• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ботир Қурбонов Ўзбекистон яқин ойларда 2020 йилнинг ёзидаги каби даҳшатни бошдан кечириши мумкинлиги тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди

    Шифокор Азизбек Болтаев Ўзбекистон яқин ойларда 2020 йилнинг ёзидаги каби даҳшатни бошдан кечириши мумкинлигини айтганди. Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов 24 июнь куни ўтказилган брифингда шифокор айтган гапларга муносабат билдирди.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    «Шифокор Азизбек Болтаев республикада олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида керекли вазирлик ва идоралар ёки ташкилотлар билан суҳбатлашмагани, музокаралар олиб бормагани яққол сезилиб турибди», — дейди Ботир Қурбонов.

    Унинг таъкидлашича, республикада 2020 йил 15 мартда касаллик биринчи марта қайд этилган бўлса, бугунги кунда мамлакатнинг барча маъмурий ҳудудларида ушбу касалликка қарши курашиш тадбирлари, яъни касаллик келиб чиқиши, унинг юқиш омили, касалликка қарши курашиш тадбирларининг ҳудудлар кесимида ўзига хос шаклланиши доимий равишда ўрганиб келинмоқда.

    Азизбек Болтаев Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ортиши янги йилга тўғри келади деб тахмин қилганини, аммо бу ҳозир юз бераётганини айтиб, бунга бемор коронавирусга чалинганидан кейин унда 7 ойгача вирусга қарши иммунитет пайдо бўлиб, кейин қонда антитаналар миқдори кескин камайиб, қайта касалланиш хавфи ортишини сабаб қилиб кўрсатганди.

    «Биолог сифатида, мана шу касалликка қарши 2 йилдан бери ишлаб келаётган Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси сифатида 7 ой муддат асоссиз ёзилган, деб бемалол айта оламан. Чунки антитаналар пайдо бўлиши, уларнинг қанча муддат сақланиши фақат Ўзбекистонда эмас, ўйлайманки, бутун дунёда ўрганилмоқда. Ҳеч қайси илмий текшириш институти ёки илмий марказ томонидан аниқ, илмий асосланган исбот ҳозирги кунгача йўқ», — дейди Ботир Қурбонов.

    Унинг сўзларига кўра, бу жараён ҳар бир кишида индивидуал кечмоқда. Бутун дунё олимлари буни кузатмоқда ва илмий изланишлар давом этмоқда. Ўзбекистонда ҳам бугунги кунда бир неча ўнлаб олимлар томонидан коронавирусга қарши илмий изланишлар олиб борилмоқда.

    Ўзбекистонда 2020 йилдан бошлаб касалликдан кейинги иммунитет шаклланиши ССВ, хусусан, Вирусология илмий-текшириш институти томонидан ўрганилган бўлиб, 2020 йилнинг 27 августидан 11 сентябригача ушбу антитаналарнинг пайдо бўлиши ва сақланиши республикадаги 86 879 кишида ўрганилган. Уларнинг 23 фоизида, яъни 19 869 нафарида антитаналар шаклланганлиги кўриб чиқилган. Ушбу антитаначалар аниқланган вилоятларда 38 фоизгача жамоавий иммунитет шаклланганлиги, айрим вилоятларда ушбу кўрсаткич пастлиги ёки 5 фоизгача шаклланганлиги қайд этилган.

    «Ушбу касалликдан кейинги иммунитет шаклланиши ва унинг йўқ бўлиб кетиши барча илмий текшириш институтлари учун, қолаверса, вакцина ишлаб чиқарувчилар учун мавҳумлигича қолмоқда», — деган Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.

    Азизбек Болтаев бутун дунё мамлакатлари каби Ўзбекистон ҳам шошилинч равишда аҳолини коронавирусга қарши эмлаши кераклигини, мамлакат бу борада бошқа мамлакатлардан ортда қолаётганини айтганди.

    Бунга жавобан Ботир Қурбонов Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш 2020 йилдан бошлангани ва у босқичма-босқич амалга оширилиб келинаётганини, 3,5 миллиондан ортиқ шахс вакцина билан эмланганини таъкидлади (ССВ маълумотларида 22 июнь ҳолатига кўра мамлакатда жами эмланганлар сони 1 784 553 кишини ташкил этмоқда).

    Азизбек Болтаев коронавирус бўйича ҳукумат комиссияси бошчилигидаги Соғлиқни сақлаш вазирлигига пандемияга қарши чораларни ёмон ташкил этгани, ўтган йилги қийинчиликлардан тегишли хулоса чиқармагани, шунингдек, вакцинация кампаниясини очиқчасига заиф ташкиллаштираётгани учун икки баҳо берилиши кераклигини ҳам айтганди.

    Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзосининг сўзларига кўра, май ойида 1037 та эмлаш пунктида 3 035 784 доза вакцина билан аҳоли қабраб олинган (ССВ маълумотларида 22 июнь ҳолатига кўра шунча дозадан фойдаланилгани қайд этилган). Июнь ойининг бошларида эса эмлаш пунтклари 1883 тага ортиши ва бир ойда аҳолини 1,2 миллионта доза билан эмлаш кўзда тутилган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистондаги эмлаш тадбирларида фойдаланиладиган зарурий сарфловчи воситаларни харид қилиш учун қарийб 6,8 млрд сўм ажратилган
    Ботир Қурбоновнинг маълум қилишича, бугунги кунда хавф гуруҳига кирувчи аҳолининг вакцинация билан қамраб олинганлик даражаси қуйидагича:
    • 65 ёш ва ундан катталар — 37 фоиз;
    • тиббиёт ходимлари — 96 фоиз;
    • умумтаълим мактаби ўқитувчилари — 61,5 фоиз;
    • мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари — 67 фоиз;
    • сурункали касалликлари бор кишилар — 40 фоиз;
    • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари — 60 фоиз.
    Мавзуга доир: Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланувчилар гуруҳи яна кенгайди. Энди 50 ёш ва ундан катталар бепул вакцина олиши мумкин
    «Ўзбекистонда ҳам бошқа ривожланган ва ривожланаётган давлатлар сингари аҳолининг хавф гуруҳига кирувчи қисми 40 фоиздан 95 фоизгача вакцинация билан қамраб олинди. Яъни ушбу қатламда эпидемиянинг аҳолига кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича махсус чоралар кўрилган», — деган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов ва келтириб ўтилган маълумотлардан кимга қандай баҳо берилиши аён бўлишини таъкидлаган.

    «Йил охиригача ваъда қилганимиздек, 20 фоиз аҳолининг эмланишини ташкил қилиш ва бунинг учун етакчи вакцина ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, корхоналар билан музокаралар олиб борилиши ва тегишли хулосалар чиқарилиши олдимизда қўйилган вазифамиздир», — деган Ботир Қурбонов ва Коронавирусга қарши махсус комиссия иши тўғри ташкил этилмаганида Ўзбекистонда ҳам бошқа давлатлар, хусусан, АҚШ, Германия, Буюк Британия ва Россия қатори мамлакатларда коронавирус билан бўлиқ вазият ҳозирги ҳолатидан бирмунча ёмонроқ бўлиши мумкинлигини ҳам айтиб ўтган.

    Мавзуга доир:

    • «Дастлабки лаборатория текширув натижалари ушбу тахминни катта эҳтимол билан тасдиқламоқда». Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавируснинг «ҳиндча» штамми аниқлангани ҳақида
    • «Кўнгилочар тадбирларни кўпайтириб юборяпмиз». Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ортаётганининг сабаблари айтилди

    25.06.2021, 08:08   Изоҳ (0)   102652
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Намангандаги хонадон ошхонасида газ портлаши оқибатида 12 ёшли бола ҳалок бўлди

    25.06.2021, 00:34

    Ҳиротда қуролларини топширган «Толибон», қайта аланга олаётган Исроил—Фаластин можароси, суд қилинаётган хонанда. 24 июнь суратлари

    24.06.2021, 23:57

    ДТМ кириш имтиҳонларига 30 млрд сўм харажат қилинишини маълум қилди

    24.06.2021, 23:26

    Ўзбекистон энг кўп олтин қазиб олувчи мамлакатлар топ-10 талигига кирди

    24.06.2021, 22:58

    Бухородан Россияга режалаштирилган авиарейс самолётдаги совутиш тизими ишламай қолгани сабаб қолдирилди

    24.06.2021, 22:46

    ХТВ нима сабабдан 9-синф битирувчиларига шаҳодатномаларнинг нусхаси берилаётганини тушунтирди

    24.06.2021, 22:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.