• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» мажмуаси ҳудудидаги объектлар қурилиши қандай молиялаштирилади?

    Тошкентнинг Юнусобод туманидаги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ҳудудида объектларни қуриш пойтахт ҳокимлигининг маҳаллий бюджети, шунингдек, бошқа ҳудудлардаги ер участкаларини инвесторларга сотишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Фото: Қурилиш вазирлиги

    Мажмуани ва унга туташ боғ зонасини реконструкция қилиш режалари тўғрисидаги маълумотлар апрель ойида пайдо бўлган эди. Пойтахт ҳокимлиги Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан жорий йилда қурилиш-таъмирлаш ишлари ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиши режалаштирилганини маълум қилди. Ҳужжат очиқ манбаларда мавжуд эмас (у ХДФУ — хизмат доирасида фойдаланиш учун грифига эга).

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Ҳокимлик қатағон қурбонлари хотираси шарафига қурилган ротонда дарахтларга зиён етказмаган ҳолда реконструкция қилинишини ва уларнинг номлари ёзилган рамзий китоб ўрнатилишига ваъда берди. Бундан ташқари, музей ходимлари учун алоҳида маъмурий бино қурилади.

    Апрель охирида мажмуани реконструкция қилиш бўйича дастлабки лойиҳа эълон қилинганди. Қурилиш вазирлиги матбуот хизматининг аниқлик киритишича, дастлабки лойиҳадан миллий ҳунармандчилик ва савдо дўконлари, сайр учун велотураргоҳлар, бир қатор суҳбат жойлари, очиқ амфитеатр ва Wi-Fi ҳудуди, болалар ва шахматчилар учун ўйин майдончалари ҳамда ҳожатхоналар чиқариб ташланган.

    Май охирларида эса лойиҳада қайси компаниялар иштирок этиши маълум бўлганди. Мажмуа, жумладан, ротондани реконструкция қилиш, қатағон қурбонлари исм-шарифлари ёзилган рамзий китоб ўрнатиш, музей ходимлари учун алоҳида маъмурий бино қурилиши учун Mimar Group компанияси тендерсиз танлаб олинган. Қатағон қурбонлари хотираси музейини реконструкция қилиш учун эса Ijod-Ijod хусусий корхонаси танланган.

    Ушбу компанияларни тендерсиз танлаб олиш учун асос сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 апрелдаги 178-сонли қарори кўрсатилган. Ушбу ҳужжат билан 2021 йилнинг 1 сентябрига қадар қурилиш-монтаж ишларини лойиҳалаш-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтнинг ўзида амалга оширишга рухсат берилган.

    «Gazeta.uz»га маълум бўлишича, мажмуа ҳудудидаги объектлар қурилиши пойтахт ҳокимлигининг маҳаллий бюджети, шунингдек, бошқа ҳудудлардаги ер участкаларини инвесторларга сотиш ҳисобидан молиялаштириш режалаштирилмоқда. Биринчи босқичда Тошкент ҳокимлиги 20 миллиард сўм ажратади, иккинчи босқичда — сармоядорларга лотларни сотишдан тушган маблағлар, етмаган қисми эса шаҳар ҳокимлиги бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан йўналтирилади.

    Бошқа ҳудудлардаги айрим ер участкаларини сотиш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Тошкент ҳокимлиги захирасидаги қуйидагилар беғараз тақдим этилмоқда:

    Фото: 2ГИС.

    Фото: 2ГИС.

    1. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш объектлардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш марказининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси балансидаги майдони 2,67 гектар бўлган ер участкаси (Юнусобод тумани Бўзсув бўйи кўчаси, 28-уй). Ушбу объект «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси ёнида жойлашган.

    Фото: 2ГИС.

    Фото: 2ГИС.

    2. «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма марказига тегишли Амир Темур шоҳкўчаси 107-уй манзилидаги 0,9 гектар ер майдони. «Яндекс.Харита» ва 2ГИС маълумотларига кўра, мазкур манзилда Тошкентленд ёнидаги «Ақва Боғи» аквапарки жойлашган.

    Мазкур ер майдонларини (Бўзсув бўйи, 28 ва Амир Темур шоҳкўчаси, 107) замонавий хизмат кўрсатиш объектлари, жумладан, бизнес марказлари, миллий овқатланиш жойларини ташкил этиш учун инвесторларга сотиш режалаштирилган. Ерлар E-ijro auksion электрон савдо майдончаси орқали ёки аниқ инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни (энг кам инвестиция ҳажми — 1 миллион доллар) белгилаган ҳолда тўғридан-тўғри сотилади.

    Истисно тариқасида ерларни сотишдан тушган маблағлар мажмуа ҳудудидаги объектлар қурилишини молиялаштириш учун буюртмачи (Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси) ҳисоб рақамига ўтказилади.

    Канал ва аквапарк ҳудуди ўртасидаги 1 гектарлик ва 0,5 гектарлик майдон «давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун» олинган ҳудудлар ўрнига товон сифатида мулкдорларга қайтариб берилади.

    24.06.2021, 14:11   Изоҳ (0)   11113
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Koronavirus Info Telegram-канали Times.uz деб номланиб, ўз йўналишини бутунлай ўзгартирди

    24.06.2021, 13:55

    Ленинграддаги қурилиш майдонида 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси баландликдан қулаб, вафот этди

    24.06.2021, 13:25

    Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Афғонистон билан чегарадаги вазиятни жуда кескин деб баҳолади

    24.06.2021, 13:12

    Навоий шаҳри ҳудудида бир неча кундан буён бадбўй ҳид тарқалгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирилди

    24.06.2021, 12:59

    Ўзбекистонда 25 июнь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

    24.06.2021, 12:25

    Паркентда ИИБ ходимлари фуқарога куч ишлатгани тасвирланган видео бўйича маълумот берилди

    24.06.2021, 12:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.