Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ҳақида маълумот берувчи «Vaksinauz» канали мамлакатда бугунги кунда хавф гуруҳига кирувчи аҳолининг вакцинация билан қамраб олинганлик даражаси тўғрисидаги маълумотлар билан бўлишди.
Унга кўра, Ўзбекистонда 65 ёш ва ундан катталарнинг 37 фоизи коронавирусга қарши эмланган. Шунингдек:
- тиббиёт ходимларининг — 96 фоизи;
- умумтаълим мактаби ўқитувчиларининг — 61,5 фоизи;
- мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг — 67 фоизи;
- сурункали касалликлари бор кишиларнинг — 40 фоизи;
- ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг — 60 фоизи вакцинациядан ўтган.
Изоҳ (0)