OpenAI компаниясининг ChatGPT мобил иловаси 2023 йил май ойида ишга туширилганидан бери яратувчиларга 2 миллиард доллар — ҳар бир ўрнатишдан ўртача 2,91 доллар даромад келтирди. Бу ҳақда TechCrunch портали хабар бермоқда.

Асосий ўсиш 2025 йилга тўғри келган. Дастлабки етти ойда даромад 1,35 миллиард долларни ташкил этиб, бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 673 фоизга юқори бўлган. Таққослаш учун, рақобатчилар - Claude, Copilot ва Grok - нинг умумий даромадлари тахминан 30 баравар кам.
Appfigures маълумотларига кўра, ChatGPT ойига тахминан 193 миллион доллар даромад келтиради, хAI компаниясининг энг яқин рақобатчиси Grok эса 3,6 миллион доллар даромад келтиради, бу ChatGPT кўрсаткичларининг атиги 1,9 фоизини ташкил этади. Бир ўрнатиш учун ҳисоблаганда, ChatGPT’нинг ўртача даромади 2,9 доллардан ошади, Grok’да 0,75 доллар ва OpenAI тил моделлари асосида ишлайдиган Copilot’да 0,28 долларни ташкил этади.
Илова учун асосий бозорлар АҚШ (даромаднинг 38 фоизи) ва Германия (5,3 фоиз) бўлди, энг кўп ўрнатишлар эса Ҳиндистонга (13,7 фоиз) тўғри келди. Афтидан, у ерда кўпчилик бепул тарифдан фойдаланади. ChatGPT’ни ўрнатишларнинг умумий сони 690 миллионга етди, Grok’да эса бу кўрсаткич 39,5 миллионни ташкил этади.
Бундан аввал Меtа, Apple, Google ва бошқа электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонда 78,2 млрд сўм солиқ тўлагани хабар қилинганди. Унга кўра, OpenAI компанияси 2,9 млрд сўм солиқ тўлаган.
Изоҳ (0)