Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ғалласи ўриб олинган 3 гектар ер ёниб кетди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

23 июнь куни соат тахминан 16:43 ларда Иштихон тумани ФВБ навбатчилик қисмига мурожаат келиб тушиб, Иштихон туман «Муродобод» МФЙ Асад қишлоғида жойлашган фермер хўжалигига тегишли ўриб олинган ғалла майдонида ёнғин содир бўлаётгани маълум қилинган.

Воқеа жойига соат 16:55 да 2 та ёнғин-қутқарув гуруҳи етиб бориб, ёнғинни бартараф этган.

«Янги обод» қишлоғида яшовчи фуқарога тегишли фермер хўжалигининг 7 гектар майдонида жами 6 гектар майдони ўриб олинган бўлиб, ёнғин оқибатида ушбу ўриб олинган майдондан 3 гектар майдон зарар кўрган.

Айни пайтда ёнғин сабаби ўрганилмоқда.

Аввалроқ Иштихон туманида жойлашган деҳқон бозорида ёнғин чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар