• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Туркманистон пойтахтида COVID-19’нинг янги тўлқини кузатилмоқда

    Ашхободда май—июнь ойларидаги кучли иссиқ ҳаво сабаб тиббиёт ходимлари грипп ёки пневмония дея ташхислаётган касалликларга чалиниш ҳолатлари кескин кўпайди. «Turkmen.news» нашрининг ёзишича, бу коронавируснинг учинчи тўлқини эканлигининг эҳтимоли юқори. Мамлакатда COVID-19’нинг биринчи тўлқини 2020 йил ёзининг бошланиши ва ўрталарида, иккинчи тўлқин эса 2020 йил декабри ва 2021 йилнинг февралига тўғри келган.

    Фото: «Хроника Туркменистана»

    Ашхободдаги манбалар Чўганлидаги юқумли касалликлар шифохонасида вазият оғир экани, ўликхоналар тўлгани, мурдалар кўк пластик пакетларда кафанланаётгани ва уни очиш тақиқланганини хабар қилган. Ушбу маълумотларни текшириш ва уларнинг қанчалик даражада ҳақиқат ёки аксинча эканини аниқлаш, вазиятга баҳо бериш имкони мавжуд эмас, Туркманистон расмийлари мустақил журналистларнинг бу каби текширувлар ўтказишига хайрихоҳ эмас.

    Чўганлидаги юқумли касалликлар шифохонаси

    Чўганлидаги юқумли касалликлар шифохонаси
    Фото: «Turkmen.news»

    Бироқ ҳукумат эпидемиологик вазиятдан хавотирда эканини расман эълон қилган. Бу ҳодиса Туркманистон ичкарисида коронавирус йўқлиги, лекин бутун дунёда пандемия давом этаётганлиги билан изоҳланган. 18 июнда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов тарқалаётган касалликка қарши кураш бўйича фавқулодда комиссия йиғилишини ўтказган.

    «Ўз вақтида амалга оширилган кенг қамровли ишлар самараси ўлароқ ўткир пневмония қўзғатувчиси бўлган касалликнинг давлатимиз ҳудудига киришига йўл қўйилмади», – дея таъкидлаган Бердимуҳамедов.

    Шунга қарамай, президент ва мазкур йиғилишда иштирок этган амалдорлар дунёда коронавируснинг янги штаммлари тарқалаётганидан хавотир кучайиб бораётганини билдирган. Туркманистон давлат агентлигининг қайд этишича, «касалликнинг тарқалишига бутун дунёда фуқароларнинг бир мамлакатдан бошқа бир ерга бориши сабаб бўлмоқда». Шунингдек, агентлик бутун дунёда кузатилаётган эпидемиологик вазият санитария меъёрлари ва касалликлар тарқалишига қарши қоидаларига етарли даражада риоя этилмаганининг оқибатида ёмонлашган.

    Йиғилиш якунида Бердимуҳамедов профилактик чоралар кўриш зарурлиги, аммо у қайд этиб ўтган чоралар ҳаммаси азалдан мавжуд эканлигини айтган. Яъни, хориждан келганлар учун 21 кунлик карантин (Туркманистонда хориждан қайтганлар бир ой ёки ундан кўпроқ карантинда бўлмоқда), COVID-19’га қарши вакцинация, аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш у қайд этиб ўтган асосий чоралар ҳисобланади. Туркманистон президенти коронавирус инфекциясига қарши хориж препаратларини сотиб олиш ҳақида топшириқ берган, бунда эмлаш воситалари назарда тутилган бўлиши мумкин, сабаби Бердимуҳамедов вакцинация деганда кўп эҳтимол билан вакциналар хариди ҳақида гапирган.

    Ноозиқ-овқат маҳсулотлари дўконларини ёпиш, ҳудудлараро транспорт қатновини бекор қилиш, кескин чеклов чораларини кўриш ҳақида йиғилишда сўз юритилмаган. Аммо Туркманистон аҳолиси орасида 18 июндан бошлаб кўплаб муассасалар ёпила бошлагани тўғрисида хабарлар тарқалган. Айрим дўконлар, ўқув марказлари ва хусусий боғчалар ҳеч қандай изоҳсиз ишлашни тўхтатиб қўйган. Компьютер ўйинлари ишқибозлари ҳам интернет-кафелар ёпилгани туфайли ёзда зерикишга маҳкум.

    «Шаҳардаги барча ўйинхоналар комиссия йиғилиши бўлиб ўтишидан аввал ёпилганди. 16 июндан буён мижозларга бу борада ҳеч қандай изоҳ берилмаяпти», – деган Ашхободда яшовчи Туркманистон фуқароларидан бири.

    Бир йил аввал ҳам худди шу вақтда шундай ҳолат кузатилган. У пайтда Ашхобод ва вилоятлардаги янги қабрлар сони кескин кўпайиб кетганди. Аммо ҳукумат коронавируснинг мамлакатга кириб келганини инкор этган ва баҳорда Туркманистонга келиши керак бўлган ЖССТ миссиясини ҳудудга киритмаганди.

    2020 йилда Мари вилоятидаги қабристон ҳолати

    2020 йилда Мари вилоятидаги қабристон ҳолати
    Фото: «Turkmen.news»

    2020 йил июль ойида ЖССТ экспертлари Туркманистонга келишга муваффақ бўлди ва у ерда мутахассисларга олдиндан тайёрлаб қўйилган касалхоналар намойиш этилган. Экспертлар вируснинг мавжудлиги борасида ҳукумат вакиллари билан тортишмаган, аммо мамлакатда коронавирус пандемиясига қарши эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилган. Шундан кейин кескин чоралар кўрилиб, бизнес ва фуқароларнинг мамлакат бўйлаб фаолияти кучли назоратга олинганди.

    «Turkmen.news»нинг ёзишича, 2020 йил июнь–июль ойларида нашрга COVID-19 касаллиги туфайли вафот этган одамлар ҳақида кўплаб хабарлар келиб тушган. Чекловлар жорий қилингач, инфекциянинг биринчи тўлқини чекина бошлаган ва ўлим ҳолатлари ҳақида хабарлар ҳам камайган. Декабрь–февраль ойларида яна нашрнинг «Хотира устуни»га янги қурбонлар исми ёзила бошланди ва бу Туркманистонда коронавируснинг иккинчи тўлқини бошланганини англатди. Муайян вақт ўтгач вазият ўнгланди, лекин энди мамлакатда учинчи тўлқин кузатилмоқда.

    Бунда ҳеч қандай ҳайратланарли жиҳат йўқ, аксинча ҳолат бошқача бўлганида, ҳаммаси ғалати туюларди. Бутун дунёда COVID-19’нинг янги штаммлари тарқала бошлаган, жумладан, Дельта штамми, яъни Ҳиндистон штамми юқумлилиги билан бошқалардан ажралиб туради. Россияда касалланганлар сонининг кескин ошиб кетгани туфайли чеклов чоралари қайта жорий қилинди. 18 июнда Москва шаҳри мери Сергей Собянин коронавирус билан касалланганларнинг 89 фоизида Ҳиндистон штамми кузатилганини маълум қилган.

    Қирғизистонда ҳам коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайган. Тожикистон ССВ 2020 йил баҳоридаги каби мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатилмаганини билдирмоқда. Лекин мамлакатдаги хусусий лабораториялар кунига 100 та янги ҳолат қайд этилаётганини таъкидлаган. ССВ расмийлари бу коронавирус эмас, сил касаллиги эканини айтган.

    Ҳолатлар бир йил аввалги вазиятни эслатиб юбормоқда. 2020 йилда ҳам Тожикистон ва Туркманистон коронавируснинг борлигини яширган. Бироқ Тожикистон ҳукумати имиж стратегиясини ўз вақтида ўзгартирган ва мамлакатда COVID-19’га чалиниш бўйича ҳолатлар мавжудлигини тан олган. Туркманистон ҳукумати ва давлат амалдорлари эса гарчи мамлакатда ҳеч ким коронавируснинг йўқлиги ҳақидаги гапга ишонмай қўйган бўлса ҳам, бу борада охиригача ўз позициясини ушлаб турган.

    Туркманистонда аҳолини Хитой ва Россия препаратлари билан эмлаш ишлари 2021 йил бошидан бери давом этмоқда. Бугунги кунда барча нафақахўрлар ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари вакцинация қилиняпти. Одамларнинг вакцинациядан кейин ўзини қандай ҳис этаётгани ҳақида ахборотлар берилмаган. Бироқ «Turkmen.news» нашри эмлашдан кейин одамларнинг юрак етишмовчилиги сабаб вафот этиш ҳолатлари кузатилгани ҳақида хабарлар борлиги хусусида ёзган.

    Туркманистонда вакцинация бошланганидан кейин 2020 йил июлида ёпиб қўйилган айрим корхоналар фаолиятини қайтадан бошлаган. Ҳудудлар бўйлаб транспорт қатнови қисман тикланган. Ўтган йили августда бошланган хориждаги фуқароларни мамлакатга олиб келиш ишлари давом эттирилмоқда, COVID-19 коронавирус пандемияси бошланишидан аввал хорижда қолиб кетган фуқароларнинг айримлар ҳанузгача Туркманистонга қайтарилмаган.

    22.06.2021, 13:55   Изоҳ (0)   24843
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадаги ҳудудини эгаллаб олди

    22.06.2021, 13:25

    ЖАРда бирйўла ўн фарзандли бўлганини эълон қилган аёл руҳий шифохонага ётқизилди

    22.06.2021, 12:26

    Туркияда 1 июлдан комендантлик соати тўлиқ бекор қилинади

    22.06.2021, 10:20

    Путинни тарихий шахс деб ҳисобловчилар сони 3 йил ичида икки баравар камайди

    22.06.2021, 08:08

    АҚШ Беларусга қарши янги санкциялар жорий қилди

    22.06.2021, 07:17

    Швеция парламенти биринчи марта бош вазирга ишончсизлик вотуми эълон қилди

    21.06.2021, 22:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.