кетганини тан олди

    28.06.2021, 14:55

    АҚШ Ироқ ва Сурия чегарасидаги Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳларга авиазарбалар берди

    28.06.2021, 12:42

    Афғонистонда «Толибон» Тожикистон билан чегарадаги постни эгаллаб олди

    28.06.2021, 11:18

    Марсдаги Хитой марсоходи ўз иш жараёни ҳақида 4 та видео юборди. Видеолардан бирида ровернинг товушини ҳам эшитиш мумкин (видео)

    28.06.2021, 10:36

    Эрон МАГАТЭга ўз ядро объектлари бўйича маълумотларни узатишни тўхтатади

    27.06.2021, 21:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Ўзбекистонда суяк бўғим касалликларининг ечими топилдими?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    AKFA Group “ИННОPRОМ 2024” халқаро кўргазмасида иштирок этди


    TBC Bank Ўзбекистондаги ўз мавқеини мустаҳкамламоқда: вилоятлар бўйича сўнгги маълумотлар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Korzinka'да – июль ойи охиригача барра мол гўштига 12% гача чегирмалар ва унумли нархлар!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Европа Чемпионлар Лигасининг янгича формати: асосий ўзгаришлар ва бунинг мухлисларга қандай фойдаси бор?

    30.08.2024, 10:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35

    АҚШдан кетадиган ноқонуний мигрантларга текин авиачипта берилади

    Дунё | 11 май, 21:30

    Суперлига. “Машъал” ўз майдонида “Қизилқум” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 21:15

    Трамп Хитой билан музокарада катта ютуқларга эришилгани ҳақида баёнот берди

    Дунё | 11 май, 20:56

    Зеленский Ўзбекистондаги учта компанияга санкция қўллади

    Ўзбекистон | 11 май, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.