24 июнь куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Тошкент вилояти Зангиота туманида содир бўлган ёнғинни бартараф этди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, соат 16:45 да туманнинг «Эшонгузар» МФЙ Шарқ Юлдузи кўчаси 15-уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига хабар келиб тушган. Мазкур хабарга асосан воқеа жойига 6 та ёнғин-ўчириш экипажи соат 16:51 да етиб бориб, ёнғин соат 17:06 да ўраб олинган ва у соат 17:41 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 200 квадрат метр майдонидаги том ва шифт қисми ёниб, зарарланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ Намангандаги хонадон ошхонасида газ портлаши оқибатида 12 ёшли бола ҳалок бўлгани, Хоразмдаги кафеларнинг бирида ёнғин юз бергани, Самарқандда бир-бирига туташ икки уйда ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)