• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сарсон-саргардонликка маҳкум этилган миллионлар. 20 июнь Бутун дунё қочоқлар куни

    Узоқ тарихдан бугунги кунга қадар давом этаётган урушлар нафақат минглаб инсонларнинг ўлими ва улкан вайронгарчиликларга олиб келиши билан, балки минглаб инсонларни қочқинга айлантириши билан ҳам даҳшатли. «Дарё» Бутунжаҳон қочоқлар куни муносабати билан ҳозирги кунда ҳам ўз юртидан узоқда бошпанасиз, оғир шароитларда ҳаёт кечираётган инсонлар ҳақида ҳикоя қилади.

    20 июнь — Бутунжаҳон қочоқлар куни

    Бутунжаҳон қочоқлар куни 2000 йил 20 июнь куни БМТ томонидан эълон қилинган. Ҳар йили шу куни БМТ ва БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича агентлиги, шунингдек, турли фуқаролик институтлари дунё жамоатчилиги эътиборини урушлар ва таъқиблар туфайли ватани, уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлган миллионлаб қочқинлар тақдирига қаратишга ҳаракат қилувчи тадбирларни ўтказади.

    Дунёда ҳар дақиқада ўртача 24 киши уруш, таъқиб ёки қўрқув сабаб туғилган ерини ташлаб кетишга мажбур бўлади.

    Қуйида бугунги кунда ҳам урушлар ва таъқиблар сабаб ўз юртидан узоқда, бошпанасиз ва сарсон-саргардонликда умр кечираётган қочқинларнинг катта инқирозлар ҳақида тўхталамиз.

    Сурия қочқинлари

    2011 йилда бошланган фуқаролар уруши Сурия аҳолиси бошига мислсиз кулфатларни келтирди. Шафқатсиз тўқнашувлар натижасида юз минглаб инсонлар ҳалок бўлди, миллат парчаланди, минглаб инсонлар қочоққа айланди. Сурия қочоқлари инқирози ҳозирда дунёда энг катта қочоқлар инқирози ҳисобланади. Мамлакат ичкари ва ташқарисидаги қочоқларнинг умумий сони, тахминан, 12 миллионни ташкил этади. Шунинг тенг ярми ёш болалардир.

    Ливиядаги суриялик қочоқлар лагери

    Ливиядаги суриялик қочоқлар лагери
    Фото: Getty Images

    Суриялик қочоқларни энг кўп қабул қилган давлат Туркия ҳисобланади. Мамлакатда 3 миллионга яқин суриялик қочоқлар мавжуд. Қочоқлар Туркияга, асосан, Европага ўтиш ниятида қочиб келади, бироқ Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасида қочоқларни Европага ўтказиб юбормаслик тўғрисида келишув имзолангач кўплаб сурияликлар Туркиядаги махсус лагерларга жойлаштирилди.

    Туркияга йўл олган суриялик қочоқлар

    Туркияга йўл олган суриялик қочоқлар
    Фото: АФП / Getty Images

    Шунингдек Сурия ичкарисидаги қочоқлар аҳволи ҳам оғир бўлиб, улар доимий ўлим хавфи остида умр кечиради. Кўплаб халқаро ташкилотлар ва БМТнинг сайи-ҳаракатларига қарамасдан уларни тўлиқ гуманитар ёрдам билан таъминлашнинг иложи бўлгани йўқ.

    Суриядаги қочоққа айланган оила

    Суриядаги қочоққа айланган оила
    Фото: Google Images

    Роҳинжа мусулмонлари қувғини

    Роҳинжалар Мьянманинг Ракхайн (иккинчи номи Аракан) штатида яшовчи кичик этник гуруҳ ҳисобланади. Роҳинжа тили ҳинд-орий тилларига мансуб бўлиб, бу тилда гапирувчилар Мьянмада саккиз юз мингни ташкил этади. Роҳинжалар Ракхайнда бир неча асрлардан бери яшашини таъкидласа-да, кўпгина тарихчилар ва Мьянма ҳукумати уларни инглиз ҳукмронлиги даврида Ракхайнга кўчиб келган ҳиндлар дея ҳисоблайди. Роҳинжалар ислом динига эътиқод қилади ва кўпинча роҳинжа мусулмонлари деб аталади.

    Ракхайндаги этник курашлар анча олдин бошланган бўлиб, гоҳ у, гоҳ бу томоннинг устунлиги остида давом этган. Мьянма мустақилликка эришгач нисбатан тинчиган муаммо, 1988 йил ҳокимият ҳарбийлар қўлига ўтгач яна алангаланди. Ҳарбийлар Ракхян штатининг мусулмон аҳолисини мамлакат фуқаролари сифатида тан олмади ва минтақада ҳарбий операциялар бошлади.

    2016 йилда Мьянманинг Бангладеш билан чегара пунктларига номаълум кучлар томонидан ҳужум қилинганига жавобан Мьянма қуролли кучлари ва полицияси Ракхайнда роҳинжалар геноцидини амалга оширди. Минглаб инсонлар ўлдирилди, уйларга ўт қўйилди, кўплаб роҳинжалар қўшни Бангладеш ҳудудига қочиб ўтди.

    Мьянма ҳукумати халқаро жамият томонидан кенг кўламли инсон ҳуқуқларини бузиш, судсиз қатл, гуруҳ бўлиб зўрлаш ва болаларни ўлдиришда айбланди.

    Роҳинжа қочоқлари

    Роҳинжа қочоқлари
    Фото: Reuters

    Фақатгина 2017 йил январигача 92 мингдан ортиқ роҳинжалар қочқинга айланди. Улардан олтмиш беш мингга яқини қўшни Бангладеш ҳудудидан паноҳ топди.

    Бангладеш ҳудудига қочаётган роҳинжа мусулмонлари

    Бангладеш ҳудудига қочаётган роҳинжа мусулмонлари
    Фото: Reuters

    Жуда катта қочқинлар оқими натижасида Бангладеш ҳукумати роҳинжа қочоқларини Тенгар Чар оролига жойлаштиришга қарор қилди. Аммо бу мамлакат ва хорижий доираларида қаттиқ танқид қилинди, чунки оролда яшашнинг деярли иложи йўқ эди.

    Бангладешдаги роҳинжа қочоқлари

    Бангладешдаги роҳинжа қочоқлари
    Фото: Reuters

    БМТ роҳинжа қочоқлари жойлашган Кокс-Базарда қочоқлар сони 600 мингдан ошиб кетганини билдирди. Уларга БМТ ва бошқа давлатлардан улкан гуманитар ёрдамлар юборилди, Бангладеш ҳукуматига роҳинжа қочоқлари яшаш шароитларини яхшилаш учун қарз ва халқаро кредитлар берилди.

    БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Кокс-Базардаги роҳинжа қочоқлари лагерида

    БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Кокс-Базардаги роҳинжа қочоқлари лагерида
    Фото: БМТ

    Мьянма ва Бангладеш ҳукуматларининг қочоқларни қайтариш ҳақидаги келишувларига қарамасдан роҳинжалар Ракхайнга қайтишни хавфли деб ҳисобламоқда ва Бангладешни тарк этгани йўқ.

    Кокс базардаги роҳинжа мусулмонлари

    Кокс базардаги роҳинжа мусулмонлари
    Фото: Google Images

    Лотин Америка қочоқлари инқирози

    Наркобизнес ва мафия маконига айланган Жанубий Америкада аҳоли оғир турмуш шароитлари, жиноий гуруҳлар таъқиблари сабаб тинимсиз равишда АҚШ томон миграцияни амалга оширмоқда. Сўнгги йиллардаги ҳисоб-китобларга кўра АҚШ жанубидаги жанубий америкалик қочоқлар сони 3,5 миллиондан кўпроқни ташкил этган. Жанубий америкаликлар қочоқлар АҚШ чегарасига етиб келгунга қадар ҳам улкан йўлни босиб ўтади ва кўпинча чегараларда тўхтатиб қолинади ёки ортига қайтариб юборилади.

    АҚШ чегараси томон ҳаракатланаётган жанубий америкалик қочоқлар карвони

    АҚШ чегараси томон ҳаракатланаётган жанубий америкалик қочоқлар карвони
    Фото: Getty Images

    АҚШ ҳукумати қочоқлар оқимини тўхтатиш учун турли йўлларни ишга солмоқда. Президент Трамп даврида АҚШ ва Мексика чегарасида қочоқларнинг мамлакатга ноқонуний киришини тўхтатиш учун девор қуриш ишлари бошланди. Чегарада ҳарбийлар кўпайтирилди. Бироқ бу қочоқлар оқимини деярли камайтирмади, қочоқлар инқирози АҚШнинг жиддий муаммоларидан бирига айланди.

    АҚШ-Мексика чегарасидаги деворни ошин ўтаётган қочоқлар

    АҚШ-Мексика чегарасидаги деворни ошин ўтаётган қочоқлар
    Фото: Google Images

    Африка қочоқлари инқирози

    Африка давлатларидаги фуқаролик урушлари, турли кланларнинг ҳокимият учун курашлар ва диктаторлик давлатларидаги ўта паст турмуш даражаси Африка аҳолисини шимолга, Европа томон қочишига сабаб бўлмоқда. Бугунги кунда ҳам Африка энг кўп миграцияга эга қитъа ҳисобланади. Ҳар куни юзлаб инсонлар Европа ва Африкани ажратиб турувчи Ўрта Ер денгизини кесиб ўтишга ҳаракат қилади, уларнинг кўпчилиги соҳилга етолмасдан ҳалок бўлади, омади келганлари эса соҳил полицияси томонидан қутқарилади.

    Қурбонлар сони кун сайин ортиб бормоқда. Африка Шимолий Кореяси деб аталувчи Эритрея аҳолисининг қочоққа айланиши бўйича Африкада етакчи ўринни эгаллайди.

    Ўртаер денгизини кесиб ўтаётган африкалик қочоқлар

    Ўртаер денгизини кесиб ўтаётган африкалик қочоқлар
    Фото: Wikipedia

    Гарчи Европа давлатлари қочқинларга бошпана бераётган бўлса-да, уларга маълум чекловлар ҳам қўйилган. Хусусан, Европанинг бир қанча давлатларида қочоқларга ўз уйини қуриш ва улар учун ажратилган ҳудуддан чиқиш тақиқланган.

    Чегарани ноқонуний кесиб ўтаётган қочоқлар

    Чегарани ноқонуний кесиб ўтаётган қочоқлар
    Фото: Wikipedia

    Африкалик қочоқларнинг катта қисмини Нигерия, Сомали, Гамбия ва Судан давлатлари фуқаролари ташкил этади.

    Фото: Shutterstock

    Европа Иттифоқи қочоқларни иш ва турар-жой билан бўйича ҳаракатларни амалга ошираётган бўлса-да, уларнинг аксариятининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

    Европа бўйлаб юраётган африкалик қочоқлар оиласи

    Европа бўйлаб юраётган африкалик қочоқлар оиласи
    Фото: Google Images

    Шунингдек дунёнинг турли бурчакларида яна ўн минглаб қочоқлар жуда қийин шароитларида умр кечирмоқда. БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар уларга имкон қадар гуманитар юбораётган бўлса ҳам бу деярли аҳволнинг ўнгланишига ёрдам бераётгани йўқ. Аксинча, дунёда кундан кунга қочоқлар сони ортиб бормоқда ва янги қочоқлар инқирозлари пайдо бўлмоқда.

    Муҳаммадқодир Собиров тайёрлади 

    20.06.2021, 23:58   Изоҳ (0)   38979
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.